СУРТМАЛАРНИНГ УМУМИЙ ТЕХНОЛОГИЯСИ (давоми) - Асосда эрийдиган доривор модда асосда эритилади;
- Сувда ва мойда эримайдиган доривор модда миқдори 5% дан кам бўлса, ёрдамчи суюқлик (вазелин мойи, сув, глицерин) билан диспергирланади;
- Агарда 5% дан кўп бўлса, эритилган асос билан диспергирланади;
- Учувчан моддалар суртмага энг охирида киритилади (40 С дан юқори бўлмаган хароратда)
Дисперс тизими бўйича: Гомоген суртмаларга: Қотишма типидаги суртма дориларни тайёрлаш - Икки ёки ундан кўп бир-бирида эрувчан компонентлардан иборат аралашмалар қотишма типидаги суртма дорилар дейилади. Суртма компонентларини эритиш сув ҳаммомида чинни косачаларда ёки махсус иситгичлар ёрдамида олиб борилади.
- Қизиб кетиш ёки суюқ ва енгил эрувчан ингредиентларни денатурацияга учрашини, ҳамда учувчан моддаларни йўқотишни олдини олиш мақсадида, биринчи навбатда қийин эрийдиган моддалар, сўнг эса эриш ҳарорати пасайиши бўйича моддалар эритиб борилади. Суюқ ингредиентлар охирги навбатда солинади.
Rp: Cerae albae 5.0 - Rp: Cerae albae 5.0
- Cetacei 10.0
- Olei persicori 35.0
- M.D.S.
- Ҳисоблаш: Оқ мум 5.0
- Спермацет 10.0
- Шафтоли мойи 35.0
- Умумий оғирлиги 50.0
Технологияси: Дорихатдаги суртмани тайёрлаш учун эриш харорати юқори бўлган оқ мум сув хаммомида эритилиб, устига спермацет солинади. Аралашма ховончага олиниб, шафтоли мойи билан аралаштирилади токи аралашма совугунча. Тайёр дори шаклига қадоқланади, идиш керакли ёрлиқ билан жиҳозланади, беморга бериш учун тайёрланади. - Технологияси: Дорихатдаги суртмани тайёрлаш учун эриш харорати юқори бўлган оқ мум сув хаммомида эритилиб, устига спермацет солинади. Аралашма ховончага олиниб, шафтоли мойи билан аралаштирилади токи аралашма совугунча. Тайёр дори шаклига қадоқланади, идиш керакли ёрлиқ билан жиҳозланади, беморга бериш учун тайёрланади.
- Суртмани беморга беришдан аввал уни хиди, ранги, рецептдаги доривор моддаларга тўғри келиши, оғирлиги, механик ифлосликлардан холилиги текширилади
Do'stlaringiz bilan baham: |