Гормонларнинг нишон хужайраларга таъсир механизми. 214-гурух талабаси Холмуродов Дурбек Гормонлар
Download 1.05 Mb.
|
Гормонлар таъсир механизми
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гормонларнинг таъсир қилиш механизми
- Гипофиз гормонлари Гипофизда троп ва эффектор гормонлари синтезланади Троп гормонлари
- Гипофиз гормонлари Эффектор гормонлар
- Меда ости бези гормонлари Гипофиз гормонлари назорати остида бўлмаган гормонларга меда ости бези гормони инсулин
- Қалқонсимон без гормонлари Тиреоид гормонлар
Гормонларнинг нишон хужайраларга таъсир механизми. 214-гурух талабаси Холмуродов Дурбек Гормонлар Гормонлар – эндокрин безлар билан синтезланадиган биологик фаол моддалар бўлиб, қонга ажралиб чиқади ва ҳужайра ичи метаболизмини бошқаради. Биологик жараёнларнинг гормонал бошқарилиши гуморал бошқаришнинг энг юксак шаклидир. Гормонлар таъсири спецификликка эга бўлиб, фақат мазкур гормон билан боғланадиган оқсил ёки липопротеин табиатли рецепторларга эга нишон-ҳужайрага таъсир қилади. Гормонларнинг таъсир қилиш механизми Гормонлар нишон-ҳужайралар метаболизмини уларнинг фермент тизимлари фаоллигини ўзгартириш орқали амалга оширади:
Гипоталамус гормонлари Гипоталамус гормонлари структура бўйича нисбатан оддий олигопептиддир. Уларга: кортиколиберин, тиролиберин, люлилиберин, фоллиберин, соматолиберин, соматостатин, пролакстатин, пролактолиберин, меланолиберин, меланостатин. Гипофиз гормонлари Гипофизда троп ва эффектор гормонлари синтезланади Троп гормонлари:
Гипофиз гормонлари Эффектор гормонлар
Меда ости бези гормонлари Гипофиз гормонлари назорати остида бўлмаган гормонларга меда ости бези гормони инсулин (51та аминокислота қолдиғидан иборат оқсил) ва глюкагон (29та аминокислота қолдиғидан иборат бир занжирли полипептид). Гормонлар секрецияси қондаги глюкоза миқдори билан бошқарилади. Қалқонсимон без гормонлари Тиреоид гормонлар Тироксин ва трийодтиронин тирозин аминокислотасининг хосиласи бўлиб, таркибида 4 ва 3та йод атомини тутади. Тиреоид гормонлар липоид ва углевод алмашинувини бошқарувчи фермент тизимлари, оқсил синтези, субстрат ва кофакторлар транспортининг жадаллиги, биоэнергетик жараёнларни бошқаради. Буйрак усти гормонлари Буйрак усти гормонлари секрецияси гипофизнинг адренокортикотроп гормони (АКТГ) билан биошқарилади. Буйрак усти безининг пўстлоқ қаватидан 46та стероид табиатли циклопентапергидрофенантрен хосиласи ажратиб олинди. Улар 3та функционал гурухга бўлинган– глюкокортикоидлар, минералокортикоидлар ва жинсий гормонлар. Буйрак усти безининг мағиз қатламининг гормонлари Адреналин ва норадреналин (катехоламинлар). Жинсий безлар гормонлари Эркаклар жинсий гормонлари (андрогенлар) уруғдонларда хосил бўлади, аёлллар жинсий гормонлари (эстрогенлар, прогестинлар) тухумдонда хосил бўлади. Жинсий гормонлар циклопентапергидрофенантрен хосиласидир. Қалқонолди бези гормонлари Қалқонолди бези витамин Д билан бирга 2та гормон синтезлаб (паратгормон ва кальцитонин), кальций алмашинувини бошқаришни таъминлайди. Айрисимон без гормонлари Айрисимон безда 5та гормонал-фаол омиллар (полипептид табиатли): тимозин, гомеостатик гормон, 1 ва 11 тимопоэтинлар, айрисимон гуморал омил. Айрисимон без гормонларининг асосий функцияси – айрим лимфоид ҳужайралар популяциясининг етилишини бошқариш, яъни иммун тизими функциясини бошқариш. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling