Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


Шахта (шурф) стволларини ковлаб ўтиш ва чуқурлаштиришда портлатиш ишларини


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/128
Sana17.07.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1660780
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   128
Bog'liq
ЕПБ взрывник uzbekcha

2. Шахта (шурф) стволларини ковлаб ўтиш ва чуқурлаштиришда портлатиш ишларини 
олиб боришнинг хусусиятлари 
§ 217. Шахта стволларини ковлаб ѝтиш ва чуқурлаштиришда портлатиш ишларини фақат 
юзадан ва амалдаги горизонтдан бажаришга рухсат этилади. Портлатишни бажарадиган шахслар 
тоза ҳаво оқимли иншоотда туришлари керак. Оловли усул билан портлатиш ман этилади. 
§ 218. Таги очиладиган бадьяда (пастак ѐғоч идишда) шай-патронларни тушириш-чиқариш 
ман этилади. Бу ишларни ағдарма бадьяларда бажаришга, стволни тепа қисмидаги қабул қилиш
майдончасидан бадьянинг баланд кѝтарилишига имкон бермайдиган соз блокировка қурилмаси
бѝлсагина рухсат этилади. Тушириш-чиқариш тезлиги йѝналитирувчисиз ҳаракатланганда 1 м/с 
дан ва йѝналитирувчи билан ҳаракатланганда эса 2 м/с дан ортиқ бѝлмаслиги керак.
§ 219. Шай-патронларни стволга тушириш махсус сумкаларда (қутиларда) ПМ дан алоҳида 
портлатувчи кузатувида бажарилиши керак. Сумкалар (қутилар) шай-патронларни вертикал 
қилиб жойлаштиришни таъминлайдиган, катакчаларга эга бѝлиши керак. Бунда забойда фақат 
зарядлашда банд бѝлган шахслар ва насос қурилмаси машинисти туришлари мумкин.


44 
Ишчи майдонча (супа) ва тарангловчи рамада бадьяларни қарнайлар орқали кузатиш билан 
банд бѝлган шахсларни туришига рухсат этилади. Шпурларни зарядлаш пайтида бу 
майдончаларда бошқа ишларни бажариш ман этилади.
§ 220. Шахта стволининг сув босган забойида электрпортлатиш тармоғини монтаж қилиш 
антеннали симлар ѐрдамида бажарилиши керак. Симлар ѝрнатиладиган таянчлар антеннага сув 
тегмайдиган баландликда бѝлиши керак.
Бунда электродетонатор симларини учлари, уларга қѝшимча уламасдан антенналарга 
улашга имкон берадиган узунликка эга бѝлиши керак.
§ 221. Забойдан ҳамма ишчилар (сигнал узатиш ва қазиб ѝтиш майдончаси учун масъул 
бѝлганлар бундан мустасно) чиқиб кетганидан кейингина портлатувчи электрпортлатиш тармоғи 
монтажини амалга ошириши мумкин.
Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling