Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


Автотранпорт, от-арава ва эгарда ПА ташиш


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/128
Sana17.07.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1660780
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   128
Bog'liq
ЕПБ взрывник uzbekcha

2. Автотранпорт, от-арава ва эгарда ПА ташиш
2.1. Автомобиль, от-арава транспортлари билан ва эгарда ПА ташиш, мазкур Қоидалар 
талабларига мувофиқ равишда қѝриқлаб, махсус тайинланган масъул шахс кузатувида йѝл 
ҳаракати қоидаларини сѝзсиз бажарган ҳолда бажариш зарур. ПАни автомобилда ташиш
қѝриқлаш ва кузатишни таъминлаш “Ўзбекистон Республикаси ћудудида портловчи 
материалларни автомобиль транспортида ташиш қоидлари”га мувофиқ амалга оширилиши зарур. 
Ташиш бѝйича масъул шахс ички ишлар маҳаллий органларида тегишли расмийлаштириш
билан қѝриқлаш шахсини вазифасини ҳам бирга олиб бориши мумкин.
Детонаторлар ва тутунли порохларни тиркамаларда ташиш ман этилади. 
2.3. ПАни ташишга мѝлжалланган транспорт воситаларини бошқариш учун фақат тегишли 
йѝриқдан ѝтган ҳайдовчиларга рухсат берилади.
Ҳайдовчи (шофѐр) ва аравакаш томонидан ПА ортилган транспорт воситасини ташиш бѝйича 
масъул шахснинг рухсатисиз қолдириб кетиш ман этилади.
ПА ортилган транспорт воситасида, уларни ташишга алоқадор бѝлмаган шахслар бѝлмаслиги 
керак.
2.4. ПА ортилган бир неча транспорт воситалари ҳаракатланганда портловчи материалларни 
ташиш бѝйича масъул шахс уларнинг биринчисида ва қуриқлаш шахси эса охиргичида бѝлиши керак.
2.5. ПАни ташиш пайтида дам олиш учун йѝлда тѝхташга, фақат аҳоли пунктлар 
ташқарисида, йѝлдан камида 100 м ва турар-жой биносидан камида 200 м узоқда; транспорт 
воситалари мотори ѝчирилган, ҳайвонлар аравадан ажратилган ѐки эгарсизланган бѝлса рухсат 
этилади.
ПА ортилган транспортни йѝлдан четга чиқаришнинг иложи бѝлмаганда, уни йѝлнинг 
четига, аммо аҳоли пунктларидан камида 200 м узоқда тѝхташ зарур. 
Транспорт воситалари тѝхтаб турган жойнинг икки томонига ҳам огоҳлантирувчи белгилар 
қѝйилиши керак.
ПА ортилган транспорт воситаларининг гараж, отхона ва шу кабиларда тѝхтаб туриши ман 
этилади.
2.6. ПА ташийдиган бир уловли аравалларнинг ҳаммасига олди ва орқа томонидан қизил 
байроқчалар, қоронғи пайтларда эса нур қайтраувчи белгилар қѝйилиши керак. 
2.7. Жалада қолган траспорт турар-жой ва ѝрмондан камида 200 м узоқда очиқ жойга 
тѝхтатиб қѝйилган бѝлиши керак. Автомобилларни камида 50 м оралиқ масофа билан териб қѝйиш 
керак. Соқчилардан бошқа одамлар жала пайтида транспортдан камида 200 м узоқда бѝлишлари 
керак. Моторлар учрилган, ҳайвонлар аравадан ажратилган ѐки эгарсизланган бѝлиши керак. ПА 
ортилган транспорт тѝхтаб турган жой олдидан ва орқасидан огоҳлантирувчи белгилар билан 
тѝсилган бѝлиши керак.
Бу талабларни бажаришнинг иложи бѝлмаганда ПАни ташиш бѝйича масъул шахс, ѝз 
ихтиѐрига кѝра хавфсизликнинг зарурий чораларини қабул қилишга хақли. 
2.8. ПА ортилган транспортларини дарѐ ва кѝллардан паром билан олиб ѝтилганда биринчи
навбатда ПА ортилган транспорт воситалари ѝтказилиши керак. Бунда паромда бошқа нарсаларнинг 
бѝлиши ман этилади.
2.9. Арава ѐки эгарли хайвонларда ПА билан биргаликда бошқа бирорта юкни ташиш ман 
этилади, фақат портлатиш ишларига оид жиҳозни ПАга урилмайдиган қилиб қѝйилган ҳолда қѝшиб 
ташиш бундан мустасно.
2.10. Мослик гуруҳи В бѝлган ПАни от-аравада ташишда рессорли аравадан фойдаланиш 
зарур; чанада ташишда эса бундай ПА юмшоқ материалдан бѝлган тѝма ѝстига қѝйилиши керак.
Кѝрсатиб ѝтилган ПАни эгарларда ташиш ичи кигиз билан қопланган идишларда
бажарилиши керак.
2.11. От-арава транспорти билан ташиладиган ПАни массаси: 
- мазкур Йѝриқномани 2.10 бандида кѝрсатилганлар, шунингдек тутунли порохлар учун бир 
отли аравада 300 кг ва жуфт отли аравада 500 кг дан; 
- бошқа ПА ва оловѝтар шнурлар учун бир отли аравада 500 кг ва жуфт отли аравада 800 кг 
дан ортиқ бѝлмаслиги керак. 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling