Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/128
Sana17.07.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1660780
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   128
Bog'liq
ЕПБ взрывник uzbekcha

 
 
 


89 
 
4-илова 
(§§ 34, 35 , 36га)
Портлатувчининг ягона дафтари ҳақида низом 
1. Портлатувчининг ягона дафтари ягона рақам ва серияга эга бѝлган Гувоҳнома ва
Огоҳлантириш талондагина иборат бѝлади. 
2. Гувоҳномада портлатувчи бажариши учун рухсат этилган портлатиш ишларининг 
турлари кѝрсатилади. 
Портлатувчиларни соғлиғи, ѐши ва ишлаб чиқариш стажи ѝрнатилган талабларга 
мувофиқ бѝлса, уларнинг бир неча турдаги ишлар бѝйича имтиҳонларни топширишларига 
рухсат этилади. 
3. Портлатиш ишларининг қуйидаги турлари белгиланади. 
3.1. Жами портлатиш ишлари: 
- газ хавфи бѝлган, ѐки ишлов берилаѐтган қатламлари чанги портлашга хавфли бѝлган
кѝмир ва сланец шахталарини юзасида ва ерости иншоотларида портлатиш ишлари; 
- газ хавфи бѝлмаган, ѐки ишлов берилаѐтган қатламлари чанги портлашга хавфли 
бѝлмаган кѝмир ва сланец шахталарини юзасида ва ерости иншоотларида портлатиш ишлари; 
- газ ѐки чанг бѝйича хавфли конларни (кон-маъдан ва номаъдан саноати 
объектларини) юзасида ва ерости иншоотларида портлатиш ишлари; 
- очиқ усулдаги кончилик ишларидаги портлатиш ишлари; 
- сейсмоқидиришда, нефть, газ, сув қудуқлари ва шу кабиларни нимпортлатиш ва 
бошқа ишларда портлатиш ишлари; 
3.2. Махсус (тури кѝрсатиладиган) портлатиш ишлари, шу жумладан: 
- музлаган тупроқларни юмшатиш, музни портлатиш, ботқоқликда, сувостида 
портлатиш ишлари; 
- иссиқ массивларни портлатиш; 
- портлатиш энергияси билан металларга ишлов бериш (кесиш, пайвандлаш, пухталаш 
ва бошқалари); 
- бинолар, иншоотларни қулатиш ва фундаментларни парчалаш; 
- тѝнгакларни қѝпориш, дарахт кесиш, музлаган ѝтин ва балансларни юмшатиш, ѐғоч 
оқизишдаги тиқилиш, ѝрмон ѐнғинига қарши курашиш; 
- нефть шахталарини юзасида ва ерости иншоотларида; 
- тоннель ѝтказиш ва метрополитен қурилишида; 
- геология-қидирув иншоотларини ѝтказишда; 
- портловчи материаллар билан боғлиқ бѝлган илмий ва ѝқув мақсадларида 
бажариладиган портлатиш ишлари.
4. Гувоҳнома ва Огоҳлантириш талони малака комиссияси раиси ва корхона вакили 
томонидан имзоланиши керак. Уларни имзолари “Саноатконтехназорат” ДИ органи муҳри 
билан тасдиқланиши керак. 
5. Ўқитиш ишларини юритиш ва имтиҳон қабул қилиш, ѝқитишни ѝтказган корхона 
томонидан олиб борилиши керак.
Имтиҳон қабул қилиш баѐнининг бир нусхаси “Саноатконтехназорат” ДИ органига 
берилади, бу Портлатувчининг ягона дафтарини (ПЯД) расмийлаштириш ва рѝйхатдан 
ѝтказиш учун асос бѝлиб ҳисобланади.
6. Бир корхонадан бошқасига ѝтказилган портлатувчи, янги корхонанинг идоровий 
мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, Портлатувчининг ягона дафтарида 
кѝрсатилган турларини бажариш ҳуқуқини сақлаб қолади. Бунда унинг ишлаши учун рухсат 
бериш мазкур Қоидаларни §§ 34, 35 мувофиқ амалга оширилади.
7. ПАни ташиш, сақлаш, ишлатиш ва ҳисобга олишни ѝрнатилган тартибини бузганлиги 
учун портлатувчидан Огоҳлантириш талони олиб қѝйилиши мумкин. Бунда ушбу таъсир 
чораси учун асос ва корхона (шахта, кон, карьер ва шу кабилар) раҳбари буйруғини 
(фармойишини) рақами ва санаси талонда кѝрсатилади. Олиб қѝйилган талон портлатувчининг 
шахсий карточкаси билан биргаликда сақланади.


90 
Портлатувчи томонидан ПАни ташиш, сақлаш, ишлатиш ва ҳисобга олишни ѝрнатилган 
тартибини такроран бузилганда, у корхона (шахта, кон, карьер ва шу кабилар) раҳбари буйруғи 
ѐки фармойиши билан ѝрнатилган портлатиш ишларини бажариш ҳуқуқидан 3 ойлик 
муддатгача маҳрум этилади. Бу муддат ѝтганидан кейин ишчига мазкур Қоидаларни §§ 34 
мувофиқ портлатувчи касби бѝйича имтиҳон топширишига рухсат этилиши мумкин.
Агар портлатувчи Огоҳлантириш талони олиб қѝйилганда кейин 6 ой давомида ПАни 
ташиш, сақлаш, ишлатиш ва ҳисобга олишни ѝрнатилган тартибини бузмаса, унда 
Огоҳлантириш талони тикланади.
Талон тиклангани ҳақида корхона (шахта, кон, карьер ва шу кабилар) раҳбари 
томонидан ПЯДга тегишли ѐзув ѐзилади.
Агар портлатувчи (уста- портлатувчи) ПАни ташиш, сақлаш, ишлатиш ва ҳисобга 
олишни ѝрнатилган тартибини бузган бѝлса ва бу портловчи материаллар йѝқолиши, бахтсиз 
ҳодиса ѐки аварияга олиб келса ѐхуд олиб келиши мумкин бѝлса, бу ҳолда ундан
Портлатувчининг ягона дафтари олиб қѝйилиши мумкин. 
8. Портлатиш ишларини бажариш ҳуқуқидан маҳрум бѝлган портлатувчиларнинг ягона 
дафтарлари корхона (шахта, кон, карьер ва шу кабилар) маъмурияти томонидан 
Давконтехназорат органига берилади ва бу ҳақида маъмурият буйруқ ѐки фармойиш чиқаради.
Олиб қѝйилган “Портлатувчининг ягона дафтари”лари дубликатлари берилмайди.
9. Портлатувчининг ягона дафтариларини йѝқ қилиш комиссия томонидан эркин 
шаклдаги далолатномани расмийлаштириш билан бажарилади.
10. Портлатувчининг ягона дафтарига портлатувчининг барча стажировкалари ҳақидаги 
ѐзувлар туширилиши керак.
11. Портлатувчининг ягона дафтарларини бланклари портлатувчи ва уста- портлатувчи 
учун алоҳида келтирилган шакл бѝйича марказлаштирилган ҳолда тайѐрланади.
“Саноатконтехназорат” ДИнинг ҳар бир корхонаси учун тегишли рақам ѝрнатилади.


Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling