Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ
§ 192. Қайтишган шпур зарядларини тугатишга қуйидагиларда
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
ЕПБ взрывник uzbekcha
§ 192. Қайтишган шпур зарядларини тугатишга қуйидагиларда: а) қайтишган зарядни портлатиш билан, қачонки ташқи портлатиш тармоғининг (агар қайтишган заряднинг ЭКҚЛ қисқармаган бѝлса) бутунлиги бузилиш натижасида қайтиқ бѝлган бѝлса рухсат этилади. Агар портлаш пайтида кон массаси бѝлакларининг хавфли сочилиб кетиши ѐки зарбий ҳаво тѝлқин таъсири мумкинлиги текширишда аниқланса, қайтишган зарядни портлатиш ман этилади; б) қайтишган зарядли қудуқ турган жойдаги жинсни ажратиб, қайтиқни кѝл билан олишга рухсат этилади. Таркибида порохлар, нитроэфирлар ѐки гексоген бѝлмаган, аммиак асосидаги портловчи моддалардан тайѐрланган зарядни ДШдан фойдаланиб портлатилганда, қайтишган заряд олдидаги жинсни ажратишни экскаватордан фойдаланган ҳолда, лекин ПАга уни чѝмичи бевосита таъсир этмайдиган қилиб бажаришга рухсат этилади. Жинсни ажратишнинг иложи бѝлмаганда, қайта бурғилаш ва қудуқ деворидан камида 1 м узоқда ѝрнатилган қайтишган шпур зарядларини портлатиш билан қудуқни очишга рухсат этилади. Шпурларни сони ва йѝналиши, уларни чуқурлиги ва айрим зарядларни массаси § 139 га мувофиқ схема билан белгиланади; в) қайтишган зарядли қудуқдан камида 3 м масофада параллель бурғиланган қудуқдаги зарядни портлатиш билан; г) мослик гуруҳи D (тутунли порохлардан ташқари) бѝлган ПМни детонацияловчи шнурдан фойдадниб портлатишда эса зарядни қудуқдан ювиб чиқариш билан; д) санаб ѝтилган усуллар билан қайтиқни тугатишнинг иложи бѝлмаса, унда корхона раҳбари томонидан тасдиқланган лойиҳа бѝйича бажаришга рухсат этилади. § 193. Қайтишган зарядларни калтақудуқларда тугатиш қайтишган зарядли калтақудуқ узунлигининг 1/3 қисмига тенг масофада қазилган ѐрдамчи калтақудуқда зарядни портлатиш, шунингдек мазкур Қоидаларнинг § 192 да кѝрсатилган усуллар билан бажарилиши керак. § 194. Қайтишган камерал зарядларни тугатиш тиқинни ажратиб олиш, кейин янги шай- патронларни киритиш, тиқинлаш ва одатдаги тартиб билан (агар қайтишган заряднинг ЭКҚЛ қисқармаган бѝлса) портлатиш керак. Агар ЭКҚЛни текширишда портлаш билан кон массаси бѝлакларининг хавфли сочилиб кетиши ѐки зарбий ҳаво тѝлқин таъсири мумкинлиги текширишда аниқланса, қайтишган зарядни портлатиш ман этилади. Бундай ҳолатда кейинчалик ПМ олиб қѝйиш билан тиқинни ажратиб олишни амалга ошириш зарур. Қайтиқни тугатишгача бундай зарядлар қѝриқланиши керак. Бундай ҳолларда, қайтишган камерал зарядларни тугатиш учун, қѝшимча иншоотларни тайѐрлаш зарур, бу ишлар корхона раҳбари томонидан тасдиқланган лойиҳа бѝйича амалга оширилиши керак. § 195. Қайтиқни тугатишга мѝлжалланган заряд портлатилганидан кейин, шунингдек кѝл билан ажратиб олишда, портлаган массани пухта текшириш ва портламаган ПМни йиғиб олиш 41 керак. Фақат шундан кейин ишчиларнинг ишни давом эттиришига йѝл қѝйилади. Топилган ва йиғиб олинган ПМлар қайтиқни тугатишга раҳбар бѝлган техник назорат шахси раҳбарлигида йѝқ қилиниши керак. § 196. Ялпи портлатишда қайтишган зарядларни тугатиш, корхона раҳбари томонидан тасдиқланган ва “Саноатконтехназорат” ДИ маҳаллий органи билан келишилган Йѝриқномалар, мазукр Қоидаларни § 192 да санаб ѝтилган усуллар билан амалга оширилиши керак. § 197. Сейсмоқидириш ишлари пайтида қудуқдаги (шпурдаги) қайтишган заряд, чиқариб олиниши ва қайтиш сабаби бартараф этилганидан кейин, яна белгиланган чуқурликка туширилиши керак. Агар қайтишган зарядни чиқариб олишнинг иложи бѝлмаса, уни қѝшимча туширилган ѐпиштирма зарядни портлатиш билан тугатиш зарур. Бошқа ҳолларда қайтиқни тугатиш аниқ шароитларни ҳисобга олган ҳолда махсус лойиҳа билан амалга оширилиши керак. § 198. Нимпортлатиш (портлатиш) аппарати ишламай қолганда, уни чиқариб олгандан кейин портлатиш симларини портлатиш магистралидан ажратиш ва қисқа туташтириш зарур. Қудуқдан чиқариб олинган нимпортлатиш (портлатиш) аппарати портлатувчи томонидан кѝрикдан ѝтказилиши керак. Бунда тезлатиш воситаларини чиқариб олиш ва уларни симларини қисқа туташтириш, аппаратни эса заряядлаш устахрнасига етказиб бериш керак. Нотѝла портлаш натижасида аппаратда бѝлган ПМни қолдиқларини белгиланган тартибда йиғиб олиш ва йѝқ қилиш керак. Қудуқда НПА қисилиб қолган ҳолларда жиҳозланган аппаратни йѝқ қилиш ѐки уни юзага чиқариб олиш билан боғлиқ ишлар буюртмачи билан келишилган режа (тадбирлар) бѝйича бажарилиши керак. § 199. Музни портлатиш ва сувости портлатиш ишларида қайтишган зарядларни чиқариб олишга, портлатиш бажарилганидан камида 15 минут ѝтганидан сѝнг рухсат этилади. Қайтишган зарядни портлатиш билан тугатиш учун, унга қайтиқ массасини камида 25 % га тенг массадаги янги заряд боғлаш, кейин сувда портлатиш керак. Қайтишган зарядни зарядсизлантириш ман этилади. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling