Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


§ 242. Портлатиш ишларини бажариш учун уста-портлатувчига бир вақтда турли


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/128
Sana17.07.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1660780
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   128
Bog'liq
ЕПБ взрывник uzbekcha


§ 242. Портлатиш ишларини бажариш учун уста-портлатувчига бир вақтда турли 
класслардаги ПМларни, шунингдек турли забойлар учун сақланадиган ва сақланмас, шу 
жумладан қисқа фурсатда ва белгиланган вақтда портлайдиган электродетонаторларни бериш 
тақиқланади, агар уларнинг биттасида узоқ фурсатда портлайдиган электродетонаторлар ѐки 
кичикроқ классдаги портловчи моддалар бѝлса. 
§ 243. Уста-портлатувчи яширинадиган жойлар, умумшахта депрессияси ҳисобидан тоза 
ҳаво оқими билан шамоллатиладиган иншоотларда бѝлиши, ҳамда портлатиш жойидан ками 
билан қуйидаги масофаларда жойлашиши лозим:
а) 150 м - горизантал ва қия (10
0
гача бѝлган) тайѐрлов иншоотларида; 
б) 100 м - қия, шу жумладан тик (10
0
гача бѝлган) тайѐрлов иншоотларда, аммо 
горизантал иншоотда мажбурий равишда ва иншоотни оғзида ѐки уни бошқа иншоотр билан 
бирикиш жойида камида 10 м узоқликда; 


50 
в) 50 м -ѐтиш бурчаги 18
0
гача бѝлган лаваларда (қатламларда); 
г) 50 м -ѐтиш бурчаги 18
0
ва ундан ортиқ бѝлган лаваларда (қатламларда), аммо штрекдаги 
лава (қатлам) билан бирикиш жойидан камида 10 м узоқликда; 
д) 200 м -камера типидаги маъдан олиш забойларида, шунингдек кѝмир целикларини олиш 
учун; 
е) 50 м- шчит забойларда, аммо юрадиган йѝлакдан камида 20 м узоқликда; 
ж) 150 м -тик иншоотларда кѝмир ва жинсларни ѝтказишда; 
з) 50 м -юзадан столларни (шурфларни) ѝтказишда. 
§ 244. Уста-портлатувчи яширинадиган, қѝриқлаш постлари жойлашган, бошқа одамлар 
турадиган жойлар барча ҳолларда бурғилаш-портлатиш ишлари лойиҳалари, паспортлари ѐки 
схемаларида белгиланиши керак, бунда уста-портлатувчи яширинадиган жойдан уста-
портлатувчини орқа томонига жойлашган қѝриқлаш постларигача бѝлган масофа камида 10 м, 
ҳамда қѝриқлаш постлари жойлашган жойдан қолган одамлар турадиган жойгача бѝлган масофа 
ҳам камида 10 м бѝлиши зарур.
Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling