Green-waatt


Download 104.84 Kb.
Sana21.06.2023
Hajmi104.84 Kb.
#1644059
Bog'liq
Договор31 19 06 2023 10 Davronov Jonibek— — копия


“ BYD Auto Co., LTD” (Китай) компаниясида ишлаб чиқарилган автомобилни етказиб бериш бўйича
06/31 -сонли ШАРТНОМА
«20» Июнь 2023 йил Тошкент шаҳри


Бундан кейин “Етказиб берувчи” деб юритилувчи “GREEN-WAATT” МЧЖ номидан Низом асосида иш юритувчи жамият директори О.Ж.Тураев бир томондан, бундан кейин “Харидор” деб юритилувчи Davronov Jonibek Jamshid o’g’li иккинчи томондан, биргаликда “Томонлар”, алоҳида эса “Томон” деб юритилувчилар, қуйидагилар тўғрисида мазкур товар етказиб бериш бўйича шартномани туздилар.



  1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ.



1.1. “Етказиб берувчи” мазкур шартнома бўйича “BYD Auto Co., LTD” (Китай) компаниясида ишлаб чиқарилган автомобил(лар)ни (электромобил(лар)ни) (кейинги ўринларда – Махсулот) “Харидор”га етказиб бериш ва топшириш, “Харидор” эса ушбу махсулот учун тўловларни амалга ошириб, уни “Етказиб берувчи”дан қабул қилиб олиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
1.2. Махсулотнинг аниқ модел(лар)и, модификацияси, миқдори, ранги, нархи ва бошқа специфик хусусиятлари шартноманинг 2.1-бандида қайд этиб ўтилган спецификацияда кўрсатилган.
p

  1. ШАРТНОМА БАҲОСИ ВА МАҲСУЛОТ ХУСУСИЯТЛАРИ.

    1. Махсулот хусусиятлари:



Махсулот номи (модели ва модификацияси)

Ранги

Қўшимча опциялари

Сони

Хорижий валютадаги нархи

Сўмдаги нархи (курс=11 463,00)

Умумий қиймати

1

BYD Song Plus

Oq

505 км Кузов тип krossover

1

$ 37 000

424 131 000 сўм

424 131 000 сўм




Жами:







1

$ 37 000

424 131 000 сўм

424 131 000 сўм



2.2. Шартноманинг умумий баҳоси қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) билан бирга: 37 000 (Уттиз етти минг) АҚШ доллари қийматидаги миллий валютада 424 131 000 (Турт юз йигирма турт миллион бир юз уттиз бир минг) сўмни ташкил этади.



  1. ТЎЛОВ ШАРТЛАРИ.




    1. Ушбу шартнома бўйича етказиб бериладиган махсулот(лар) учун тўлов шартнома имзоланган кундан сўнг, 7 (етти) кун муддат ичида олдиндан 100 фоиз тўловни тўланиши лозим бўлади.

Тўловлар “Етказиб берувчи”нинг шартномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига нақд пул ҳисобида киритиш, пластик тўлов карталари орқали ҳисобга ўтказиш ёҳуд пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
3.2. Мазкур шартнома бўйича тўловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўша куни белгиланган АҚШ долларини курси билан амалга оширилади.
3.3. Шартноманинг умумий баҳоси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг харидор томонидан тўлов амалга оширилган кундаги валюта курсига қараб ўсиши ёки камайиши мумкин. Бунда, харидор валюта курсининг ижобий фарқини етказиб берувчига қўшиб тўлаб бериш мажбуриятини олади ҳамда валюта курсидаги салбий фарқни ҳисобга олган ҳолда шартнома баҳосини камайтириб тўлаб бериш ҳуқуқига эга бўлади.



  1. МУДДАТЛАР ВА ЕТКАЗИБ БЕРИШ ШАРТЛАРИ.



4.1. Ушбу шартнома бўйича махсулотни етказиб бериш, шартнома баҳосининг 100 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилганидан сўнг, 44 банк иш куни ичида амалга оширилади.
4.2. “Етказиб берувчи” махсулотни Ўзбекистон Республикасига олиб келиниши таъминлаганидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигида назарда тутилган божхона тўловларини ўз хисобидан амалга ошириб, “Харидор”га топширади.
4.3. “Харидор” махсулотни олиш чоғида “Етказиб берувчи”нинг ҳузурида маҳсулотни тўлиқлиги, сифати ва ишлашини текшириб олиши шарт. Шундан сўнг, маҳсулотни хавфсизлиги бўйича жавобгарлик “Харидор”га ўтади.
4.4. Махсулотни топшириш ва қабул қилиш жараёнида автомобил(лар)да (электромобил(лар)да) ишлаб чиқарувчи завод айби билан сифатсиз эҳтиёт қисмлар аниқланган тақдирда, “Етказиб берувчи” уларни 90 кун ичида шартномада белгиланан сифат талабларига жавоб берадиган эҳтиёт қисмлар билан алмаштириб беришни ўз зиммасига олади. Бунда, шартноманинг 4.1-бандида назарда тутилган махсулот етказиб бериш муддати ҳам 90 кунга узайтирилади.
4.5. “Харидор” томонидан махсулотнинг бутлиги, механик шикастланишлари ва бошқа очиқ-ойдин камчиликларига нисбатан даъво-эътирозлар махсулотни якуний қабул қилиб олингунга қадар уни текшириш даврида билдирилади. Яширин нуқсонлар бўйича даъво-эътирозлар махсулот сотилгандан сўнг, бироқ мазкур шартноманинг 5.1.3-бандида қайд этилган кафолат муддати мобайнида автомобилдан фойдаланиш ва унга қараш бўйича белгиланган қоидаларга “Харидор” томонидан қатъий риоя қилинган тақдирдагина билдирилиши мумкин.



  1. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ.



5.1. “Етказиб берувчи”нинг мажбуриятлари:
5.1.1. махсулотни фақат “Харидор” томонидан унга тегишли Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ёки Ўзбекистон Республикасининг паспорт тизимига мувофиқ унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилгандагина топширади. “Харидор” юридик шахс бўлган тақдирда, “Етказиб берувчи” махсулотни юридик шахснинг вакилига ишончнома орқали топширади;
5.1.2. махсулотни “Харидор”га тўлиқ комплектланган ҳолда бирор-бир нуқсон ва камчиликларсиз, ҳисоб-фактура, ҳисоб-маълумотнома, сервис китобчаси, фойдаланиш бўйича қўлланма ва асбоб-ускуналар тўплами билан топширади;
5.1.3. “Харидор” томонидан автомобилни қабул қилиб олган кундан бошлаб 24 (йигирма тўрт) ой мобайнида кафолат хизмати кўрсатиш, бироқ бу даврда автомобилнинг босиб ўтган йўли 50 000 (эллик минг) км.дан ошмаслиги ҳамда автомобилга қўшиб топширилган фойдаланиш бўйича қўлланмада кўрсатилган автомобилдан фойдаланиш ва унга қараш бўйича белгиланган қоидаларга автомобил эгаси томонидан қатъий риоя қилиниши шарти билан кафолат хизматини кўрсатишни тақдим этади;
5.1.4. Ушбу шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган хусусиятдаги махсулотни шартнома баҳосининг 100 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилганидан сўнг, 44 (қириқ тўрт) банк кунидан кеч бўлмаган муддатда етказиб беришга мажбур.
5.2. “Етказиб берувчи”нинг ҳуқуқлари:
5.2.1. “Харидор”дан мазкур шартноманинг 3.1-бандида назарда тутилган тўлов шартларини 7 (етти) банк кунида амалга оширилмаса ушбу шартнома бекор қилинади ва хақиқий деб хисобланмайди;
5.2.2. шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ тўлов “Харидор” томонидан амалга оширилмаган тақдирда, етказиб берувчи шартномани бир томонлама бекор қилиш ва маҳсулотни бошқа харидорга сотиш хуқуқига эга бўлади. Товар “Етказиб берувчи”га мулк хуқуқи асосида тегишли бўлиб, учинчи шахсларнинг даъволарига боғлиқ эмас.
5.3. “Харидор”нинг мажбуриятлари:
5.3.1. мазкур шартноманинг 3.1-банди шартлари ва муддатларига мувофиқ маҳсулотнинг тўлиқ қиймати тўловини амалга оширади;
5.3.2. мазкур шартномага мувофиқ махсулотни сифати ва бутлиги бўйича қабул қилиб олади;
5.3.3. фойдаланиш бўйича қўлланмага мувофиқ автомобил(лар)дан (электромобил(лар)дан) тўғри фойдаланиш талабларига қатъий риоя қилиб, даврий техник хизмат кўрсатишнинг барча ишларини бажариб боради.
5.4. “Харидор”нинг ҳуқуқлари:
5.4.1. мазкур шартноманинг 4.1-бандида назарда тутилган махсулотни етказиб бериш муддатини бузганлик учун “Етказиб берувчи”дан кечиктирилган ҳар бир кечиктирилган кун учун махсулот қийматининг 0,4 фоизи миқдорида неустойка тўлашини талаб қилади, бироқ бунда неустойканингумумий суммаси махсулот баҳосининг 15 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.



  1. ЖАРИМА САНКЦИЯЛАРИ.



6.1. Мазкур шартноманинг 4.1-бандида назарда тутилган маҳсулотни етказиб бериш муддатини бузганлик учун “Етказиб берувчи” “Харидор”га кечиктирилган хар бир ҳафта учун 0,4 фоиз миқдорида, лекин жами кечиктирилган сумманинг 15 фоизидан ошмаган миқдорда неустойка тўлайди.



  1. ФОРС МАЖОР.



7.1. Томонлар ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаганлик учун жавобгарликдан озод қилинадилар, агар бу бажармаслик шартнома тузилгандан кейин, тарафлар олдиндан кўра олмайдиган фавқулодда ҳодисалар натижасида юзага келган форс-мажор холатларининг натижаси бўлса, оқилона чоралар билан олдини олиш (форс-мажор). Бундай фавқулодда ҳодисаларга қуйидагилар киради: сув тошқини, ёнғин, зилзила, портлаш, бўрон, тупроқнинг чўкиши, эпидемиялар ва табиий ҳодисалар, шунингдек, уруш ёки ҳарбий харакатлар, саноат ёки минтақадаги иш ташлаш, Давлат ҳокимияти ёки Ҳукуматнинг қарори, Давлатлараро чегараларни вақтинчалик ёпилиши, оммавий эпидемия (пандемия)лар билан боғлиқ вазиятлар.
7.2. Шартноманинг 7.1.-бандида кўрсатилган ҳолатлар юзага келганда ва тугатилганда, ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариш имкони бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда, бошқа томонни тегишли гувоҳномани илова қилган ҳолда дарҳол хабардор қилиши шарт.
7.3. Шартноманинг 7.2-бандида назарда тутилган ўз вақтида хабар берилмаган тақдирда, бир томон бошқа томонга хабар бермаслик ёки ўз вақтида хабар бермаслик натижасида етказилган зарарни тўлиқ қоплаши шарт.
7.4. Форс-мажор ҳолатларининг юзага келиши уларнинг амал қилиш муддати учун шартномани бажариш муддатини кўпайтиришга олиб келади.
7.5. Форс-мажор ҳолатларига ишора қилувчи томон кўпи билан 3 календарь куни ичида бошқа томонни бундай ҳолатлар юзага келганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши шарт ва бошқа томоннинг илтимосига биноан тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши керак.



  1. БОШҚА ШАРТЛАР.



8.1. Мазкур шартнома бўйича томонлар ўзаро келишувга эриша олмаган тақдирда, барча низолар ва келишмовчиликлар Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиши шарт.
8.2. Томонларнинг ўзаро келишувига асосан ушбу шартномага ёзма равишда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Хар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар хар иккала томонлар томонидан имзоланган ва муҳрланган бўлса, ҳақиқий ҳисобланади (“Харидор” жисмоний шахс бўлган тақдирда – унинг имзоси билан).
8.3. “Етказиб берувчи” “Харидор” томонидан содир этилган қонун бузарликлар, савдо қоидаларини ва молиявий тўлов, хисоб-китоб, бухгалтерия ва бошқаларни, шунингдек олинган товар(лар)ни учинчи шахсларга сотиш ёки улардан фойдаланишни бузганлик учун жавобгар эмас.
8.4. Шартнома томонлари шартномадан келиб чиқадиган ёки унинг бажарилиши билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа томоннинг ёзма розилигисиз учинчи шахсларга ўтказиши мумкин эмас.
8.5. Ушбу шартнома ўзбек тилида, бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада, томонларнинг хар бири учун биттадан нусхада тузилади.
8.6. Шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва томонлар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармагунча амал қилади.



  1. ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ:




“ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ”

“ХАРИДОР”

“GREEN-WAATT” МЧЖ

Davronov Jonibek Jamshid o’g’li

Юридик манзили: 100015, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Куйлик ота МФЙ Фаргона йули кўчаси, 796-уй.

Паспорт маълумотлари: Серияси AC 2940925, 14.08.2020 йилда Бухоро вилояти Ромитан тумани ИИБ томонидан берилган

Х/р: 20208000205655183003

Манзил: Бухоро вилояти Ромитан тумани Қоқуштувон МФЙ

"Банк Ипак йўли" АИТБ банки Миробод филиали

Х/р:

ИНН: 310525424

Банк:

МФО: 01101

МФО:

Тел: +998 88 541-50-50 

Тел: (998)

Директор: ___________ О.Ж.Тураев



____________ J.J. Davronov



Download 104.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling