Гули Хамро (Бердиева Гулмира Хамро қизи)-2000-йил 26-апрельда Сурхондарё вилояти Ангор туманида туғилган. Дастлаб Ангор туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабида ўқиган. Кейинчалик Ангор Иқтисодиёт коллежини тамомлаган


Download 58.75 Kb.
Sana30.01.2023
Hajmi58.75 Kb.
#1141716
Bog'liq
Guli Xamro. Bayozga



Гули Хамро (Бердиева Гулмира Хамро қизи)-2000-йил 26-апрельда Сурхондарё вилояти Ангор туманида туғилган. Дастлаб Ангор туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабида ўқиган. Кейинчалик Ангор Иқтисодиёт коллежини тамомлаган. Ҳозирда Термиз давлат университети Ўзбек филологияси факултети 3-босқич талабаси. Шеър, ҳикоя ва мақолалари туман, вилоят газеталарида чоп этиб борилади.

Онамни соғиндим
Кўнглим дарчил бўлди шу дам,
Қалбим тирнар ўтли алам.
Улуғ ичра энг муҳтарам,
Онамни кўп соғиндим.

Атрофимда ёт бегона,


Айланар кўп айёрона.
Мен учун хўб парвона
Онамни кўп соғиндим.

Сиз-ла дунё офтоб экан,


Сизсиз бу ер мисли тикан.
Қайиқсиз борми елкан?
Онамни кўп соғиндим.

Шукур бу дам эшитмайсиз,


Кўзёшларимни билмайсиз.
Аммо шу дам ҳис этсангиз:
Она! Сизни кўп соғиндим...

Қани энди сизни кўрсам,


Пойингизни қучиб ўпсам.
Эй Аллоҳим, Қодир Эгам!
Онамни кўп соғиндим...
Дастaк
(Россия-Украина урушига бағишланади)

Дунё гўзал эди, замон тинч эди-


Ғоялар олам кезар, нур эди.
Чархнинг мурватидан чиқиб бир дастак
Шов-шув бўлди, олам узра дўл бўлди.

Мурват тўхтар бўлди, тўхтамас овоз-


Дастак ҳам олам узра қилади парвоз.
Дастак қайга борар, эй воҳ, ё Оллоҳ!
Тез пастга тушарку қушча, оқ қоғоз.

Айланди оламда дастак айланди,


Айланиб беташвиш томон шайланди.
Боғда сайр қилар бир ажбир гўдак,
Дастак эса келиб шунга бойланди.

Дастак тушса тушди олам айланиб,


Бола эса чиқди оққа бойланиб.
Эҳ, дастак бе қилдинг мурватдан ажраб
Чархга қараб келар бола шайланиб.

*****
Ишқ-ошиқ қасами кечолмайдиган,


Мушкул бир масала ечолмайдиган.
Икки қалб туйғуси, баъзан нотугал-
Кўҳкандир, Фарҳод ҳам кечолмайдиган.

Мубтало маҳбубим, кечиргин бир дам


Ошуфта кўнглимда ўзгача ҳис-ғам.
Ойнинг ҳам юзида доғ кўрганим рост,
Бироқ, ер-тупроқни кўрмагинда кам.

Ой бўлсам осмондан юксакда жойим,


Баъзида тупроқдан паст бўлар пойим.
Ҳатто фаришта ҳам бир жойда турмас,
Сиқим тупроғидан олинмиш хоким.

Менки, бир бандаман хоким-хокисор.


Пойингда тиз чўкиб турарман такрор.
Тарсолар йўлига солма, эй шайтон!
Қалбим эгасидир ул парвардигор...
Оқ атиргул
Дард бошимда гултожи,
Ўқдек санчар тикони.
Эй фалак, айтчи менга
Гулсиз ёрнинг имкони?!

Суйсам исинг, ифоринг


Асролмам жон тикондин.
Қолдим икки ўт аро,
Жон узайми жонондин.

Оқ атиргул, оппоғим


Жоним олар жононим.
Гулбарг тортар ўзина,
Тикон солар кўзима.

Эй ёрим, жононим


Қулоқ солгин сўзима.
Суйсанг агар жонингдан
Тикон тутма қўлима.
Томчими, кўзёш...
(ҳикоя)
Атроф сокин, дарахтларда қушлар сайрар, ўйноқи шамол эса қизнинг сочларини майин силкитарди. Йигит эса бунга суқланиб қарарди. Гўё шу дайди шамоллар қизнинг хаёлини олиб қочаётгандек. Нима қилсин, ахир маҳбубасини умри жуда оз қолган, сўнгги истагини бажариш учун шу кимсасиз хиёбонда туришибди. Осмонда эса қуёш ва булут ўйин ўйнарди. Табиат ва инсон ўртасида ажиб ришта бор. Йигит қизни шамолдан қизғона бошлади. Аста шамолда учаётган ўша тим қора, узун сочларни секингина олиб, силаб қўйди. Гўё бу дайди шамолларга фариштамни бериб қўймайман дегандай. Қиз йигитга термулди. Унга нимадир демоқчи бўлди. Аммо бир зум ўтиб фикридан қайтди. Яна хаёллар оғушига ғарқ бўлди. Осмонда эса қуёш билан ўйнаётган булут ғолиб чиқди. У бутун осмонни эгаллади. Ҳаво илиқ, жудаям ёқимли. Майин эсаётган шамол, дарахт учларида қолган сўнгги сариқ япроқлар шитирлаши... Бари ажойиб бутунлик ҳосил қилган.
Йигит қўлларини қизнинг елкасига оҳиста қўйди. Қиз бир қарадию, кейин индамай қўя қолди. Шу билан яна шамол, хазонлар товуши эшитилди, холос. Бироздан сўнг шамол тингандай, атроф жимжитдек бўлиб қолди. Қиз секингина йигитга савол берди:
-Томчими, кўзёш?
-Нима?!
-Сен қайсини яхши кўрасан, томчими, кўзёш?
-Томчи! Мен томчини яхши кўраман. Чунки унда умид бор.
-Шундайми. Демак, томчи ёқади?!
-Ҳа. Сенгачи?
-Аҳамиятсиз. Шунчаки сен ёқасан.
Шу пайт осмондан ёмғир томчилай бошлади. Қиз бошини йигит елкасига қўйди. У ич-ичидан “...Кўзёш... Менга кўзёш ёқаяпти... Нима қилай?! Томчи абадийлик. Сен муҳаббатимиз абадий қолишини истайсан, лекин мен сенинг боқишинг, меҳрли тафтингни ҳар дам ҳис қилдим келади. Аммо менда бу фурсат йўқ. Лекин сен доимо томчини яхши кўргин. Ҳар томчида муҳаббатимиз жўш урсин...“ дерди ва кўзларидан дона-дона ёш томчиларди.
Қиз аста йигитга боқди. Йигит ҳам хаёллар оғушига ғарқ бўлаётган эди. Қиз вақтини ўғирлаётган хаёллардан йигитни қизғонди. Секин йигит елкасига қўлини олиб борди ва қулоқлари остида шивирлади:
-Сен доимо томчини яхши кўр, уни унутма! Мен шу томчилар каби сен билан биргаман. Агар осмондаги булутлар кулгуси тугаса, қуёшнинг меҳри бўлиб тушаман. Эрта тонгда гуллар юзидаги шабнам, шудринг мен бўламан.Мен доимо сен билан биргаман,-деди ийманиб.
Шу он қизнинг қўллари ерга тушди. Суяниб турган бошлар ўз измини йўқотди. Уриб турган хаста юрак ҳаракатдан тўхтади. Осмондан эса шаррос уриб ёмғир томчилари тушарди. Бу йигит кўзидан тушаётган томчилар билан сингишиб кетарди...
Қиз кўзини очишини йигит жуда кўп истарди. Аммо жон оллоҳники. Тақдир ҳукмига инсон доимо бўйсунади...
... Бироздан сўнг ёмғир тиниб, булут яна ўз ўрнини қуёшга берди. Атроф бир зум тинчиб, яна қушлар овози билан тўлиб кетди. Йўл ёқасидаги атиргул япроқларида эса ёмғир томчилари қуёшда ял-ял товланарди. Атроф эса ҳамон сокин, ора-орада қушлар овози келиб турарди.
Download 58.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling