- ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
- 5410500-ҚХМС ВА ДИТ, 5411100-ДЎЕ ВА ҚИТ таълим йўналишлари талабалари учун агрокимё фанидан
- АГРОКИМЁНИНГ ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРИ
- Режа:
- 1. Азотли ўғитларнинг экологик роли.
- 2. Фосфорли ўғитларнинг экологик роли.
- 3. Тупроқнинг оғир металлар билан ифлосланиши ва ўсимликларни оғир металлардан мухофаза қилиш.
- Таянч сўзлар
- Атроф муҳит ифлосланиши, экологик тозза маҳсулот, радиактив моддалар, оғир металлар, нитратлар миқдори, биосфера, атмосфера, азот баланси, денитрификация
- Адабиётлар: 1,2,3,7,9,11,19,20,22,23
- Инсон ҳаёти, унинг соғлиги, иш қобилияти атрофдаги табиатнинг ҳолатига кўп томонлама боғлиқдир.
- Атроф-муҳитнинг асрлардан буён инсонга кўрсатиб келган салбий таъсири табиий офатлар ёки эпидермия билан боғлиқ эди.
- Инсон бу омилларнинг кўпчилиги билан курашиш усулларини масалан, юқумли касалликларга қарши кўрашиш усулларини ўрганиб олди.
- Таъкидлаш лозимки, фан-техника революцияси билан боғлиқ бўлган кимёвий ишлаб чиқишнинг ўсиши атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатмоқда: ичимлик сувлар ифлосланмоқда, дунё океанлари, ер атмосфераси заҳарланмоқда, ернинг яшил майса қатлами бўзилмоқда, тупроқ унумдорлиги, микрофлораси ва фаунаси йўқ қилинмоқда, экин далаларидаги чувалчанглар деярли йўқотилди. Умуман олганда, табиатнинг ноёб бойлиги бўлган ўсимлик ва ҳайвонот олами хавф остида қолмоқда. Натижада бутун олам моҳияти билан энергетик ва социал кризисга тенг бўлган экологик кризисга юз тутмоқда.
- Биринчи марта 1930 йилда, Белгияда, ҳавонинг ифлосланиши натижасида оммавий касалланиш қайд этилган бўлса, 1952 йилда Лондонда ушбу касаллик туфайли 4000 киши вафот этди. Атмосфера ҳавосида чанглар, углеводларнинг фотокимёвий реакция маҳсулотлари, азот оқсилларнинг бўлиши, нафас олиш органлари касалликларининг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бу ўринда, сурункали бронхит касаллигидан ўлим ҳар ўн икки йилда икки марта ортаётганлигини таъкидлаш кифоя. Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотларининг маълумотига кўра, ҳар тўртта рак касаллигининг учтаси атроф-муҳитни ифлосланиши билан боғлиқ.
- Атроф-муҳитнинг ифлосланиши ҳаётга ҳар томонлама таъсир кўрсатади: йирик шаҳарларда қуёшли кунлар сони камаяди ва ўсимликлар нобуд бўлади. Ифлосланишнинг энг катта хавфи шундаки, атроф-муҳитдаги кимёвий мутагенларнинг кўпайиши натижасида инсон организмида хавфли мутацияларнинг пайдо бўлиши мумкинлигидадир. Бунинг натижасида ақлий ва жисмоний тараққий этмаган чақалоқлар туғилиши кўпаяди ва янги оилаларда чақалоқ умуман туғилмайди.
- Об-ҳаво бўйича Халқаро конференциянинг берган маълумотларига кўра, углерод (II) оксиди миқдорининг ортиши ер шари ҳароратини 1,5-30С га оишириш мумкин. Ер сиртининг бундай исиши, қутблардаги музликларнинг бетўхтов эришига ва дунё океанлари сув баландлиги 4-8 м га кўтарилишига олиб келиб, қуруқликни бутунлай сув босишига олиб келиши мумкин. Ёки, иккинчи бир даҳшат стратосферадаги азон ҳимоя қаватининг бузилиши билан боғлиқ бўлиб, стратосферадаги азон ўғитлардан ажралиб чиқадиган моддаларнинг оксидланишига сарф бўлади.
- Мутахасисларнинг маълумотларига кўра, Ерни қуёш реакциясидан ҳимоя қилиб тўрган азон (баландлигига кўра 15%) ҳимоя қаватининг бузилиши, барча тирик организмларни радиацион ўлимга маҳқум этиши мумкин.
- Шу ўринда В.А Солоухиннинг қуйидаги сўзларини келтириш ўринлидир: «Агар қандайдир «коинот диверсантларини» Ер юзини тошга айлантириш мақсадида, барча жонзотни қириб ташлаш учун юборилганда ҳам улар бизчалик яъни ер юзида яшовчи ва уни ўзига дўст деб ҳисоблаётганларчалик маккорона ва ақлли ҳаракат қилиша олмас эди».
- Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида эришилган муваффақиятлар кўп жиҳатдан ўғит ишлатиш, ундан фойдаланиш ва қўллаш усуллари билан боғлиқдир. Чунки Бирлашган Миллатлар ташкилотининг маълумотига кўра жахон қишлоқ хўжалигидан олинаётган ҳосилнинг ўртача 50%и минерал ўғитлар зиммасига тўғри келмоқда. Шу сабабли ҳам киши бошига бир йилда ўртача 9 кг азот, 9 кг фосфор ва 9 кг калий ўғити ишлатиш керак деб ҳисобланса, у ҳолда минерал ўғит ишлаб чиқаришни икки баробар кўпайтириш керак бўлади.
- Агар гектарига солинадиган минерал NPK ўғитларнинг ўртача 100 кг/га деб олсак унда ҳозир мавжуд экин майдонларини ўғитлаш учун ҳар йили 150 млн.т. ўғит ишлаб чиқиш керак бўлади.
- В.А.Ковда ҳисоблашларига кўра, XXI асрнинг бошларида, ўртача 300-400 млн.т. ўғит ишлаб чиқариш билан давр талабини қондира олиш мумкин ёки ҳозирда ишлаб чиқилаётган ўғитларга нисбатан ишлаб чиқариш салмоғини 5-6 марта кўпайтириш лозим бўлади.
- Шуни назарда тутиш керакки, қишлоқ хўжалигини кимёлаштириш фақат минерал ўғитлардан тўғри ва самарали фойдаланилгандагина ижобий натижа бериши мумкин. Бу соҳада агрокимёгарлар доимо изланишлари, ўғитларнинг янги турларини яратиш, улардан фойдаланишнинг энг мақбул муддатлари ва нормаларини белгилаш бўйича иш олиб боришлари зарур ва шарт. Акс ҳолда кимё маҳсулотлари ҳосилдорлигининг пасайишига, сифатининг бузилишига, атроф-муҳит, тупроқ ва сув ҳавзаларининг ифлосланишига хизмат қилади.
- Азот танқислиги оқсил, фермент, хлорофилл моддалар синтезини сусуайтиради, углеводлар синтези эса хлорофилсиз амалга ошмайди. Азот, унинг пайдо бўлаётган ҳужайралар учун муҳим бўлиб, ўсимликларнинг ўсиб ривожланиши ва энг муҳими ҳосил тугиш даврида жуда зарур элементдир. Қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олиш учун 150-350, ҳатто 400 кг гача соф ҳолатдаги азот талб этилади. Лекин ўғитлардан тўғри, исрофсиз фойдаланиш учун тупроқ унумдорлиги, яъни тупроқлардаги азот заҳираси, ўсимликларнинг азотга бўлган талабчанлигини ҳисобга олиш ва ҳосилнинг пишиб етилиш даврида вегетатив органлардаги азотнинг генератив органлари томон ўтишини (бунда азотнинг етиштирилган ҳосил билан тупроқлардан чиқиб кетишини) ҳисобга олиш лозим. Етиштирилган ҳосил инсон эхтиёжлари учун фойдаланилади. Демак ўсимлик томонидан тўпланган азотнинг бир қисми тупроққа қайтиб тушмайди. Шунинг учун тупроқ унумдорлигининг пасайиб кетмаслиги учун тупроқни қўшимча минерал ва органик ўғитлар билан ўғитлаш зарур. Бундан ташқари, минерал ўғитлар таркибидаги азотнинг фойдали коэффициенти 40-50%, органик ўғит таркибидагиси эса 30-40% бўлса, асосий экин далаларида азот танқислиги яққол сезилади. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, тупроқ таркибидаги азот миқдори ва ўсимликлар томонидан олиб чиқиб кетиладиган азот миқдорини аниқ билиб, экилган экин эхтиёжига қараб тупроқ ўғитланса, биринчидан, сифатли (нитратсиз) ҳосил етиштирилади, иккинчидан, атроф-муҳит (азот ва азот бирикмалари билан) ортиқча ифлосланмайди. Тупроқ таркибидаги ортиқча азот асосан, нитратлар шаклида бўлиб, бу бирикма тезликда сув билан ювилиб ёки газ ҳолатига ўтиб атмосферага чиқиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |