*guliston davlat universiteti axborotnomasi, Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2019. №3 3
*GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
guldu-axb-2019-3-1-converted
*GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI,
Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2019. № 3* 6 экоформасидан 30-33 %, Голландия экоформасидан 60-62 % ва Афғонистон экоформасидан 15- 16 % ер юзасига ниш уриб яшил тусли тўп барглар ҳосил бўлганлиги қайд этилди. Октябрь ойининг биринчи декадасида Ўзбекистон ва Голландия экоформаларидан 72,2- 73,3, Озарбайжон экоформасидан 86,6 ва Афғонистон экоформасидан 56,6% ўсимликларнинг ер юзасига чиққанлиги ва ҳар бир ўсимликда тегишли ҳолда 4-5 дона, 3-4 дона ва 2-3 донадан тўп барг поя мавжуд эканлиги кузатилди. Ҳар бир тўп барг поядаги барглар сони Ўзбекистон экоформасидаги ўсимликларда 11-12 дона ва узунлиги ўртача 9,6 см, Озарбайжон экоформасида 9-10 дона ва узунлиги 7,3 см, Голландия экофор-масида 11-12 дона ва узунлиги 10,6 см ни ташкил этди. Шу вақтнинг ўзида, Ўзбекистон ва Голландия экоформасига мансуб ўсимликларда генератив босқичнинг бошланиши қайд этилиб, дастлаб бу кўрсаткич тегишли ҳолда 15,5 % ва 45,5 % ни ташкил этди. Ер юза қисмига чиққан барча экоформалардаги ўсимликларнинг ҳолати қониқарли ҳолда бўлиб, тўқ яшил рангли тусга эга. Ғунчалаш ва гуллаш босқичи октябрнинг иккинчи декадаси охирида (15-20 октябр) бошланиб, Ўзбекистон экоформасида ўртача 24,6 дона ёки 82,2 % туганак пиёзларнинг унганлиги ҳамда ҳар бир туганак пиёздан ўртача 5-6 донадан гул ва қиз нишлар 12-13 та тўпбарг поялардан иборат эканлиги кузатилди. Мазкур экоформага мансуб ўсимликларда ўртача 16-17 тадан ғунчаларнинг борлиги қайд этилди. Озарбайжон экоформасида ҳам бу кўрсаткичлар Ўзбекистон экоформасидаги ўсимликларга яқин бўлиб, туганак пиёзларнинг унувчанлиги ўртача 88,9 % ни ва ҳар бир туганак пиёздан чиққан тўп барг поялар сони 3-4 тани ташкил этади. Бу экоформада ўртача 14-15 тадан ғунчалар мавжуд. Лекин, Голландия экоформасидаги ўсимликларда ўсиш ва ривожланиш жараёнларининг ўта жадал эканлиги кузатилиб, ҳар бир туганак пиёзда поя тўпбарглар ўртача 4-5 тадан, 12-13 та барг ва улар 12- 13 см узун-ликдан иборат бўлган. Ҳар бир туганак пиёзда ўртача 1 тадан ғунча бўлиб, гуллаш босқичининг бошланганлиги кузатилди. 18-25 октябрь кунлари мобайнида Голландия экоформасига мансуб экилган туганак пиёзлардан унган ўсимликлардан ўртача 60 дона гул териб олинди. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling