*guliston davlat universiteti axborotnomasi, Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2019. №3 3
Keywords: Crocus sativus, saffran, selection, ecoform, growth and development, bloom, plantation
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
guldu-axb-2019-3-1-converted
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ключые слова
Keywords: Crocus sativus, saffran, selection, ecoform, growth and development, bloom,
plantation. Аннотация В данной статье обсуждаются показатели рост и развития, био-экологические особенности разных экоформ шафрана посевного в первом году вегетации. При полевых исследованиях использовали экоформы Афганистана, Узбекистана, Азарбейджана и Голландии. Биоэкологические особенности растений изучали с помощью методики И.В.Белолипова и других [4], а биология цветения по Х.К. Каршибоеву [5]. Полученные результаты показали, что экоформы Узбекистана, Голландии и на некоторых этапах развития - экоформа Азарбайджана - имеют более высокие темпы роста и развития растений. Из них рекомендовано отбирать некоторые экоформы для дальнейшего размножения и создания маточных плантаций шафрана в местных условиях Ташкентской области. Ключые слова: Crocus sativus, шафран, отбор, экоформа, рост и развитие, цветение, плантация *GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2019. № 3* 4 Ер юзида аҳоли сонининг ортиши билан истеъмол қилинаётган барча озиқ-овқат ва доривор маҳсулотларини табиийлаштириш, ушбу маҳсулотлар асосларини табиий хом ашё ёки компонентлардан олишни амалга ошириш кенг масштабдаги долзарб вазифага айланди. Ушбу масала озиқ-овқат, доривор ва ҳушбўй-зиравор ўсимликлар хом ашёсининг хилма-хиллигини кўпайтириш ҳамда улардан табиий дори дармон воситалари ва янги турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқишни тақозо этмоқда [1]. Бундай истиқболли доривор ва озиқ-овқат ўсимликлардан бири Crocus sativus L (экма заъфарон - шафран посевной) ҳисобланади. Қайд этиш жоизки, дунёнинг 15 дан ортиқ давлатларида экма заъфарон (шафран) етиштирилиб, унинг қимматбаҳо хом ашёси экспорт қилинмоқда [2]. Экма заъфароннинг интродукция шароитида мослашиш жараёни ва биоэкологик хусусиятлари, тўқималарининг структуравий тузилишидаги ўзгаришлари, хом ашёси (гулдаги чангчи ва устунчалар) нинг кимёвий таркиби, яъни, бўёқ (кроцин) моддаларининг кўрсаткичлари кимёвий таҳлиллар асосида ўрганилди. Илмий тадқиқотларнинг натижаларига кўра, Республикамизнинг тоғ олди, унумдор тупроқли, сув билан таъминланган ҳудудларининг тупроқ ва иқлим шароитига иқлимлашиши жадал амалга ошадиган интродуцент – экма заъфарон ўсимлигини катта масштабда плантацияларини ташкил этиш юқори самара бериши аниқланди [3]. Амалга оширилган интродукция ва иқлимлаштириш илмий тадқиқотлар натижалари ҳамда дунё амалиётида ушбу ўсимликнинг плантацияларини ташкил этиш ва хом ашёсини етиштириш борасидаги мавжуд барча маълумотларни таҳлил қилиб, 2017 йилдан Республикамизнинг турли ҳудудларида экма заъфарон ўсимлигининг кенг масштабли оналик плантациялари ташкил этилди. Илмий тадқиқотнинг мақсади республикамизнинг тупроқ ва иқлим шароитига мос келадиган экма заъфароннинг экоформалари танлаш ва кейинги босқичда, ижобий топилган (ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш босқичлари жадал, хом ашёсининг сифат кўрсаткичи халқаро стандарт даражасига мос келса) экоформаларнинг туганак пиёзлари кўпайтирилиб, кенг масштабдаги плантацияларини ташкил этиш буйича тавсияларни беришдир. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling