С. Ф салимова 13-3 Био-18 -13-4 Био-18
Download 25.35 Kb.
|
Очик дарс кучирма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биологияни ўқитишда фойдаланиладиган ўқитиш воситалари ва уларнинг турлари”
- Кун тартиби
- Дарснинг жиҳози
Бухоро давлат университети Агрономия ва биотехнология факультети Биология кафедраси ўқитувчиси С.Ф Салимова 13-3 Био-18 -13-4 Био-18 таълим йўналиши талабаларига “Биологияни ўқитиш методикаси” фанидан “Биологияни ўқитишда фойдаланиладиган ўқитиш воситалари ва уларнинг турлари””мавзусидаги очиқ дарси баённомасидан К Ў Ч И Р М А 29.03.2021. Қатнашдилар: Биология кафедраси ўқитувчилари: Биология кафедраси мудири: Тўраев М.М, Биология кафедраси ўқитувчилари: Тохиров Б.Б, Жабборов Б.И, Тошаева М.Б, Райимов А.Р. Сафарова З.Т, Гаффарова С.М, Раупова М. Х, Каримова Л. Тешаева Д. Талабалар: 60 нафар Кун тартиби: 13-3 био-18, 13-4 био-18 таълим йўналиши талабаларига “Биологияни ўқитиш методикаси” фанидан “Биологияни ўқитишда фойдаланиладиган ўқитиш воситалари ва уларнинг турлари.” мавзусидаги очиқ дарсини ўтказиш. Дарснинг жиҳози: видеопроектор, компьютер, мавзуга оид слайдлар, тарқатма материаллар. Дарс услуби: маъруза Дарснинг бориши: Ташкилий қисм олиб борилди. Бугунги дарс ноанъанавий тарзда ўтилиши, дарсликларнинг етарлилигиги, гуруҳ кичик гуруҳларга бўлиниши, дарс мусобақа тарзида ўтилиши, ўқитувчи томонидан эълон қилинди. Навбатчи аниқланди, давомат олинди. Доскага сана, мавзу ва режа, шиори ҳамда мақсади ёзилди. Дастлаб ўқитувчи томонидан талабалар гуруҳларга ажратилди ва ўтган дарсда ўтилган мавзу номи сўралди. Талабаларни дарсга диқатини жамлаш мақсадида 1. “Ўйланг-жуфтликда ишланг фикр алмашинг” техникасини қўллаб ўқувчиларни фаоллаштиради 2. “Домино” методи орқали билимлар такрорланади 3. Талабалар томонидан тайёрланган презинтация тақдимот қилиниб берилади 4. Гуруҳлар презинтацияси таҳлил қилинади, фикр алмашинилади. Ўқитувчи томондан ўтилган мавзу мустаҳкамланиб, хулосаланди. Янги мавзуга муамоли вазият орқали замин яратилди. Кейс-стади технологияси асосида маъруза дарси ташкил этилди. Дарс давомида Биологияни ўқитишда фойдаланиладиган ўқитиш воситалари ва уларнинг турлари тўғрисида тўлиқ маълумот берди. Мавзуни тушунтириш жараёнида слайдлардан, тарқатма материаллардан ва доскадан унумли фойдаланилди. Мавзу тушунтириб бўлингач, ўқувчилардан улар қизиққан саволларини беришлари сўралди. Янги мавзуни мустаҳкамлаш мақсадида қуйидаги усуллардан фойдаланилди. 1. “БББ” методидан фойдаланилиб янги мавзу мустаҳкамланади 2. “Мозаика” Методидан фойдаланилиб яширин сўз топилади Хулоса қилиб айтадиган бўлсак дарс мақсадга эришди. Download 25.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling