*GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI,
Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2019. № 3*
63
“Гулистон давлат университети ахборотномаси”
илмий журнали муаллифлари диққатига!
1. “Гулистон давлат университети ахборотномаси” илмий журнали қуйидаги соҳалар бўйича
илмий мақолаларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этади:
• Табиий ва қишлоқ хўжалиги фанлари (физика, биология, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш
технологиялари);
• Гуманитар - ижтимоий фанлар (педагогика, филология, ижтимоий – иқтисодий фанлар).
2. Эълон қилинадиган мақолаларга бўлган асосий талаблар:
ишнинг долзарблиги ва илмий
янгилиги; мақоланинг ҳажми: адабиётлар рўйхати, чизма ва жадваллар инобатга олинган ҳолатда
7-8 бетгача; аннотация (150-200 та сўз) ва таянч сўзлар (7-9 та) инглиз, ўзбек ва рус тилларида
келтирилади.
3. Мақолада УДК, мавзу, муаллифнинг Ф.И.О. (тўлиқ),
ташкилот, кўча, уй, шаҳар, мамлакат,
муаллифнинг E-mail, аннотация (намунага қаранг) берилиб, кейин матн келтирилади.
Матнда кириш
қисми, тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар, олинган натижалар ва уларнинг таҳлили, хулоса,
адабиётлар рўйхати кирил ва лотин имлосида албатта келтирилади. Мақолада кейинги 10-15
йилда
эълон қилинган ишларга ҳавола қилиниши тавсия қилинади.
4. Матн учун: Microsoft Word;
Times New Roman, 12 шрифт, мақола номи бош ҳарфларда,
интервал 1,5; абзац 1,0 см, устки ва пастки томон 2 см, чап томон 3 см, ўнгдан 1,5 см.
Do'stlaringiz bilan baham: