Гулистон давлат университети бошланғич ва мактабгача таълим методикаси кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet32/33
Sana22.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1222398
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
portal.guldu.uz-Mutaxassislikka kirish

Назорат саволлари
1. Идеал ўқитувчи ҳақидаги ўз фикр ва мулоҳазаларини эркин баён этинг.
2. Ёшлигингизда ўзингиз ҳавас қилган ўқитувчилар, уларнинг ибратли фазилатлари, касбий маҳорат, илмий савияси, дунёқарашлари ҳақида сўзлаб беринг.
3. Педагогик характерга эга бўлган баддий асарларда ўқитувчи шахси ўз ифодасини топган қаҳромон образлар, уларнинг ижобий фазилатлари, шунингдек салбий хислатларига муносабат билдиринг.
4. Ўқитувчининг шахсий сифатлари ҳақида буюк мутафаккирлар, шунингдек ўз қарашларингизи баён этинг.
5. Ўқитувчининг шахсий сифатларини санаб ўтинг ва уларга изоҳ беринг.
6. Ўқитувчи-тарбиячининг касбий сифатлари таркибига нималар киради?
7. Ўқитувчи-тарбиячининг касбий билимдонлиги деганда нималарни тасаввур этасиз?
8. Ўқитувчи-тарбиячининг педагогик кўникмаларига нималар киради?
9. Ўқитувчи педагогик маҳоратининг таркибий қисмларини санаб ўтинг.

ГЛАССАРИЙ


Давлат таьлим стандарти – таълим соҳаси бўйича норматив-ҳуқуқий хужжат бўлиб, таълим муассасасини битирувчи кадрларнинг умумкасбий билим, кўникма ва малакаларига давлат томонидан қўйиладиган минимал талабларни ифода этади.
Малака талаблари – муайян бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислигини битирувчи кадрларнинг касбий компетентлик даражасига қўйиладиган минимал талабларни ифода этувчи норматив-ҳуқуқий хужжат ҳисобланади.
Ўқув режа – ДТС ва малака талаблари асосида ишлаб чиқилган норматив-норматив-ҳуқуқий давлат таълим хужжати бўлиб, муайян бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги талабалари ўзлаштиришлари зарур бўлган фанлар блоки, уларнинг таркиби, хажми ва даврини ўзида ифода этади.
Компетенция – бирор бир соҳа эгасининг ўз касбий фаолиятига лаёқати, унинг касбий билим, кўникма, малака ва қобилиятлари, шахсий сифат ва фазилатлари синтези, интеграциясидир.
Касбий фаолият соҳаси - таълим тизимида бошланғич синф ўқитувчиси лавозимларда ишлаш, ижтимоий-гуманитар йўналишдаги илмий-тадқиқот ташкилотларда ходим бўлиб ишлаш, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотларида ҳамда бошқа муассасаларда ишлаш, мутахассислиги доирасида педагогик фаолият билан боғлиқ комплекс масалалар мажмуасини қамраб олади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling