Гулистон давлат университети бошланғич ва мактабгача таълим методикаси кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet1/33
Sana22.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1222398
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
portal.guldu.uz-Mutaxassislikka kirish




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


БОШЛАНҒИЧ ВА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МЕТОДИКАСИ КАФЕДРАСИ



МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ
фанидан


ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА

Билим соҳаси: 100000 – Гуманитар фанлар


Таълим соҳаси: 140000 – Педагогика
Таълим йўналиши: 5111700 – Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш

ГУЛИСТОН – 2018


Ушбу ўқув-услубий мажмуа Ўзбекистон Републикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сонли буйруғи билан тасдиқланган 5111700 – Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш бакалавр таълим йўналиши Малака талаблари асосида ишлаб чиқилган.
Тузувчи: Гул ДУ Бошланғич ва мактабгача таълим методикаси
кафедраси доценти, п.ф.н. Р.Эргашев
Гул ДУ Бошланғич ва мактабгача таълим методикаси
кафедраси ўқитувчиси З.Расулова
Тақризчи: Низомий номли ТДПУ Бошланғич таълим методикаси
кафедраси доценти, п.ф.н. Ҳ. Санақулов

Гул ДУ Педагогика ва психология кафедраси доценти,


п.ф.н. Ҳ. Абдукаримов
“Мутахассисликка кириш” танлов фанидан тайёрланган мазкур ўқув-услубий мажмуа Гулистон давлат университети Кенгашининг 2018 йил 29 августдаги 1-сонли йиғилиш қарори билан ўқув жараёнига татбиқ этиш учун тавсия этилган.

МУНДАРИЖА


2. Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш бакалавриат таълим


йўналиши бўйича бакалаврларнинг тайёргарлик даражасига
кўйиладиган умумий талаблар.................................................................................8
3. Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш бакалавриат таълим
йўналиши ўқув режаси ва фан дастурлари мазмунига қўйиладиган
умумий талаблар......................................................................................................11
4. Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш бакалавриат таълим
йўналиши ўқув режасидаги юклама хажми..........................................................16
5. Малака талабларини ишлаб чиқишда олий маълумотли кадрлар
тайёрлашнинг хорижий тажрибаларидан фойдаланиш.......................................18
6. Бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларининг касбий
компетенциясига қўйиладиган талаблар...............................................................21
III. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР:
1. Бошланғич таълим бакалаврларининг касбий фаолият турлари..........24
2. Бакалаврларнинг касбий тайёргарлик даражасига қўйиладиган
умумий ва малака талаблари..................................................................................27
3. Талабалар ўзлаштиришлари лозим бўлган ўқув фанлари......................30
4. Ўқув режасининг умумий фанлар блокига қўйиладиган
талаблар...................................................................................................................32
5. Умумкасбий ва ихтисослик фанлари блокининг вазифалари
6. Қўшимча ва танлов фанлари таркиби......................................................34
7. Бакалавриат таълим йўналишида ўқув юкламалари хажми..................36
8. Олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлашда хорижий.....................38
тажрибалардан фойдаланиш..................................................................................41
9. Бошланғич синф ўқитувчисининг касбий компетентцияси..................44
10.Ўқитувчининг шахсий ва касбий сифатлари..........................................48
ГЛАССАРИЙ................................................................................................50
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ..............................................51

К И Р И Ш


Республикамизда олий таълим тизимини янада ривожлантириш, уни ривожланган демократик давлатлар стандартлари даражасига олиб чиқиш, олий ўқув юрти таълим муассасаларида ҳар томонлама етук малакали, рақоботбардош кадрлар тайёрлаш механизмларини яратиш ва уни руёбга чиқариш давлат таълим сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланди.


Бугунги кунда таълим-фан ва ишлаб чиқариш амалиёти ўртасида ўзаро алоқа, уларнинг интеграциясини таъминлаш, илм-фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқлари, хорижий давлатларнинг бу борадаги илғор тажрибалари асосида олий таълим тизимини қайта кўриб чиқиш, таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш орқали келажагимиз пойдевори бўлган ёш авлодни ҳаётга, касбий фаолиятга тайёрлашнинг самарали шакл ва услубларини ишлаб чиқиш ниҳоятда муҳим вазифалардан биридир.
Талабаларнинг назарий билим, амалий кўникма ва малакаларини ривожлантиришда ўқув адабиётларининг янги авлоди, дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратиш, ўқув-услубий манба, хусусан ўқув-услубий мажмуаларни шакллантиришда хорижий тажрибатлардан фойдаланиш муҳим ахамият касб этади.
Мазкур “Мутахассисликка кириш” танлов фанидан тайёрланган ўқув-услубий мажмуа Ўзбекистон Републикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирликнинг 2017 йил 1 март 107-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим ўқув режалари фанларининг янги ўқув мажмуалариини тайёрлаш бўйича услубий кўрсатма”си талаблари асосида ишлаб чиқилди.
Ўқув-услубий мажмуа замонавий педагогик технология талабларига мос равишда тайёрланиб, унда танлов фандан бўлиб ўтадиган назарий ва амалий машғулотларнинг ўқув мақсадлари, талабалар ўзлаштиришини жорий текшириш учун назорат саволлари ва мустақил иш топшириқлари келтирилган.
Мажмуада бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларининг касбий тайёргарлик даражасига кўйиладиган умумий ва малака талаблари, таълим йўналишининг ўқув режаси фан дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар, ўқув фанлари учун ажратилган юкламалар хажми, ушбу соҳада хорижий олий таълим муассасалари тажрибалари, бакалаврларнинг касбий компетенциясига қўйиладиган умумий талаблар мажмуи ўз аксини топган.
Ўқув-услубий мажмуада баъзи жузъий камчиликлар, мунозарали қарашлар ва атамалар учраши мумкин. Шунга кўра мажмуа ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирган ҳамкасбларга муаллиф олдиндан ўз миннатдорчилигини билдиради.
МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАРИ
1-мавзу: Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш бакалавриат

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling