ГЕОЛОГИЯ ФАНЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
СУВЛАРНИНГ КИМЀВИЙ ТАҲЛИЛИ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ, ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Маърузачи: к.ф.д., профессор. Акмалжон Мирзатиллаевич Қудратов
Режа:
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
2
Физик-кимёвий таҳлилнинг асосий тушунчалари
Тузлар системаси ва уларнинг таркибини ифодалаш усуллари. Физик-кимёвий диаграмма
Икки компонентли системалар
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
Сув-бу энг муҳим кимёвий бирикмалардан бири бўлиб, табиатнинг жуда кўп жараёнларида фаол иштирок этади. Ер шарининг 3/5 қисми сув билан қоплангандир. Ер шаридаги сувнинг ҳажми 2·1018 т га етади. Жуда кўп моддаларнинг оғирлигига нисбатан 90 %ни сув ташкил этади. Ўсимликлар ва ҳайвонот оламидаги организмлар таркибида 75% дан 96% гача сув бўлади. Одам организмида эса 70 дан 76% гача сув мавжуд.
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
Табиий сув ҳеч қачон жуда тоза бўлмайди унда у ёки бу аралашмалар бўлади. Ёмғир суви нисбатан тоза ҳисобланади. Лекин бу сув таркибида ҳам эриган атмосфера газлари (кислород, углерод икки оксиди ва бошқалар) ва баъзи бир қаттиқ элементлар (ош тузи, азот кислотаси тузлари ва бошқалар) ҳамда микро-организмлар, чанг заррачалари ва бошқалар учрайди. 1 л ёмғир сувида ўртача 34 мг туз аралашмалари: азот, аммиак ва олтингугурт эриган бўлади.
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
Тупроқдаги сув ер қобиғидаги минерал ва органик моддаларни эритади.
• 1 л қудуқ ва булоқ суви таркибида 6 дан 1600 мг гача кальций карбонат, 2-500 мг хлорид, 0- 26 мг сульфат, 1-390 мг кремний кислотаси тузлари, 0,4-277 мг нитратлар, 0-23 мг темир ва алюминий оксидлари ва органик моддалар 0-190 мг- ни ташкил этади.
• Дарё суви ёмғир ва тупроқ сувларининг аралашмаси бўлиб, таркибида тупроқ сувларидаги элементлар мавжуддир, 1л денгиз сувида 35 г гача эриган тузлар бўлиб, булардан 27г ош тузи (НСl), магний хлорид 3,6 г, магний сульфат 2,3 г, кальций сульфат 1,4 г ва калий хлорид 0,7 г ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |