UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
Агар кимёвий реакция содир бўлиб, сув ҳосил бўлса, система Н2, О2, Н2О таркибий қисмга эга бўлади. Лекин компонентлар сони 3-1=2 бўлади.
Чунки мувозанат холатда компонентлар орасида кимёвий реакция борса, компонентлар сонини топиш учун таркибий қисмлар сонидан кимёвий реакциялар сони айрилади. Демак, қоидага биноан фазалар таркибини аниқлаш учун ҳоҳлаган икки компонент Н2, О2 ёки Н2, Н2О ёки Н2О, О2 ларнинг концентрациясини билиш кифоя.
Икки компонент миқдори ва мувозанат константаси маълум бўлса, учинчи компонент миқдорини ҳам аниқлаш мумкин. Шунингдек MgCO3, MgO, CO2 системасида (MgCO3 = MgO + CO2) учта компонент бўлса ҳам боғланмаган компонентлар сони 2га тенг.
Система холатини унинг хоссалари мажмуаси билан аниқлаш мумкин. Урганилаётган системани қайсидир макроскопик хоссасини характерловчи барча катталиклар термодинамик омиллар деб аталади. Кўпинча бир-бирига боғлиқ бўлган омил сифатида ўлчаш мумкин бўлган омиллар танланади. Масалан, харорат, босим, моляр ёки солиштирма ҳажм, концентрация ва б.
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
Системанинг термодинамик хоссаси -ҳарорат (Т), ҳажм(V), босим(Р), концентрация (С) билан характерланади.
Системанинг термодинамик хоссасини аниқлаш учун зарур бўлган омилларнинг энг кичик сони – эркинлик даражалари сони дейилади. Масалан, газ холдаги моддаларни (N2, NH3, O2,…) термодинамик хоссасини битта Т билан аниқлай олмаймиз, чунки бир хил ҳароратга V ва P ларни бирқанча қийматлари тўғри келиши мумкин. Шунинг учун камида иккита параметр (V1P; V1T; T1P) аниқ бўлиши керак, демак бу системанинг эркинлик даражаси иккига тенг.
Эркинлик даражаси сони – мувозанатда турган системани фазалар сонини ўзгартирмасдан туриб, маълум чегарада ўзгартирилиши мумкин бўлган мустақил омиллар сонидир (Т-температура, Р-босим ва компонентлар концентрацияси).
Фазалар қоидаси ғ– мувозанатда турган гетероген системани характерловчи уч катталик: фазалар сони Ф, компонентлар сони К, эркинлик даражалар сони F ни бир-бири билан боғлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |