Геология фанлари университети сувларнинг кимѐвий таҳлили фанининг мақсади, предмети ва вазифалари
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
Download 35.01 Kb.
|
1. МАЪРУЗА (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES Асосли Тузлардан ташқари оксотузлар ҳам маълум. Улар асосли Тузларни сувсизлантириш натижасида олинади; мас., магний гидроксохлорид MgOHCl сувсизлантирилса, магний оксохлорид MgOCl2 ҳосил бўлади. Аралаш Тузлар — асос гидроксидларининг бошқабошқа кислота кoлдикларига алмашиниши натижасида ҳосил бўладиган маҳсулотлар, мас., (СаОН)2 даги ОН~ гурухларининг бирини хлор иони С1~ га, иккинчисини СО3 га алмаштирилса, аралаш Тузлар (СаОС1) С1 келиб чиқади. Қўш Тузлар — бирор кислотадаги водород атомларининг турли металларга алмашиниш маҳсулотлари; мас., KNaCO3, KA1(SO4)2. Буларни Na2CO3K2CO3, K2SO4A12(SO4)3 шаклида ҳам ёзиш мумкин. Агар бирор қўш Тузлар гаркибидаги металлардан бири анион таркибига кирса, бундай қўш Тузларни комплекс Тузлар деб қараш керак; мас., агар KClMgCl2 таркибидаги магний метали анион таркибига кирса, К [MgCl3] шаклли комплекс Тузлар, 3NaFAlF3 таркибидаги алюминий метали анион таркибига ўтса, Na3[AlF6] шаклли комплекс Тузлар келиб чиқади. Умуман қўш Тузлар билан комплекс Тузлар орасида аник, чегара йўқ: қўш Тузлар ацидокомплекслар жумласига киритилади. UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES Тупроқдаги тузларнинг таркиби шўрхок ва шўртоб тупроқларда сувда эрувчан тузларнинг таркиби турли хил бўлиши мумкин. Шунга қарамай, бу тузлар анча оз катион ва анионлардан ҳосил бўлади. Туз ҳосил бўлишида катионлардан, асосан Na, Mg ва Ca, анионлардан эса Cl, SO4, CO3 ва HCO3 иштирок этади. Шу катион ва анионлар бир – бири билан бирикиб, қуйидаги ўн икки хил туз ҳосил қилади. Уларнинг кўпчилиги шўрланган тупроқ таркибида бўлади. UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES Зарарсиз ва кам зарарли тузлар (CaSO4, CaCO3, MgCO3) ёмон эрийдиган тузлардир. Бу тузлардан CaSO4 ва MgCO3 қийин эрийди, CaCO3 эса деярли эримайди. Қолган тузлар яхши эрийди ва тупроқда ҳатто оз миқдорда бўлганида ҳам ўсимликларга зарарли таъсир кўрсатади. Шуни назарда тутиш керакки, табиий эритмаларда тузларнинг эрувчанлиги кўпгина сабабларга боғлиқ бўлади. Масалан, кальций карбонат сувда деярли эримайди, лекин Cl ёки CO2 ионлари иштирокида унинг эрувчанлиги зўрайиб кетади. Тупроқ эритмасида NaCl бўлганида гипснинг (CaSO4) эрувчанлиги анча ортади, MgSO4 бўлганида эса камаяди. Download 35.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling