Гулистон давлат университети “физика” кафедраси


Download 205.61 Kb.
bet1/9
Sana21.06.2023
Hajmi205.61 Kb.
#1638741
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
portal.guldu.uz-Курс иши


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА
ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ФИЗИКА” КАФЕДРАСИ

Физика ўқитиш методикаси”



фанидан курс ишларини ёзиш бўйича услубий кўрсатма
(5140200-Физика таълим йўналиши учун)

Гулистон - 2018

п.ф.н Аширов Ш.А
“Физика ўқитиш методикаси” фанидан курс ишларини ёзиш бўйича услубий кўрсатма. Гулистон-2017.
Ушбу услубий кўрсатма “5140200-Физика” бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда “Физика ўқитиш методикаси” фанидан курс ишларини бажариш масалалари ёритилган. Услубий кўрсатма Гулистон давлат университети Ўқув-методик кенгашининг 2017 йил “ ” даги № сонли мажлис қарори билан нашр қилишга тавсия этилган.
Ушбу услубий кўрсатмада Физика факультети талабаларининг “Физика ўқитиш методикаси” фани бўйича курс ишини ёзиш тартиби берилган. Унда курс иши мавзулари, танланган мавзу бўйича режа тузиш қоидалари, курс ишини баҳолаш мезонлари, шунингдек, асосий ва махсус адабиётлар рўйхати ҳам кўрсатилган.

Тақризчилар: Педагогика фанлари номзоди


доцент Б. Нуриллаев.
Педагогика фанлари номзоди
доцент Х.Х.Тажибоева.
©ГулДУ
I. УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР

1. Курс ишининг мақсади

Таълим йўналишининг ўқув режаси талабларига мувофиқ “Физика” таълими йўналиши талабалари ўқув дастури бўйича “Физика ўқитиш методикаси” фанини ўқиш билан бирга, ушбу фандан курс ишини бажаришлари ҳам кўзда тутилган.


Олий таълим муассасаларида ўқув фанлари бўйича курс ишини бажаришнинг мақсади қуйидагилардан иборат:
- талабаларда фан бўйича эгалланган назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш, ўзлаштирилган билимларни илмий, техникавий ва ишлаб чиқариш жараёнларидаги аниқ вазифалар ечимини ҳал этишда қўллай олиш кўникмаларини ҳосил қилишга йўналтириш;
- талабаларнинг ижодий ишлашини ташкил этиш, уларда қўйилган муаммо ва масала ечимини топиш усулларини қўллай олиш, якунлаш, олинган натижалар бўйича қарор қабул қилиш ва хулоса чиқариш малакасини шакллантириш;
- муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш.


Download 205.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling