Гулистон давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультитет


Download 0.89 Mb.
bet33/52
Sana17.06.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1531116
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   52
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТЕМИРОВА НИЛУФАР ЭРКИНОВНА

Муҳокама учун саволлар:
1.Шахснинг жамиятдаги ўрни ва фаолияти нимадан иборат?
2.Жамият ва давлат тушунчалари бир-бирига боғлиқми?
3.Фуқаролик жамияти қандай жамият?
4.Ўзбекистон ҳудудида маҳалланинг олдига бугунги кундаги қандай талаблар қўйилган?
5.Ўзини-ўзи бошқарув тизимининг миллий ифодасини нималарда кўришимиз мумкин?


2-асосий савол бўйича дарснинг мақсади: Жамоатчилик фикри. ҳақида тушунча бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.Ташкилот хақида тушунча беради.
2.Ўзбекистон ҳудудида жамоатчиликфикрининг ижтимоий ҳолати.
3.Жамоатчилик фикри тушунчасини ифодалаш.
2-саволнинг баёни:
Жамоатчилик фикри тушунчаси маъно-мазмун нуқтаи назаридан «жамоа», «жамоатчилик», «фикр» сўзларининг мантииқий мақсадли уйғунлашуви маҳсулидир. Жамоатчилик фикрини теран ва тўғри англамоқ учун юқоридаги таркиб ясовчи сўз-терминлар моҳиятини аввал бошдан англаб олмоқ муҳимдир. Ҳозир ўтмишда, ватанимиз ёхуд хорижий мамлакатлар тадқиқотчилари бу терминлар мазмунига турлича талқин беришиб, уларга мақсаддан келиб чиқадиган маъно юклатиб келишган. Хусусан, аксарият тадқиқотларда жамоатчилик фикрининг таркибий кисми булган «фикр» тушунчаси «тасаввур», «муҳокама», «қарашлар», «мулоҳазалар», «ишонч», «эътиқод», «лафз», «фикр билдириш», «эътирозсиз», «фикр якдиллиги», «плюрализм» ва ҳоказо терминларга синоним тушунча сифатида ҳам талқин этилади. Фикр тушунчасининг бундай ҳар ёқлама талқини жамоатчилик фикрини тушунишда муайян мураккабликлар туғдириши табиийдир.
Худди шунингдек, жамоатчилик тушунчаси хусусида ҳам илм-фанда якдил қарашларининг йўқлигини эътироф этиш жоиздир. «Жамоатчилик» тушунчаси энг қадимги даврларда, хусусан, кўхна Элларда ва Рим давлатлари сиёсатида муҳим ўрин тўтган бўлиб, унга халқ фикри нуқтаи назаридан қараб келинган. Гарчи, қадимги Элларда мамлакатида жамоатчилик фикрига муҳим ахамият бериб келинган бўлса-да, бу масалада кўпроқ дифференциал ёндашув устунлик қилган. Хусусан, халқ фикри задогонлар, Аскар бошлиқлари, шаҳарликлар, озод афиналиклар фикри периферия, полислар ёхуд плебейлар ва қуллар фикридан кескин фарқ қилган. Шу боисдан «жамоатчилик» термини қадимги Юнон ва Рим давлатларида «эл-халқ, мақсад-тилаклар», Германия, Франция ва Англияда «омма хоҳиш-иродаси», Польша ва Чехословакияда «гуруҳ», Россияда «йиғин фикр-ёди» маънолари.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling