Гулистон давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультитет
Download 0.89 Mb.
|
portal.guldu.uz-ТЕМИРОВА НИЛУФАР ЭРКИНОВНА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-асосий савол бўйича дарснинг мақсади
- Идентив ўқув мақсадлари
- 3-савол баёни
Муҳокама учун саволлар:
Дастлабки маълумот социология фанида қандай тўпланади? Сўраш усулини қандай турлари мавжуд? Анкета иштирокчилари мақсад ва вазифаси нималардан иборат? Интервью берувчи шахс нималарга риоя этиши лозим? Сўраш ва интервью усуллари орқали қандай натижаларга эришиш мумкин? 3-асосий савол бўйича дарснинг мақсади: Ҳужжатлар ва Тест ҳақида тушунча бериш, педагогик тадқиқотларда илмий ишларни расмийлаштириш, социометрия нимани ўрганишини ва статистика ҳақида тушунча бериш, эксперимент муҳим социологик тадқиқот усули эканлигини тушунтириш. Идентив ўқув мақсадлари: 3.1.Ҳужжатларни моҳияти, усули, шакли қандай манбаларда кенг қўлланилиши тушунтирилади. 3.2.Тестнинг маъноси ва социологларнинг тест тўғрисида фикрлари анализ қилинади. 3.3.Тестнинг бугунги кундаги фойдали томонлари, долзарблиги, илмийлиги, замон талаби асосидаги ўрни ва роли ифодаланади. 3.4.Статистика ҳақида тушунча берилади. 3.5.Педагогик тадқиқотларда илмий ишларни расмийлаштириш қандай. 3.6.Социометрия нимани ўрганишини тушунтириб беради. 3.7.Ўзаро мунорсобатларни шакллантиришда нималарни эътибор беришни сўзлаб бералди. 3.8.Тажриба усули тўғрисида Шарқ ва Ғарб алломаларнинг фикрларини тушунтириб беради. 3.9.Эксперимент муҳим социологик тадқиқот усули эканлигини тушунтириш беради. 3.10.Эксперимент моделининг таркибий қисмини таништиради. 3-савол баёни: Усуллар ўз хусусиятига кўра қуйидаги маъно моҳияти жиҳатидан кўринаишга эга. Ҳужжат социологик тадқиқот усули сифатида намоён бўлиб, у ўз семантик маълумотига кўра исбот этиш мазмунини ифодалайди. Ҳужжат моддий материал манбаи ҳисобланиб, воқеа ва ходисалар хусусидаги маълумотларни ўзида ифодалайди. Ҳужжат усули тарихий адабиётларда ёзма манбаларда тарихий Ҳужжатларда кенг қўлланилади. Ёзма манба ва ҳужатлардан кенг фойдаланилган ҳолда ёзилган ҳужжат А.Р.Беруний " Қадимги ҳалқлардан қолган ёдгорлик ", М.Муминов " Темур тузуклари " рисолаларида инсон ва жамоа фикри ёзма равишда ёки бошқа белгилар асосида ёзилган. Ҳужжат сифатида формулалар, чизғилар, графиклар, рамзий белгилар бўлиши хам мумкин, бундай белигалрни махсус муассасалар ўқиб маъносини очадилар. Яна шундай фикрларни келтиришмиз мумкин. Куръони Каримдан ҳам мажозий самовий ҳаётий дунёларнинг мавжудлиги, ҳилма ҳиллиги, миллатлар ва уларнинг урф одатларини учратамиз. Библянинг рақамлари китобида турли уруғларга оид кишилар сони уларнинг мол мулклари , турли ҳил дунё мавжудлиги, Бобурномада эса жангу жадаллар, урф одатлар, халқлар ҳаёти тўғрисида қомусий маълумотлар учрайди. Демак ҳужжат асосида фактлар ётади. Тест инглизча сўз бўлиб - тажриба синов деган маънони англатади. Тест социология фанида чуқур илдиз отаётган илмий тадқиқот усули бўлиб, оддий кузатиш сўрашда, кишиларнинг ички рухияти, хислати фазилатлари, ирода, кучи атрофлича ўрганилдаи. Шунингдек тест психология фанида чуқур тахлил эталган бўлиб, асосий вазифаси кишилар қобиляти, ақл идрок доираси, мехнат қобилатига лаёқатлик даражасини ўрганишдан иборат. Тестнинг бош вазифаси - тафаккур, хотира диққат эътибор, билим ва қизиқиш жараёнидаги ақлий интелектуал ўзгаришларни ўрганишдан иборат. Тестлар ёрдамида ҳаётий тажрибалар, ўз тасаввурлар, аҳлокий эстетик қарашлар тўғрисида маълумот олиш мумкин. Антик давр алломаси Пифагор ўзининг ноаниқлик мактабига нафақат ақлий қобиляти балки ташқи кўришини сўзлаша олиши сукут сақлашига кўра танлангани балки ўзини пухта билиши, юриши, кулишига ҳам эътибор бериш кераклигини айтиб ўтади. Социометрия илмий тадқиқот усули бўлиб, у кишилар ҳулки, ҳатти- ҳаракатини, ўзаро мунособатларнниг тузилиши ва мазмунини сўраш ёки қайд қилиш орқли ўрганади. Социометрик усуллар меҳнат жамоалари, жамоат ташкилотлари уюшмалари, оила ва бошқа гуруҳларда шаклланган мунососбатлар гурухини ташкил этади. Социометрия атамасини америкалик психолог Ж.Морено томонидан фанга киритилди. Психиатрнинг фикрича социометр фақат шахслараро муносабатлар йиғиндисида балки хар бир шахснниг интилиши ва қизиқишлари ҳақида атрофлича маълумот бера олади. Бундай тизим америкалик олим фикрига кўра, шахс ижтимоий ҳаракатлари мотивига ҳам таяниб инсоннинг ижтимоий фаолиятини белгилаб беради. Мустақиллик мунососбатлари миллий ғоя миллий фикр мафкура мезони эканлиги илмий жихатдан асослирокдир. Ижтимоий хаётимиз замирига анънавий тарбия қадриятларинниг сингиб бораётганлиги, асрлар оша жамитянниг бош ва бирламчи харакатлантирувчи кучлар сифатида маънавият, шахс омили ва мунособатлар, мафкурамиздаги ғоя ва фикр аниқ равшанлиги тарғиб этилиб келинаётганлиги ҳеч кимга сир эмас, балки долзарб муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Ҳалкимиз ўзаро муносабатлар масаласига қуда андачилик, уруғни тоза тутиш, айникса ҳалк силсиласида чуқур илдиз отган одатлар " яхши билан юрсанг, етарсан муродга ёмон билан юрсанг қоларсан уятга ", " қозонга яқин юрсанг қораси юқар " ёки " кийимга қараб кутиб олиш, ақл фаросатга кўра кузатиб қолиш" каби мақолалар инсонийлик мунососбатларини оширади. Ё демак, мунососбатлар мураккаб фалсафий тушунча бўлиб, ижтимоий тараққиётнинг асосий ҳаракатлантирувчи йўналишларини белгилаб берувчи омил ҳисобланади. Ҳаётда юз берувчи воқеа ва ходисалар мунососбатларда ўз ифодасини топади. Муносабатларга хизмат қилмайдиган ҳар қандай илмий йўналиш таназзулга юз тутиши муқаррар. Ана шу туфайли социометрия мунососбатларни тадқиқ этувчи восита сифатида социологик тадқиқот усулларининг деярли барчасига мурожаат этади. Биз юқоридаги мақсадларни амалга ошириш усул қандай усул ва методларига таяниб тажриба ўтказиш ёки социологик тадқиқот усулида эксперимент ўтказиш учун нималарни билишимиз бой хаётий фоний илмий тажрибага эга бўлишимиз мумкинлигини қуйидаги баёндан билиб оламиз. Демак, шундай экан, илм фан чўққиларига эришган ҳар бир таддқиқотга янада янги фан қирраларини очишга фаннинг юқори поғоналарига чиқишга келажак авлодга ўзидан бир нималар колдиради. Демак, илмий тажрибага эга бўлган тажриба ютуқлари тўғрсида фикр юритамиз. Эксперимент мухим социологик тадқиқот усули сифатида намоён бўлади. Эксперимент сўзи - лотинча тажриба ўтказиш, номусга олиш маъноларни билдиради. Экспериментнниг ўзига хослиги ижтимоий усули сифатида намоён бўлади. Эксперимент тажриба усули сифатида инсон ҳаёти ва жамият тараққёитда мухим ўрин эгаллайди. Ижтимоий сохадаги экспериментга мисол қилиб собиқ иттифоқ давридаги социолотик тузумини зўрлаб киритишни олиб кўришимиз мумкин. Жамиятнинг харакатлантирувчи кучи бўлган ишчилар синфи ижтимоий сиёсий, маданий онгни етарли даражада ривожланмасдан туриб, социологик инқилобни амалга ошириш ва сиёсий хокимятни қўлга олиб социализм қуришга уриниши нотўғри эканлиги К.Маркс томонидан қабрга қайта айтилишига қарамай Россия инқилоби йўли билан сайзи кўришга киришди. Демак, ижтимоий сохада эаксперимент қилиш хавфли эканлигини унутмаслик керак. Ижтимоий фанларда эксперимент усулини қўллашга қарши чиққан Д. Милль ( 1806-1873 ) бу эксперимент усули фақат табиий фанларга тадбиқ этишиш талаб этади. Лекин буни қоралаб агастик олим ва субъектив деб танқид қилган. Эксперимент усули ўз хусусиятига кўра бир неча ҳил кўринишга эга : А) Фан сохасига кўра қўлланиладиган эксперимент. Б) Кишиларнниг ижтимоий фаолитяи йўналишига кўра экспериментлар. В) Алоҳида ва махсус гипотезаларни тасдиқлаб олиш учун ўтказиладиган экспериментлар. Эксперименти ўтказишда хато ва камчиликларга йўл қуймаслик учун бир қатор илмий асосланган талабаларга риоя қилиши керак. 1. Эксперименти ўтказиш олдидан фаннинг энг илғор назариясига риоя қилиш. 2. Тажриба ўтказиш жараёнинин аста секинлик билан мураккаблаштириб бориш керак. 3. Эксперимент ўтказилаётган ижтимоий ҳодисага жамоатчилик фикрини ва тажрибали кишилар маслахатга амал қилиш. 4. Тажриба ўтказишда тадқиқот гурухи билан мустахкам алоқада бўлиш керак. Эксперимент модели қуйидаги таркибий қисмларда. 1. Диогностик кисм. 2. Тахлилий гипотезани ишлаб чиқиш. 3. Назарий тажрибага эга бўлиш. 4. Экспериментгача бўлган тайёргарликлар қуйидагича : А) Тажриба ўтказиш услубиятини ишлаб чиқиш. Б) Режани тайёрлаш. В) Воситаларни тайёрлаб қўйиш. Г) Иштирокчиларни аниқлаш. Д) Якуний дастурни ишлаб чиқиш. 5. Экспериментда қуйидаги вазифалар : А) Тажриба бошлангунча объектни аниқлаш. Б) Тажрибавий ҳолатни юзага келтириш. В) Тажрибавий вазиятдаги ўзгаришаларни кузатиш. Г) Ижтимоий ўзгаришларни рухий холатни ўрганиш. 6. Жами натижалар йиғиндисини умулаштириш ва таҳлил қилиш 7. Тажриба якунлангандан кейинги ҳолат ва ишлари. А) олинган натижаларни илмийлигини тажрибавий натижаларини аниқлаш. Б) Бахо бериш. 8. Илгари сурилган илмий гипотезани бажарилганлиги вазифалар қанчалик амалга оширилганлиги тўғрисида хулосалар. Тажриба оркали. Эришилганлиги тўғрисида илмий амалий, назарий жихатлари тўғрисда услубий тавсияномалар, қўлланмалар яратиш. Демак, бу усул кузатиш асосида маълумот тўплашдан иборат. Бу усул маънавий маърифий тарбиясини мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling