Гулистон Давлат Университети Педагогика факултети
Педагогика ва Психология йўналиши 55-18 гуруҳ талабаси Муродкулов Абдулло Неьматилло ўғли
ТАВСИФНОМА
Муродкулов Абдулло (25 ёш) Сирдарё вилояти Сирдарё туманида истиқомат қилади, ҳозирда Гулистон давлат университети Педагогика факултети, Педагогика ва Психология йўналишида битирувчи курс талабаси бўлиб, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар 3-умумтаълим макатабида педагогик амалиёт ўтамоқда. Жисмоний ҳолати яхши, кайфияти турғун, тушкунликдан тез чиқади.
Оиласи-тўлиқ. Ота-онаси билан муносабати яхши, ота ва она ўртасида ўзаро ҳурмат мавжуд. Ўзлаштириши аьло. Қизиқишлари шахслараро муносабатларга йўналтирилган. Ўқишда фаол, топшириқларни ўз вақтида бажаради.
Жамоат ишларида жуда фаол, хар қандай ишни бажонидил бажаради, сарамжонликка бефарқ эмас, атрофдагиларга ёрдам беради, ўз фойдаси учун ёлғон гапирмайди.
Ота-онаси, ўқитувчи ва дўстларига нисбатан ростгўй, адолатсизлик билан фаол курашади.
Одамлар билан тез киришади, мулоқот қилиш унга ёқади. Доимо дўстларига ёрдам беради.
Ҳар қандай соҳада биринчи бўлишга интилади, ўз ҳаракатлари ва гапларини доим назорат қилади, эмоцияларини доимо бошқаради.
Барча курсдошларини ҳурмат қилади, масъулиятли ишларни унга топширишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |