ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА
Профессор-ўқитувчиларни фаол илмий изланишлар олиб боришга қизиқтириш ва уларнинг натижадорлиги бўйича рағбатлантириш механизмининг мавжудлиги;
Мавжуд ҳолат:
Кафедрада илмий-педагогик фаолият билан шуғулланаётган, таълим ва илм-фан соҳасида фаолият олиб бораётган фан номзодларининг ойлик маошларига 30 фоиз (филология фанлари номзоди, доцентлар М.М. Байэшанов) устама ҳақи белгиланмоқда ҳамда университет рейтингига қўшган ҳиссасига қараб иқтисодий рағбатлантириш механизмлари мавжуд.
Аниқланган камчилик:
Таклиф: Кафедра профессор-ўқитувчиларини илмий лойиҳалардаги иштирокини фаоллаштириш зарур.
Таълим йўналишида дарс бераётган профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг кафедра илмий йўналишига тўғри келиши;
Мавжуд ҳолат:
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари асосан 10.01.02 - Современная национальная литература (русская литература, узбекская литература), 13.00.02 - Методика преподавания языка и литературы, 10.02.19 - Умумий тилшунослик, социолингвистика ихтисослиги шифрига тўғри келган. Таълим йўналишига дарс бераётган профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот ишлари филология таълим йўналиши профилига тўлиқ мос келади.
Аниқланган камчилик: йўқ.
Таклиф:
Таълим йўналиши профессор-ўқитувчилари илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштирилганлиги;
Мавжуд ҳолат:
Рус тили ва адабиёти кафедраси профессор-ўқитувчиларининг илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштирилмаган.
Аниқланган камчилик: йўқ.
Таклиф: Кафедра аъзоларининг бу борадаги самарадорлигини ошириш зарур.
Илмий, илмий-методик ва амалий конференцияларнинг ўтказилганлиги;
Мавжуд ҳолат:
Кафедра томонидан 2022 йил 11-12 ноябрда Россия Федерацияси. Урал давлат педагогика университети хамкорлигида “Психолингвистические аспекты исследования речевой деятельности” мавзусида ҳалқаро илмий конференция ўтказилди.Анжуман материаллари таркибида 300 дан ортиқ мақолалар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |