Аниқланган камчилик: йўқ.
Таклиф:
Илмий, илмий-методик ва амалий конференцияларнинг ўтказилганлиги;
Мавжуд ҳолат:
Кафедрада ҳар йили мунтазам равишда халқаро илмий тадбирлар, конференция ва бошқа тадбирлар амалга оширилган. Жумладан, Урал давлат педагогика университети хамкорлигида “Психолингвистические аспекты исследования речевой деятельности” мавзусида халқаро илмий анжумани ўтказилган (2022 йил 11-12 ноябрда); Мирзо Улугбек номли Ўзбекистон миллий университети ҳамкорлигида “Актуальные проблемы русского словообразования” республика илмий амалий анжумани ўтказилди (10 январь 2023 йил); “Активные процессы в современном русском языке” илмий семинар ўтказилган (13 январь 2023 йил).
Аниқланган камчилик: йўқ.
Таклиф: кафедрада етарлича салоҳият ва имкониятлар мавжуд бўлиб, халқаро илмий тадбирларнинг ташкил этилиши ва юқори савияда ўтказиш мумкин. Рус тили ва адабиёти кафедрасида ҳалқаро илмий анжуманларни янада такомиллаштиришни ва ўтказишни таклиф қиламан.
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛГАНЛИГИ БЎЙИЧА
Хорижий мамлакатлар билан шартнома асосида талаба, докторант, мустақил изланувчи, илмий ходимлар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви;
Мавжуд ҳолат:
2019-2022 йиллар давомида университетнинг хорижий мамлакатлар билан докторант, мустақил изланувчи, илмий ходим ёки профессор-ўқитувчилар алмашинуви дастури доирасидаги шартномалар мавжуд. Рус тили ва адабиёти кафедраси 3 та чет эл ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари бўйича шартномалар тузилган, жумладан Қозоқистон Республикаси. Қозоқ миллий аёллар пединститути (Шартнома 15.03.2019), Россия Федерацияси. Шадрин давлат педагогика университети (Шартнома 28.05.2021), Россия Федерацияси. П.П. Семенова-Тян-Шанск номли Липецк давлат педагогика университети (09.11.2022.).
Аниқланган камчилик: Кафедрада чет эллик ҳамкорлар билан яратилган алмашинув дастурлари доирасидаги иштирокчилар сони умумий илмий салоҳиятга нисбатан паст.
Таклиф: Мазкур алмашинув дастурларини йўлга қўйиш мақсадида чет эллик ҳамкорлар билан илмий ва педагогик соҳаларда ҳамкорликни ошириш зарур. Қолаверса, кафедра аъзолари томонидан мазкур ҳамкорликни ошириш мақсадида чет (инглиз, француз, немис ва ҳ.к) тилларини ўрганиш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |