Мустақил изланувчи Матуразов Иззат Солиевичнинг
Download 19.88 Kb.
|
Илмий рахбар ТАҚРИЗи Матуразов И С1
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИЛМИЙ РАҲБАРНИНГ ТАҚРИЗИ
- Илмий раҳбар, т.ф.д., профессор Абдукаюмов А.
Мустақил изланувчи Матуразов Иззат Солиевичнинг “Замонавий таркибий қисмлар асосида авиацион жиҳозларнинг мажмуавий диагностика тизимларини яратиш” мавзусидаги 05.02.08 – “Ер усти мажмуалари ва учиш аппаратлари” ихтисослиги бўйича техника фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ҳимояга тайёрлаган диссертация ишига ИЛМИЙ РАҲБАРНИНГ ТАҚРИЗИ Матуразов Иззат Солиевич диссертация иши мавзусини “Замонавий таркибий қисмлар асосида авиацион жиҳозларнинг мажмуавий диагностика тизимларини яратиш” деб номлаб, унда тадқиқот объекти ва предметини аниқ белгилаб олди, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш жараёнида авиацион жиҳозларни диагностика қилиш тизимини такомиллаштиришни мақсад қилиб қўйди. Мақсадга эришиш жараёнида қатор илмий тадқиқот вазифаларини еча олди. Тадқиқот жараёнида ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш жараёнида носоз жиҳозларни аниқлаш, уларни алмаштириш учун янгисига буюртма бериш ва алмаштириш, ҳамда техник химат кўрсатиш вақтини қисқартириш билан бирга аэродром имкониятини оширишга эътибор қаратилган. Ҳаво кемасидаги жиҳозларни холатини аниклашда янги масофадан мажмуавий диагностика тизими яратилган ва бу диагностика усулининг алгоритми хамда дастури ишлаб чиқилган. Амалга оширилган тадқиқотлар натижалари “Uzbekistan airways technics” МЧЖда ва “Тошкент механика заводи” АЖда жорий қилинган. Натижада ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш вақтидан ютилган, техник носоз бўлган жиҳозлар ва тизимларнинг ҳолатини аниқлик даражаси ошган, техник хизмат қилиш вақти қисқарган ва вақтнинг қисқариши ҳисобига бир ойда ўртача 143.955.842,80 сўм ҳамда бир йилда ўртача 1.727.470.113,54 сўм иқтисодий самарадорликга эришилганлигига тасдиқланган маьлумот олинган. Бундан ташқари аэродромнинг имкониятини оширишга эришиши асослаб берилган. Диссертация мавзуси бўйича 9 та илмий мақолалар чоп этилган, улардан Scopus базасида индексланувчи журналда 2 та мақола, ОАК эътироф этган хорижий журналларда 4 та мақола, ОАК эътироф этган республика миқёсидаги илмий журналларда 3 та мақола чоп этилган. Нашр этилган мақолалар диссертациянинг асосий натижаларини акс эттиради. Тадқиқот натижалари 3 та илмий-амалий анжуманларда, булардан 1 та халқаро ва 2 та республика анжуманларида муҳокама қилиниб апробациядан ўтган. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти замонавий таркибий қисмлар асосида авиацион жиҳозларнинг масофадан мажмуавий диагностика тизимини яратиш назарий асосланган. Масофадан диагностика тизимини яратилганлиги ва авиацион жиҳоз схемалари ҳамда носозликларни аниқловчи ахборот-дастурий таъминотни ишлаб чиқилганлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натажаларининг амалий аҳамияти ҳаво кемаларининг радиоэлектрон жиҳозларини масофадан диагностика қилишда тизим сигналларини фазовий оптик алоқа йўли орқали узатиш ва қабул қилиш амалга оширилиши билан бир қаторда ҳаво кемасининг бошқа жиҳозларини хам назорат қилиш имконига эга бўлинганлиги билан изоҳланади. И.С.Матуразов диссертация устида ишлаш жараёнида ишончли ахборот манбаларидан, илмий тадқиқот методологияси услуб ва воситаларидан унумли фойдаланди, олинган натижаларнинг ишончлилигини назарий ва амалий жиҳатдан таъминлади. Юқорида келтирилганларни инобатга олиб, И.С.Матуразов томонидан бажарилган диссертация ишининг натижаларини жорий этилиши авиация соҳаси ривожланишига салмоқли ҳисса қўшади, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш жараёнида авиацион жиҳозларни масофадан мажмуавий диагностика қилиш бўйича илмий асосланган техник-технологик ечимлар назарий ва амалий аҳамият касб этади даб хисоблайман. Диссертация тугалланган илмий иш бўлиб 05.02.08 – “Ер усти мажмуалари ва учиш аппаратлари” ихтисослигига тўлиқ мос келади. Ўзбекистон Республикасининг Олий аттестация комиссияси талабларига тўлиқ жавоб беради ва Матуразов Иззат Солиевич техника фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ. Илмий раҳбар, т.ф.д., профессор Абдукаюмов А. Download 19.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling