Гулистон Давлат Университети


Download 0.56 Mb.
Sana31.01.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1145967
Bog'liq
Бола хуқуқлари

Гулистон Давлат Университети

  • Тайёрлади: М.Ботиров.
  • ТАКДИМОТИ
  • Гулистон - 2020
  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА
  • «БОЛА ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУННИНГ АҲАМИЯТИ
  • Ушбу қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 23 ноябрда қабул қилинган , Сенат томонидан 2007 йил 1 декабрда маъқулланган.
  •  2008 йилдан «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги қонун кучга кирди. 
  • Қонун 32 моддадан иборат бўлиб,
  • Қонуннинг мақсади бола ҳуқуқларининг
  • кафолатлари соҳасидаги муносабатларни
  • тартибга солишдан иборат

Қонунда жумладан;

  • Қонунда жумладан;
  • - боланинг қонуний вакиллари—ота-оналар,
  • фарзандликка олувчилар, васийлар, ҳомийлар;
  • - ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар — юзага келган
  • ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган,
  • давлат ва жамият томонидан алоҳида ҳимоя қилишга
  • ҳамда қўллаб-қувватлашга муҳтож болалар;
  • - ногирон бола — жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ва (ёки) руҳий нуқсонлари бўлганлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан ижтимо-ий ёрдамга, ҳимояга муҳтож ҳамда қонунда белгиланган тартибда ногирон деб топилган бола;
  • ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар — қонунда белгиланган тартибда болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқини амалга оширувчи ва ота-оналик мажбуриятларини бажарувчи, лекин боланинг ота-онаси бўлмаган шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар);
  • ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола — ҳар қандай сабабга кўра ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола, бундан етим бола мустасно.
  • етим бола — отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки улар суд қарорига биноан вафот этган деб эълон қилинган болаларнинг ҳуқуқларига алоҳида эътибор қаратилган.

Қонуннинг 4-моддаси. Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсати

  • боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
  • боланинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш;
  • боланинг камситилишига йўл қўймаслик;
  • боланинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;
  • болалар ҳуқуқлари ва имкониятларининг тенглигини таъминлаш;
  • бола ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва ҳ.к.лар

5-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ваколатлари

  • бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш;
  • бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича устувор йўналишларни белгилаш;
  • бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижро этиш ва ҳ.к.лар

7-модда. Бола ҳуқуқларининг қонуний кафолатлари

  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир болага инсон ҳамда фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари тегишли бўлади ҳамда давлат томонидан кафолатланади.
  • Никоҳда ва никоҳсиз туғилган болалар тенг ҳамда ҳар тарафлама ҳимоядан фойдаланади.
  • Давлат боланинг барча шакллардаги камситишлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш учун зарур чораларни кўради.

11-модда. Боланинг ҳимояга бўлган ҳуқуқи кафолатлари

  • Ҳар бир болага унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг қонунга хилоф қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

Ҳалқаро ҳуқуқий хужжат

  • Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 11.20.1989й.да «Бола ҳуқуқлари тўғрисида» ги Конвенцияси қабул қилинган.
  • Унда болаларнинг шахсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари, уларни таъминлаш ва ҳимоялаш принциплари белгиланган.
  • Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрдаги 757-XII-сонли «Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга қўшилиш ҳақида»ги Қарорига мувофиқ қўшилган.
  • Ўзбекистон Республикаси учун 1994 йил 29 июлдан кучга кирди.
  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
  • ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
  • 2019 ЙИЛ 04.22.ДА ПҚ №4296-СОНЛИ
  • «БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ КАФОЛАТЛАРИНИ
  • ЯНАДА КУЧАЙТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА
  • ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» ҚАРОРИ
  • ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ.

Унда жумладан;

  • Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция талабларини
  • ҳар томонлама ҳаётга татбиқ этиш, Ўзбекистон Респуб-
  • ликаси Конституцияси ва қонунларида назарда тутил-
  • ган болаларнинг ҳуқуқларини амалда кафолатлаш,
  • болаларнинг рўйхатда туриш жойи ва фуқаролигидан
  • қатъи назар, уларга барча ижтимоий хизматлар кўрса-
  • тиш кабиларга алоҳида эътибор қаратилган.
  • - болаларни ҳимоя қилиш мақсадида судларга
  • ариза билан мурожаат қилган даъвогар давлат
  • божи ва бошқа тўловларни тўлашдан озод
  • қилиш,
  • - зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш,
  • - етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг ҳуқуқий ёрдам олиш ва суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқларини таъминлаш ва бошқа муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling