Гулистон давлат университетининг 5А110501-Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (География) магистратура мутахассислигини ташқи баҳолаш бўйича эксперт


Магистрлик диссертацияларини бажаришда плагиатга йўл қўйилиши ҳолатларини олдини олишга қаратилган чораларнинг белгиланганлиги


Download 44.93 Kb.
bet7/7
Sana21.02.2023
Hajmi44.93 Kb.
#1219541
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5А110501 Аниқ ва табиий фанлар География

Магистрлик диссертацияларини бажаришда плагиатга йўл қўйилиши ҳолатларини олдини олишга қаратилган чораларнинг белгиланганлиги:
Гулистон давлат университети ректорининг буйруғига асосан мутахассислик фанларидан ДАКга рухсат этилган 5А110501-Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (География) мутахассислиги 5 нафар битирувчи курс магистрантлар қатнашди.
Давлат Аттестация Комиссияси фаолиятини берилган ваколатлар доирасида ўтказиб, қуйидагиларни қайд этади:
Умумметодологик ва мутахассислик фанларидан ДАК натижасида 5А110501-Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (География) мутахассислиги 5 нафар битирувчи магистрантларидан жами 5 нафар магистрант жалб этилган бўлиб, шундан 3 нафари аъло натижага (85 фоиздан юқори) ва 2 нафари яхши (71 фоиздан юқори) натижага қайд этилди.
Магисрлик диссертацияларини ишларини бажаришда плагиатга йўл қўйилиши ҳолатларини олдини олишга қаратилган чораларнинг белгиланганлиги:
Умумметодологик ва мутахассислик фанларидан ДАК сифатини ошириш мақсадида қуйидагиларни тавсия этади:
2020-2021 ўқув йилида 5А110501-Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (География) мутахассислиги бўйича 5 нафар талаба тамомлади. 5А110501-Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (География) мутахассислиги бўйича магистратура битирувчилари учун Якуний давлат аттестацияси комиссияси иш фаолияти университет ректорининг 2021 йилнинг 19 июндаги № 707-С сонли “Магистрлик диссертация ҳимоясига киритиш тўғрисида”ги буйруғига асосан ташкиллаштирилган.
5А110501-Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (География) мутахассислиги кундузги таълим шакли битирувчилари учун Якуний давлат аттестацияси ДАК комиссияси таркиби: Раис- З.Аманбаева- Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети “География ва уни ўқитиш методикаси” кафедра доценти, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент. Раис ўринбосари – Л.Каршибаева “Экология ва география” кафедраси мудири, география фанлари номзоди, доцент, аъзолар: К.Хидиралиев – “Экология ва география” кафедраси доценти, г.ф.н., М.Ахунбобоев - “Экология ва география” кафедраси катта ўқитувчиси,
М.Мирахматова- Янгиер педагогика коллежи психология фанлари ўқитувчиси, Н. Арибжанова – Янгиер шаҳар №3 мактаб амалиётчи психологи. Н. Хабибуллаева - Янгиер шаҳар №11 мактаб амалиётчи психологи.
Камчилик: Магисрлик диссертацияларини ишларини бажаришда плагиат дастури мавжуд эмас.
Магистрлик диссертацияларининг бажарилиш сифати, долзарблиги, қўйилган талаблар асосида бажарилганлиги, ўқув жараёни ва ишлаб чиқаришга жорий қилинганлиги (танлов асосида ўрганилади):
5А110501-Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (География) мутахассислиги 2021 йил битирувчилар магистрлик диссертацияларидан 3 нафари танлаб олинди.
Булар қуйидагилар:
1. Ғ.Товбаев (раҳбари Нигматов А.), мавзуси “Сирдарё вилояти ЭИЗни жойлаштиришда конструктив географик ёндашув”
2. Ҳ.Эгамқулов (раҳбари Комилова Н.), мавзуси “Сирдарё вилояти геокриминоген вазиятининг социал географик жиҳатлари”
3. Джалилова Ш. (раҳбари Сафаров И.), мавзуси “Сирдарё вилояти сув манбалари ва улардан фойдаланиш ҳолати”
Камчиликлар:
2020/21 ўқув йили бўйича:
1. Ғ.Товбаев.: Магистр диссертациясига УДК қўйилмаган.
2. Ҳ.Эгамқулов.: Мазкур диссертацияда магистр диссертацияга қўйилган техник талаблар бажарилмаган.
3. Джалилова Ш.: Диссертация ишида адабиётлар ссилкаси берилмаган. Магистр диссертациясига қўйилган техник талаблар бузилган. Мавзуга мос методикалар танланмаган
Таклифлар:
1.Кафедрадаги “Педагогик ва психологик” илмий марказга илмий манбаларни кўпайтириш
2. Плагиат дастуридан доимий фойдаланишни йўлга қўйиш.
Эксперт: М.Р.Ғўдалов
Download 44.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling