Гулнинг тугунчасида жойлашган ёш уруғкуртакнинг субэпидермис қатламида археспора ҳужайраси ҳосил бўлади, у кўпинча битта бўлади. Бу ҳужайра ўсиб, мегаспора ҳосил қилувчи она хужайрага айланади


Уруғ хосил бўлиши , шаклланиши ва таркиби


Download 38.56 Kb.
bet2/2
Sana06.05.2023
Hajmi38.56 Kb.
#1436412
1   2
Bog'liq
уруғини хосил бўлиши (3)

2.2.Уруғ хосил бўлиши , шаклланиши ва таркиби.
Дон экинлари бошоғи тўла бўлиши ўсимликнинг наслий хсусиятига ва эколгик хамда агротехник шароитига боғлиқ.Ўсимликнинг гуллаш давридаги талаби билан биолгик хсусияти ва ташқи шароит сифатини кескин пасайтириб юборади.Кучли қурғоқчилик ,касалланиш ёки зарарланиш натижасида дон экинлари уруғининг сифати пасайиб ,экиш учун яроқсиз бўлиб қолади.
Уруғ хосил бўлиши ва шаклланиши дон экинларининг гуллаш ва чангланиш даврдаги физиологик холати ва ташқи шароит хосилдорлик сифатига таьсир қилади.Дон экинлари бошоғидаги хамма гуллар бир вақтда гулламайди.Буғдой ,жавдар ва арпа бошоғи ўртасидан гуллай бошлайди, пастки ва юқориги томонлари эса кейин гуллайди. Дон бошоқ ва рўвакнинг ҳамма қисмида бир вақтда хосил бўлиб ,бир вақтда пишиб етилмайди.Натижада уруғнинг сифати ҳар хил бўлади.Уруғнинг морфологик тузилиши катта кичиклиги жиҳатидан хил бўлади.
Уруғнинг сифати хар хил бўлиши она ўсимликнинг қисмлари ва бошоқчаларига боғлиқ бўлса ,она ўсимликнинг холатининг таьсири,агар ташқи мухитга боғлиқ бўлса экологик шароит таьсири деб аталади.Бундан ташқари уруғ ирсий жиҳатдан ҳам хар хил бўлади.Чунки бунда ота ва она формадаги уруғ жинсий томондан бир хил холатда хосил бўлмаслиги оқибатида хар хил сифатли уруғ хосил бўлади.
Уруғнинг сифати кўп жихатидан чангланиш шароитига хам боғлиқ . Агар ўсимлик гулларининг чангланишида чанглар кўп бўлиб , қайта чанглаш содир бўлса,юқори сифатли уруғ етилади.
Чангланишда бошқа тур ўсимликлар гулларнинг физиологик жихатдан қатнашуви модификацион баьзан наслий ўзгаришига хам олиб келиш мумкин.
Уруғ муртак ,тўқималар ва эндоспермдан иборат .Уруғ муртагида каталаза ,амилаза ,липаза ,протеин ва кўплаб бошқа ферментлар , физиологик томондан актив бўлган ауксин,, гетроауксин ,цитозин ва гиббереллинсимон моддалар ҳамда синтез қилинади.Уруғ муртагида юқори концентрацияли ва физиологик актив моддалар ,шунингдек физиологик активликни ва уруғ униш процессини сусайтирувчи –ингибиторлар учрайди.Уруғ эндосперми озиқли тўқима бўлиб ,кўп ўсимликларда муртакдан олдин ривожлана бошлайди.Эндосперм физиологик жиҳатдан активдир.Унда хар хил моддалар бўлиб ,витаминлар аминокислоталар ферментларнинг акивлигини оширади. Уруғ тўқималари унинг ички қисмини механик зарарланишдан ва ташқи шароит таьсирларидан сақлайди, сув ўтказиш ва газ алмашинув каби жараёнларини нормаллаштириб туради.Тўқималар зарарланганда микробларнинг зарарли таьсири натижасида уруғнинг хосилдорлик хсусияти кескин пасаяди.Уруғ қисмларининг бир- бирига нисбати навнинг хсусияти ,етилишига ,доннинг йириклигига қараб ўзгаради.
Уруғнинг асосий вазнини запас озиқ моддалар ташкил этади. Уруғ қанча йирик ва оғир бўлса ,озиқ моддалари кўп ,муртаги йирик бўлади.Тўқималари пишиқ ,йирик ва оғир вазнли уруғлардан кўкарган нихоллар ҳар хил ноқулай шароитга чидамли бўлади ва бундай ўсимликдан мўл хосил олинади.
Ўсимлик гули чангланишдан бошлаб то уруғи тўлиқ пишиб физиологик жиҳатдан етилгунча қатор мураккаб жараёнлардан ,яьни ривожланиш даври фазаларидан ўтади.
Доннинг барча ривожланиш жараёнлари учта – ҳосил бўлиш,тўлишиш ва пишиш даврларига бўлади.Г.Строна буғдойни қуйидаги олтита ривожланиш даврларига ажратади.
1.Шакллана бошлаши-чангланишдан то ўсиш нуқтаси хосил бўлгунча ўтган давр (7-9 кун)
2.Шаклланиши- дон хосил бўла бошлашидан тотўла шаклланиб бўлгунича ўтган давр (5-8 кун)
3.Тўлишиши-эндоспермда крахмал тўпланадиган давр (20-25 кун)
4.Пишиши- донда пластик моддаларининг тўпланиши тўхтагандан кейин бошланади.Бу вақтдан бошлаб уруғда полимеризация жараёни ва намлик миқдори камайиб боради.Уруғнинг намлиги 18-12% ва қуруқ минтақаларда ҳатто 8-4%ни ташкил этади,ундаги боғланмаган сув миқдори эса кескин камайиб,баьзан мутлоқо йўқолиши мумкин.Дон техник пишган ,аммо унинг ривожланиши хали тамом бўлмаган ,яьни физиологик пишиб етилмаган бўлади.Донда бўладиган физиологик ва биохимиявий жараёнлар натижасида янги химиявий моддалар пайдо бўлади ва энг мухими унувчанлик хсусияти хосил бўлади.
5.Дон ўриб олингандан кейинги пишиб етилиш ёки физиологик етилиш даври ,бу даврда мураккаб биохимиявий ўзгаришлар боради,юқори молекулали оқсилларининг синтези нихоясига етади,боғланмаган мой кислоталари мойга айланади, карбон сувлар молекуласи йириклашади,ингибиторлар бошқа моддага айланади,ферментларнинг активлиги йўқолади,уруғ пўстининг ҳаво ,сув ҳамда буғ ўтказувчанлиги ортади.Бу даврнинг ўтиши экин ва навнинг хсусиятларига ҳамда ташқи шароитга боғлиқ бўлиб ,бир неча кундан бир неча ойгача давом этиши мумкин.
6.Тўлиқ пишиш даври,бунда уруғ кўкариш қобилятига эга бўлади.Бу даврда уруғлар ундирилганда ёки экилганда янги ўсимлик хосил қила олади.Уруғнинг ривожланиш даври бир неча фазаларга бўлинади.Дон ҳосил бўлиш даври тўрт фазага ,пишиш даври эса иккита фазага бўлинади.
Сувсимон холдаги фаза-эндосперм тўқималларнинг ҳосил бўла бошлаши.Бу фаза 5-6 кун давом этади.
Сутсимонликка ўтишдани олдинги фазада қуруқ модда (10%) тўпланади. Бу фаза 6-7 кун давом этади.Сут пишиқлик фазасида 50% қуруқ модда тўпланади.Бу фаза 7-10 кундан 15 кунгача давом этади.
Хамир пишиқлик фазасида 85-90 қуруқ модда тўпланади.Уруғнинг намлиги 42% гача камаяди.Боғланмаган сув билан боғланмаган сув миқдори тенг бўлади.Бу фаза 4-5кун давом этади.
Мум пишиқлик фазасида уруғнингг намлиги 30%гача камаяди.Бу фазанинг охирида доннинг йириклиги максимал холга етади ва қуруқ модданинг ортиши тўхтайди.Бу фаза 3-6 кун давом этади.
Тўла пишиқлик фазасида эндосперм қаттиқ ,тўқималар зичлашган ,пўсти ,ранги аниқ холда ,намлиги зона ва об –хаво шароитига қараб 8-22, жумладан боғланмаган сув 1-8%бўлади .Бу фаза 3-5 кунни ташкил этади.Ҳар бир давр ва фазаларнинг давом этиши ҳамда уларнинг холати экин ва навларнинг биологик хсусиятига боғлиқ бўлиши билан бирга ,уруғнинг ривожланиш шароитига ҳам боғлиқ бўлиши билан бирга , уруғларнинг физик холати ,экиш ва хосилдорлик белги ва хсусиятларига таьсир этади.
Қуруқ ва иссиқ ҳаво шароитида тупроқда нам етишмаслиги ёки қурғоқчилик таьсиридан уруғнинг ривожланиш даври қисқаради, уруғ оч бўлиб етилади,вазни енгил бўлади ва аксарият ҳолларда азот моддасининг миқдори кўпаяди.Бунда уруғлар кўпинча экишга яроқсиз ёки паст сифатли ҳисобланади.Нам ҳаво ва нормал температура ,юқори агротехника ,аксинча уруғнинг ривожланишини кучайтиради,натижада уруғда органик моддалар кўп тўпланади ва йирик ,усти силлиқ ,тиниқ рангли уруғ етилади.Бунда уруғлар юқори стифали бўлади.
Уруғ хосил бўлишида ҳар хил қуруқ моддалар узликсиз тўплана бошлайди.Сут пишиқлиқ фазасида қуруқ модда тўпланиши кучаяди,мум пишиқлик фазасида эга кескин сусаяди.Уруғнинг тўлишиш даврида қуруқ модданинг асосий қисми тўпланиб бўлади.
Тўла пишиқлик фазасида кўпинча уруғ вазни камайганлиги аниқланган.Бунинг сабаби озиқ моддасининг бир қисми уруғнинг нафас олиши учун сарф бўлади.Уруғларда қуруқ модда тўпланишининг давом этиши унинг миқдори экин ва навнинг биологик хсусиятларига хамда об-хаво шароитига боғлиқ.Республикамиз шароитида дон экинларининг гуллашидан то пишгунча бўлган давр ва 1000дона уруғ вазни пастки лалмикор зонадан юқори лалмикор зонага қараб ортиб боради.
Уруғ таркибидаги химиявий моддалар таркиби навнинг ирсий хсусиятлари об- хаво , тупроқ ва агротехника шароитларига боғлиқ бўлади.Уруғ таркибида ўсимликнинг ўсиши учун зарур бўлган жами химиявий моддалар етарли бўлса ,у яхши ривожланади ва юқори хосил беради.Дон экинларининг уруғи таркибида оқсил ,крахмал ,карбон сувлар ,ёғ ва ёғсимон моддалар ,ферментлар ,витаминлар уруғнинг униши ва ўсимликнинг ўсишини таьминлайдиган моддалар ,алколоидлар ,глюкозидлар,ошловчи моддалар,органик кислоталар ,минерал ва бошқа турли хил моддалар бўлади.Бу моддаларнинг миқдори бир –бирига нисбати экинларнинг тури,нави экологик ва агротехник шароитларига қараб хар хил бўлади .Уруғнинг пишиш фазаларига кўра таркибидаги химиявий моддалар миқдори ва уларнинг бир бирига нисбати камайиш мкмкин.
Буғдой донининг сифатини белгилайдиган асосий моддалардан оқсил ,карбон сувлар ва липоидлар миқдори ўсимликнинг ўсиш ҳамда ривожланиш шароитига навига қараб ўзгаради.Бунда оқсилли моддалар муҳим аҳамиятига эга бўлиб,донинг сифатини белгилайди.Доннинг химиявий таркибини ,ундаги оқсил миқдорини ҳал этадиган асосий факторлардан бири об-хаводир.Шунинг учун буғдой экинларида вегетация даврида хосил тўпловчи қисмига азотнинг тўпланиши ҳамда фракциялар бўйича бўлинишига тасир эьтади.Буғдой донида оқсил мумсимон пишиш фазасида энг кўп тўпланади ва кейинги тўлиқ пишиш даврида камаяди.Хаво ва тупроқдаги намнинг етишмаслиги ҳамда доннинг она ўсимлик билан алоқасининг бузилиши сабабли моддалар ўсимликнинг бошқа қисмларидан донга ўтишдан тўхтайди.
Оқсил моддалар алмашинувида актив иштирок этади.У юқори молекулали бирикмалардан иборатдир.Донли экинлар таркибидаги оқсил эришига қараб тўрт хилга ажратилади:альбумин-дистиллланган сувда, глобулин –кучсиз ишқор ва кислоталарда эрийди.Уруғдаги оқсилнинг қарийиб 80% ини поламин ва глютамин ташкил этади, албумин ва глобулин эса буғдой донида 20% ни ташкил этади.
Ўсимликларда жинсий ҳужайралар ҳосил бўлиш процесси икки босқичда ўтади: биринчи босқич спорагенезда гаплоид хромасомали ҳужайралар - споралар ҳосил бўлади; иккинчи босқич - гаметагенезда бир неча марта бўлиниш натижасида гаплоид хромасомали хужайралардан етилган гаметалар ҳосил бўлади.
Ўсимликларда чанг доначаси, яъни микроспора хосил бўлиш процесси микроспорагенез, урғочи жинсий хужайра – мегаспора (макраспора) ҳосил бўлиш процесси мегаспорогенез деб аталади.
Ёпиқ уруғли ўсимликларда гамета ҳосил бўлишидан олдин эркак ва урғочи спораларнинг ядроси митоз йўли билан бир неча марта бўлинади.
Download 38.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling