Гулнора Абдурахмонова Достонбек Рустамов инсон капиталини рақамли


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/54
Sana11.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1088350
TuriМонография
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   54
Bog'liq
1414-Текст статьи-4649-1-10-20200629

 
 


100 
3.3- жадвал 
Иш билан беқарор бандликнинг ижобий ва салбий 
хусусиятлари 
 
Иш билан беқарор 
бандликнинг ижобий 
хусусиятлари 
Иш билан беқарор 
бандликнинг салбий 
хусусиятлари 
Бу меҳнат бозоридаги вазиятни 
яхшилайди, меҳнат 
ресурсларининг турли 
гуруҳларини иқтисодий фаолиятга 
жалб қилиб унинг 
эгилувчанлигини тахминлайди 
Иш билан беқарор бандлик 
кўпинча норасмий, яширин тарзда 
амалга оширилади, ходимнинг 
меҳнат қонунчилигида кўзда 
тутилган кафолатлари ва 
имтиёзлардан фойдаланишни 
таъминламайди 
Иш берувчига ходимни ёллаш ва 
унинг меҳнатидан фойдаланиш, 
янги иш жойлари яратиш, 
меҳнатни муҳофаза қилиш 
харажатларини камайтиради, 
мавжуд иш жойларини сақлаб 
туриш имкониятини яратади 
Иш берувчининг таваккалчилик 
хавфи ёлланма ходим зиммасига 
юкланади 
Иш вақтининг эгилувчан графиги 
ходимларнинг меҳнат 
салоҳиятидан самарали 
фойдаланишни (ходимларга ишни 
таълим олиш, даволаниш, уй 
хўжалиги юмушларини бажариш, 
фарзандларни тарбиялаш ва 
ҳоказолар) таъминлайди 
Ходимнинг ижтимоий 
ҳимоланиши, хизмат вазифасида 
кўтарилиши имкониятлари 
чегараланади, унинг эртанги 
кунга ишончи йўқола бошлайди 
Меҳнат муносабатларининг 
эгилувчанлиги ишлаб 
чиқаришнинг 
рақобатбардошлигини 
кучайтиради, ишсизлик ортиши 
хавфини камайтиради, иш 
қидираётганларга ишга 
жойлашиш ва даромад топиш 
имкониятларини кенгайтиради 


101 
Иш билан бандликнинг беқарор шакллари меҳнат бозорини 
иқтисодиёт ва ижтимоий-меҳнат муносабатлари соҳаларида содир 
бўлаётган жиддий ўзгаришларга мослашувига ёрдам беради. Шу 
билан бирга ХМТ экспертлари иш билан бандликнинг беқарор 
шакллари иш берувчига қисқа муддатда фойда кўришни 
таъминланиши мумкинлини аниқлаган. 
Узоқ муддатда эса бу меҳнат унумдорлиги камайтиришга 
олиб келиши кўрсатилади. Иш билан бандликнинг беқарор 
шаклларини мақбул кўрадиган компаниялар ходимларнинг 
малакасини оширишга деярли маблағ ажратмайди, айни пайтда улар 
меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қиладиган технологиялар 
ва инновацияларни жорий қилишга ҳам етарлича эътибор бермайди. 
Бундай вазият умуман жамиятга ҳам таъсир кўрсатади. Иш 
билан беқарор бандлик ходимларнинг ижтимоий жиҳатдан 
ночорлигини кучайтиради. Улар, жумладан банк кредити олишга 
қодир бўлмайди, оила қуришни ҳам орқага сурадилар. 
ХМТ жаҳон мамлакатларининг ҳукуматларига иш билан 
бандлик бўйича контрактларнинг шаклидан қатъи назар ходимлар 
учун муайян шарт-шароитларни кўзда тутадиган норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни қабул қилишни тавсия этади. Ушбу ҳужжатларда иш 
бандликнинг энг кам кафолатланган миқдори (иш соати, иш куни, 
иш ҳафтаси, иш ойи), касаба уюшмалари фаолияти учун шарт-
шароитлар ҳамда ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 
бошқа чоралар кўзда тутилиши мақсадга мувофиқ.
ХМТ экспертларининг фикрича, аҳолининг иш билан беқарор 
бандлигига ёрдам кўрсатиш бўйича давлат сиёсатининг устувор 
йўналишлари қуйидагиларни қамраб олиши мақсадга мувофиқ: 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling