Гуманистик психология


Download 1.46 Mb.
bet1/6
Sana26.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1127634
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10-mavzu. Psixologiya nazariyasi va tarixi

10-Мавзу: ХХ асрнинг иккинчи ярмида янги йўналишларнинг юзага келиши. Мавзу режаси: 1. Гуманистик психологияга умумий тавсиф. 2. Гуманистик психологиянинг биринчи назарияси. 3. Генетик психология. 4. Коучинг – у нима?

Гуманистик психология

  • Гуманистик психология- замонавий психологияда биринчи навбатда инсоннинг семантик тузилмаларини ўрганишга йўналтирилган қатор йўналишлари жамланмасидир. Гуманистик психологияда таҳлилнинг асосий субъектлари қуйидагилардир:
  • энг юқори қадриятлар,
  • шахснинг ўзини ўзи англаши,
  • ижодкорлик, муҳаббат, эркинлик, масъулият, мухторият, руҳий саломатлик, шахслараро мулоқот.

Гуманистик психологиянинг пайдо бўлиши

  • Гуманистик психология мустақил тенденция сифатида ХХ асрнинг 60 йиллари бошларида, АҚШда учинчи куч номини олган бихевиоризм ва психоанализнинг ҳукмронлигига қарши норозилик сифатида пайдо бўлди.
  • Гуманистик психология - бу инсонга нисбатан ўхшаш фалсафий қарашларнинг тўплами, бу амалий психологларга асосли терапевтик жараённи қуриш имкониятини беради. Гуманистик психологиянинг асосини
  • Э. Фромм, А. Маслоу, К. Рожерс, Г. Оллпорт сингари дунёга машҳур психолог-олимлар яратдилар.
  • Гуманистик психология тушунчаларига кўра, инсонга ўзини ўзи англаш учун туғма ва тўсиқсиз истак берилади, ҳамда онгнинг ички даражаси ҳам, жамият маконидаги ўз-ўзини англаш даражаси ҳам муҳимдир. Муайян даражада ўз-ўзини англаш зиддиятсиз давом этиши мумкин эмас: эркинлик ва ижтимоийлик, ижодкорлик ва масъулият, севги ва бурч ҳар бир инсон учун чуқур фалсафий тушунишни талаб қиладиган тўқнашувлардир.

МАСЛОУ АБРАХАМ ХАРОЛЬД (1908-1970)

  • Америкалик психолог. 1908 йил 1 апрелда Нью-Йоркда туғилди. Гуманистик психология асосчиларидан бири.
  • Мотивациянинг туғмалиги ва универсаллигига асосланган иерархик модел ғояси асосчиси. Инсонни шахс хусусиятлари: мустақиллик, креативлик, фалсафий дунёқараш, демократик махсулдорлик каби хусусиятларни таърифлаган. Кейинчалик у эҳтиёжларни зарурий ва тараққиёт эҳтиёжларга ажратиш орқали ўзгартирган.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling