Гуманитар фанлар факультети Кенгашининг 1-сонли йиғилиш баённомаси


Download 151 Kb.
bet6/7
Sana03.02.2023
Hajmi151 Kb.
#1150021
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-СОНЛИ КЕНГАШ БАЁННОМАСИ

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1. Институтнинг 5 йиллигига тайёргарлик ишларида белгиланган масъулларнинг шахсий маъсулияти оширилсин ва амалга ошириш муддатларида ижроси таъминлансин.
2. Мазкур қарор ижроси назорати декан муовинлари Л.Муҳаммадиев ва С.Тоштемировалар зиммасига юклатилсин.


Турли масалалар.
6.1. 1-курсга ўқишга тавсия этилган талабалар билан ишлаш, уларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва расмийлаштириш тўғрисида.
6.2. Факультет ўқув биносининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати тўғрисида.
6.3. Илмий – тадқиқотга йўналтирилган семинарлар режасини тасдиқлаш.
6.4. Битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар.
6.5. Ўзбек тилшунослиги, Ўзбек адабиётшунослиги кафедралари номларини ўзгартириш, Тарих кафедраси, Рус тили ва адабиёти кафедралари негизида янги кафедралар ташкил этиш тўғрисида.


6.1. ЭШИТИЛДИ:
Кун тартибидаги 6.1-масала юзасидан декан муовинлари Р.Хайтметов сўзга чиқиб, 2022/2023 ўқув йилида 1-курс бакалавриат босқичи кундузги, сиртқи таълим шакли ҳамда магистратура йўналишига ўқишга тавсия этилган талабалар билан ишлаш, уларнинг ҳужжатларини қабул қилиб олиш тартиби, бириктирилган масъуллар ва уларнинг вазифалари хусусида маълумот берди.


6.2. ЭШИТИЛДИ:
6.2-масала юзасидан декан муовини Л.Муҳаммадиев ахбороти тингланди. У ахбортида факультет ўқув биносининг ўқув жараёнига тайёргарлик ҳолати, ўқув аудиториялари, ёрдамчи хоналарнинг санитратия ҳолати, бино ҳудудининг ободонлиги тўғрисида маълумот берди. Янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида барча кафедра мудирлари масъул эканликларини таъкидлаб ўтди.


6.3. ЭШИТИЛДИ:
6.3-масала юзасидан декан муовини С.Тоштемирова ахборот берди:
2022/2023 ўқув йили учун барча кафедраларда илмий-тадқиқотга йўналтирилган иш режалари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Ушбу режа асосида ҳар ой якунида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиб борилиши кўзда тутилган бўлиб, кафедрадаги тажрибали устозлар ҳамкорлигида устоз-шогирд анъанаси кенг кўламда амалга оширилади. Шуниндек, иқтидорли талабалар ва ёш илмий тадқиқотчиларнинг илмий тадқиқот ишлари муҳокама қилиб борилади.


6.4. ЭШИТИЛДИ:
6.4-масала юзасидан декан муовини Л.Муҳаммадиевнинг ахбороти эшитилди. У ахборитида жорий ўқув йилида факультет йўналишларини битирган талабаларнинг ишга жойлашиш кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди. Жумладан:
- ўзбек тили ва адабиёти йўналишини жами 56 нафар талаба битирган, шундан 45 нафарининг ишлаётганлиги тўғрисдаги далолатномалари тақдим этилган;
- миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналишини жами 26 нафар талаба битирган, шундан 6 нафарининг ишлаётганлиги тўғрисидаги далолатномалари тақдим этилган;
- тарих йўналишини жами 49 нафар талаба битирган, шундан 42 нафарининг ишлаётганлиги тўғрисидаги далолатномалари тақдим этилган;
- рус тилди ва адабиёти (ўзга тилли гуруҳларда) йўналишини жами 57 нафар талаба битирган, шундан 56нафарининг ишлаётганлиги тўғрисидаги далолатномалари тақдим этилган;
- рус тили ва адабиёти йўналишини жами 53 нафар талаба битирган, шундан 53 нафарининг ишлаётганлиги тўғрисидаги далолатномалари тақдим этилган;
- ўзбек тили ва адабиёти (2-олий таълим) йўналишини жами 22 нафар талаба битирган, шундан 8 нафарининг ишлаётганлиги тўғрисидаги далолатномалари тақдим этилган;
- тарих ўқитиш методикаси (2-олий таълим) йўналишини жами 35 нафар талаба битирган, шундан 10 нафарининг ишлаётганлиги тўғрисидаги далолатномалари тақдим этилган;
- миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими (2-олий таълим) йўналишини жами 4 нафар талаба битирган, шундан 4 нафарининг ишлаётганлиги тўғрисидаги далолатномалари тақдим этилган;
- ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (магистр) йўналишини жами 12 нафар талаба битирган, уларнинг ишлаётганлиги тўғрисидаги далолатномалари тақдим этилмаган;
- рус тили ва адабиёти (магистр) йўналишини жами 16 нафар талаба битирган, шундан 12 нафарининг ишлаётганлиги тўғрисидаги далолатномалари тақдим этилган;
- ўзбек тили ва адабиёти (магистр) йўналишини жами 20 нафар талаба битирган, шундан 16 нафарининг ишлаётганлиги тўғрисидаги далолатномалари тақдим этилган;
- она тили ва адабиёти (қозоқ тили - магистр) йўналишини жами 5 нафар талаба битирган, шундан 4 нафарининг ишлаётганлиги тўғрисидаги далолатномалари тақдим этилган.
6.5. ЭШИТИЛДИ:
6.5-масала юзасидан кафедра мудирлари (А.Шофқоров, А.Давлатова, Ш.Жумаева, А.Екабсонс)нинг ахборотлари тингланди:
Институтга университет мақоми берилиши муносабати билан ўқитилаётган йўналишлар қамрови ва мазмунидан келиб чиқиб, Ўзбек тилшунослиги кафедрасини – “Тилшунослик назарияси ва методикаси”, Ўзбек адабиётшунослиги кафедрасини – “Адабиёт назарияси ва методикаси” деб номлаш таклифи берилди.
Шунингдек, Тарих кафедраси негизида – “Ўзбекистон тарихи” ва “Умумий тарих ва таълим методикаси” кафедраларини, Рус тили ва адабиёти кафедраси негизида – “Рус тили ва таълим методикаси” ва “Рус адабиёти ва таълим методикаси” кафедраларни ташкил этиш таклифлари берилди. Берилган таклифлар муҳокама қилиниб, бир овоздан маъқулланди.


6.6. ЭШИТИЛДИ:

Download 151 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling