Самарқанд давлат чет тиллар институти факультетлараро “Гуманитар фанлар ва ахборот технологиялари” кафедрасининг в.в.б., доценти, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Рахмонов Суннатилло Мавлоновичнинг “Философия” номли ўқув-услубий қўлланмасига
ТАҚРИЗ
2022 йил 28 февралда ўтказилган
7-сон йиғилиш баённомасидан
К Ў Ч И Р М А
Қатнашдилар: Кафедра мудири: доц. М.Н.Меликова, проф. Р.Т.Шодиев., проф. О.Ғайбуллаев, доцентлар М.Ж.Бозоров, М.А.Хандамова, Ш.С.Очилова, доц. Р.Р.Комилов, (PhD) доц. в.в.б., Х.С.Ашурова, (PhD) доц. в.в.б., Ш.А.Индаминова, доц. в.в.б., И.А.Хамдамов, (PhD) доц. в.в.б. Л.Э.Турсунов ва кафедранинг бошқа аъзолари.
К У Н Т А Р Т И Б И:
Ҳар хил масалалар:
Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент в.в.б., Рахмонов Суннатилло Мавлоновичнинг “Философия” номли ўқув-услубий қўлланмасининг муҳокамаси ва нашрга тавсия этиш.
Эшитилди: Кафедра мудири, доц. М.Н.Меликова – Ҳурматли кафедра аъзолари фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доц. в.в.б., С.М.Рахмонов томонидан тайёрланган ўқув-услубий қўлланмани муҳокама этиб нашрга тавсия этишимиз керак. Ушбу ўқув-услубий қўлланманинг масъул муҳаррирлиги менга юклатилган бўлиб, тақризчилар сифатида (PhD) доц. в.в.б., Л.Э.Турсунов ва ташқи тақризчи сифатида доцент А.Айматов белгиланган.
Биламизки, С.М.Рахмонов анча йиллардан бери илмий тадқиқот ишларини давом эттиргани ҳолда “Фалсафа” фанидан рус гуруҳларига дарс бериб келмоқда. Бунинг натижаси сифатида мазкур ўқув-услубий қўлланмани тайёрлаган. Ушбу ўқув-услубий қўлланма фалсафа фани доирасидаги диншуносликга оид мавзуларни қамраб олган. С.М.Рахмоновнинг мазкур ўқув-услубий қўлланмасига тақризчилар, ижобий тақриз берган ҳолда ўз фикр мулоҳазаларини билдирганлар. Берилган тақризларда мазкур ўқув-услубий қўлланманинг талабалар орасида “Фалсафа” фанини ўзлаштиршидаги аҳамияти, мавзуларнинг изчил ёритилиб таклиф ва тавсиялар берилганлиги таъкидланган.
Сўзга чиқдилар: проф.О.М.Ғайбуллаев, доц. в.в.б. Л.Э.Турсунов, доц. в.в.б. Ш.А.Индиаминова, доц. в.в.б. Х.С.Ашуровалар доц. в.в.б., С.М.Рахмонов томонидан тайёрланган мазкур ўқув-услубий қўлланманинг фалсафа фанидан рус гуруҳларига машғулотлар олиб боришдаги аҳамияти тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Шундан сўнг
Қарор қилинди:
Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент в.в.б., Рахмонов Суннатилло Мавлоновичнинг “Философия” номли ўқув-услубий қўлланмаси нашрга тавсия этилсин.
Ушбу қарорни қўллаб-қувватлаш институт Кенгашидан сўралсин.
Йиғилиш раиси: доц. М.Н. Меликова
Котиба: Ф.Р. Абдутагирова
Do'stlaringiz bilan baham: |