Гуруҳдаги психологик иқлимни ўрганиш методикаси


Download 14.63 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi14.63 Kb.
#1550832
Bog'liq
Гуруҳдаги психологик иқлимни ўрганиш


Гуруҳдаги психологик иқлимни ўрганиш
методикаси
Мазкур методика гуруҳдаги ижтимоий – психологик иқлимни ўрганишга мўлжалланган, махсус икки қутбли шкаладан ташкил топган. Шкала Ф.Фидлер томонидан таклиф қилинган.
Кўрсатма: «Қуйида маъно жиҳатидан бир – бирига зид ўн жуфт жумла келтирилган. Ушбу жумлалар ёрдамида гуруҳдаги шахслараро муносабатлар-га баҳо бериш мумкин. Бунда шуни эътиборга олиш керакки, баҳо чап томонга яқинлашган сари чап тарафдаги хусусият даражаси, ўнг томонга яқинлашган сайин ўнг тарафдаги хусусият даражаси ортади. Энди ўйлаб кўринг: гуруҳингиз аъзолари ўртасидаги муносабат учун кўпроқ қайси хусусиятлар хос?».






8

7

6

5

4

3

2

1




Дўстона муносабат



























Душманлик кайфияти

Келиша олиш



























Келиша олмаслик

Гуруҳдошлардан қониқиш



























Гуруҳдошлардан қониқмаслик

Гуруҳ ишларига қизиқиш



























Гуруҳ ишларига бефарқлик

Бир – бирини ҳимоя қилиш



























Бир – бирини ҳимоя қилмаслик

Иноқлик, аҳиллик



























Чиқишмаслик, ноаҳиллик

Ҳамкорлик, ҳамфикрлик



























Бир – бирига ишонмаслик

Ўзаро ёрдам



























Яхшиликни раво кўролмаслик

Гуруҳдошларни хурмат қилиш

























Гуруҳдошларга хурматсизлик

Гуруҳдош ютуғидан қувониш



























Гуруҳдош ютуғига бефарқлик



Натижаларни қайта ишлаш ва изоҳлаш:
1) Барча жумлаларга қўйилган балларнинг йиғиндиси топилади (80 - энг юқори кўрсаткич, 10 – энг қуйи кўрсаткич); 2) ҳар бир жуфтлик бўйича барча иштирокчилар тўплаган ўртача баллар ҳисоблаб чиқилади (ҳар бир жуфтлик бўйича барча иштирокчиларнинг баллари ўзаро қўшилиб, йиғиндиси иштирокчилар сонига бўлинади); 3) ўртача балларнинг бандлари ўзаро бирлаштирилиб чиқилади (ҳосил бўлган эгри чизиқ иштирокчилар гуруҳдаги психологик иқлим ҳақида қандай фикрда эканини акс эттиради)
Эслатма: Гуруҳнинг умумий кўрсаткичларини ҳар бир иштирокчининг кўрсаткичлари билан солиштириш орқали гуруҳдаги ижтимоий – психологик иқлимга ноадекват юқори ёки паст баҳо берувчи синалувчиларни аниқлаб олиш мумкин.
Методика манбаси: Ратанова Т.А, Шляхта Н.Ф. Психодиагностические методы изучения личности: Учебное пособие. – Переработанное и дополненное издание пособия Т.А.Ратанова, Л.И. Золотарева, Н.Ф.Шляхта «Методы изучения и психодиагностика личности» - М.: Мсосковский психолого – социальный институ: Флинта, 1998. 101 – 102 бетлар
Download 14.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling