Guruh 613-19 Bajardi


Download 61.6 Kb.
bet1/3
Sana28.12.2022
Hajmi61.6 Kb.
#1008958
  1   2   3
Bog'liq
2-amaliylar


Guruh

613-19

Bajardi

E.G’offorov

Qabul qildi

B.A’zamxonov



2-АМАЛИЙ ИШ


EXCEL ДАСТУРИ ЁРДАМИДА ОПТИМАЛ ЕЧИМНИ ТОПИШ МАСАЛАСИ
“Муаммо тахлили ва ечим” курсини ўқитиш жараёнида кўп ўзгарувчили математик тенгламалар ва тенгсизликлар системасини ечишга алохида этибор қаратилади. Фанда ушбу масалани ечишнинг бир қанча анъанавий усуллари мавжуд бўлиб, улар асосида масаланинг оптимал ечимини топиш математик амалларни бажариш, узундан-узоқ ҳисоб-китоб ишларини амалга оширишни бу эса ўз навбатида Ўқитувчининг қимматли вақтини олади. Қўйилган масалани компьютер технологияси асосида ўқитиш, талабанинг фанга бўлган қизиқишини оширибгина қолмасдан, балки талабаларнинг ўзлаштириш самарадорлигини ҳам оширишига олиб келади. Масалан Microsoft Excel дастури бир нечта дастурий ўрнатмаларга эга бўлиб улар асосида турли-хил ва мураккабликдаги математик масалаларни ечиш мумкин. Ушбу дстурий таъминотдан фойдаланиб математик масалани ечишни ўргатиш биринчидан қулай, иккинчидан барча олий таълим муассасаларида мавжуд компьютерларда оффис дастурлар пакети ёрдамида бажариш мумкин. Ушбу дастурий пакетнинг қулайлик тамони бошқа дастурий пакетлар сингари қўшимча маблағга сотиб олинмайди, алоҳида лицензион дискларда олиб ўрнатилмайди. Бу эса ўз навбатида ўқув муассасасининг бошқа ташкилотларга мурожатнома ёзиши, маблағ ўтказиши, сўралган ишнинг бажарилишини кутиши каби ишлардан халос қилади. Ушбу Microsoft Excel дастурида мавжуд дастурий ўрнатмалардан бири “Поиск решения" (ечимни қидириш) пакети хисобланиб, уни зарур ҳолларда қийинчиликсиз ўрнатиш мумкин. Ўрнатилган “Поиск решения" пакети асосида кўп ўзгарувчили тенгсизликлар системасига келтирилган математик дастурлаш масаласининг оптимал ечимини топиш муаммосини ҳал этиш мумкин. Бу типдаги масалалар математик дастурлаш масалалари ҳисобланиб уни алгебраик усулда ечишнинг бир неча вариантлари ҳозирда анъанавий таълимда кенг қўлланилиб келинади. Лекин бу масалани компютерда ечиш усулларини таълим жараёнига тадбиқ қилиш методикаси ишлаб чиқилмаган.
Математик дастурлаш масалани Microsoft Excel дастури ёрдамида ечишни ўқитиш жараёни қуйидаги алгоритмга кўра бажарилади. Математик дастурлаш масаласида ечимни қидириш назарий қуйидагича моделлаштирилади (МД): Яъни AX=B кўрнишдаги тенгламалар системасидан шундай Х ечимни топиш керакки, топилган натижада f=CX мақсад функцияси максимал (минимал) натижага эришсин. Бунда A — матрица коэффициенти; B — ресурс миқдори-деб белгилаш критамиз. AX=B тенгламанинг ҳаётий моҳияти сарфланадиган ресурс миқдорига қўйилган чекловлар билан белгиланади. f=CX натижавий функциянинг моҳияти X оптимал ечим ҳисобига минимал харажат қилиб юқори даромадга эга бўлиш саналади. Масалан, агар X — вектор ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори бўлиб, С – вектор эса даромад миқдори бўлсин, ҳар бир турдаги ишлаб чиқарилган маҳсулотдан олинадиган даромад миқдорининг йиғиндисини – f , деб белгилаймиз.
"Поиск решения" пакети ёрдамида қуйидаги чизиқли масаланинг математик моделини қуриш ва оптимал ечимни топишни кўриб чиқайлик.
Масала: Бозор иқтисодиёти шароитида Фермер хўжалигида чорво молларини рационал озуқлантириш масаласи қўйилган, яъни (рацион тузиш). 3 турдаги озуқани шундай тақсимлаш кераки натижада чорво моллари, А ва В турдаги озуқадан зарур миқдорини қабул қилиш эвазига энг кам харажат қилинишига эришилсин. Емнинг нархи ва уларда мавжуд озуқа моддасининг миқдори қуйидаги жадвалда келтирилган.
1-жадвал.

Download 61.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling