Аппликация“Ўтлоқдаги бўғирсок”
Мақсад: Елимлаш кўникмалари шаклланади,майда қўл моторикаси ривожланади,ранг, шаклни ажратади ва композиция тузишга ўрганади..
Керакли жиҳоз ва материаллар: қоғоз, рангли қоғозлардан тайёр шакллар, елим, “Буғирсоқ” эртагининг расмли китобчаси, салфетка,АКТ.
Фаолиятни бориши:
Бўғирсоқ расмли китобчаси ни кузатиш.
Намуна билан танишиш.
Елимлаш кетма кетлиги билан танишиш.
Болалар ишлари.
Рағбатлантириш.
Қўшимча қисм: “Буғирсоқ” эртаги мультфилтмини кўришни таклиш этиш.
Эътиборга молик жиҳати: Рангли шакллардан тўғри фойдаланишга ўргатиш.
Нутк ва тил маркази
“Одобли бола” уйин
Мақсад: Бола нутқига салом, хайр,раҳмат, илтимос, сўзлар билан бойитади. Мулоқатда шу сўзлардан фойдаланишга ўрганади.
Керакли жиҳоз ва материаллар: “Салом”, “Хуш келибсиз”, “Рахмат”, “Илтимос” ва “Хайрли тун” каби маъноларни англатувчи суратли карточкалар,АКТ.
Фаолиятни бориши:
Расмларни кузатиш.
2.“Салом”, “Хуш келибсиз”, “Рахмат”, “Илтимос” ва “Хайрли тун” каби сўзларни қайси карточкалардаги холатларда қўллаш мумкинлигиниажрати
3.Ўйинчоқ дўстларга ёқимли сўзлар айтиш.
4.Рағбатлантирилади
Қўшимча қисм: Мавзуга оид мультфильм “Сохибжамол қизалоқ”ни кўришни таклиф этиш.
Эътиборга молик жиҳати: “Салом”, “Хуш келибсиз”, “Рахмат”, “Илтимос” ва “Хайрли тун” каби сўзларни ўз ўрнида ишлатишга ўрганади.
Фан ва табиат маркази
“Пиёз экамиз”
Мақсад: табиатга, ўсимликларга мехри ошади, ўсимликларни ўсишини кузатади, уларни парвариш қилишга ўрганади.
Керакли жиҳоз ва материаллар: Махсус идишда тупроқ , сув, белкуракчалар, майда пиёзчалар, сабзавот ,карточкалари,АКТ.
Do'stlaringiz bilan baham: |