Gurux qurbonov maqsadjon


Гедонизм назарияси доирасида маркетинг инновациялари


Download 24.51 Kb.
bet4/5
Sana07.03.2023
Hajmi24.51 Kb.
#1245030
1   2   3   4   5
3. Гедонизм назарияси доирасида маркетинг инновациялари
Маълумки, маркетинг назарияси ўтган аср ўрталарига келиб шаклланган. 1980 йиларнинг бошларида маркетинг тушунчаси маркетинг «қирқ ѐшлик инқирози» (marketing mid-life crisis) номини олган бир қатор ўзгаришларга дуч келди. Маркетинг аста-секинлик билан ишлаб чиқаришга йўналганликда сотувга йўналтирилганликка ва у орқали – истеъмолчига йўналтирилганликка ўтди. Ҳозирги кунда барча ҳаракатлар фақат истеъмолчиларнинг эҳтиѐжлари ва мотивлари, айтилган ва айтилмаган истакларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим. Шундай қилиб, 2000 йилларнинг бошларида муносабатлар маркетинги тушунчаси аниқ таърифга эга бўлди ва ҳаѐтимиздан мустаҳкам ўрин эгаллади. Муносабатлар маркетингининг структуравий ўқини Customer Relationship Management (ѐки «мижоз билан ўзаро муносабатларни бошқариш») тушунчаси ифодалайди. CRM – ахборот технологияларидан фаол фойдаланиладиган маркетинг стратегияси бўлиб, кенг маълумотлар тўплами яратиш ва қўллашни ўз ичига олади ҳамда компанияларга шахсий ѐндашувга асосланган ўзаро манфаатли муносабатлар яратиш мақсадида мижозлар ҳақида ахборот тўплаш ва қайта ишлашга имкон беради. CRM ѐндашуви оммавийлигининг ўсиши 1990 йиллар охирида интернет технологиялари пайдо бўлиши билан таъминланган. Анъанавий маркетинг модели ўзининг долзарблигини йўқотди. Маркетинг тўйиниб кетган бозорларда замонавий шароитларда истеъмолчи нималар исташини билмайди. Муаммо истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларни қондиришга қодир бўлган муқобил ѐндашувларни ва оқибатда таклиф билан тўйинганлик шароиларида янги маркетинг усулларини аниқлашдан иборат. Бунинг учун юзага келган вазиятда эҳтимолий маркетинг усулларини аниқлаш, функционал ва гедонистик ѐндашувларнинг ўзаро алоқаларини кўрсатиш, қадриятлар маркетинги ѐндашувидан фойдаланиш туфайли муаммоларнинг эҳтимолий ечимларини таҳлил қилиш зарур. Бозорга илгарироқ кириб бориш натижасида ҳозирги пайтда устунлик қилаѐтган маркетингнинг бир қисми ҳисобланган маркетинг инновацияларини ҳам қайд этиб ўтиш жоиз:  директ-маркетинг;  guerilla маркетинг (партизанча маркетинг);  макромаркетинг, мегамаркетинг;  «яшил» маркетинг;  ички маркетинг. Қуйида асосий маркетинг инновацияларига қисқача таъриф ва тавсиф бериб ўтилади. Тармоқ маркетинги – бозор ва мижозларни бирлаштирадиган сотувчилар ва харидорлар ўртасида муносабатлар ўрнатиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича маркетинг фаолиятидир. Бу маркетинг макро- ва мегамаркетинг билан бир қаторда туради. Ушбу маркетинг постулати қуйидагидан иборат: токи сотувчи ва харидор ўртасида муносабатлар ўрнатилмас, ривожлантирилмас ва мустаҳкамланмас экан, битимни амалга ошириб бўлмайди. Ижтимоий маркетинг. Ижтимоий маркетинг истеъмолчилар ва ушбу товар ўртасида айирбошлашга ижобий таъсир этадиган ва оқибатда корхона оладиган фойдага ижобий таъсир кўрсатадиган нотижорат ҳаракатларини ўз ичига оладиган маркетинг фаолиятини шакллантириш ва ривожлантириш жараѐнидан иборат бўлади. Инглиз тилидаги ифода тўлароқ маъно беради: cause related marketing. Ижтимоий маркетингдан олдин ижтимоий-этика маркетинги мавжуд бўлган бўлиб, унинг учун бирламчи вазифа узоқ муддатли истиқболда истеъмолчи учун қулайлик излаб топиш ва корхона учун фойда топишдан иборат бўлган. Ижтимоий маркетингга яқин ѐндашув – жамотчилик маркетинги ва экология маркетинги саналади. Геомаркетинг. Геомаркетинг таклифни яхшироқ мослаштириш учун маҳаллий истеъмолчилар талабини тушуниш ва аниқлашга йўналтирилади. У кўча/квартал/сектор типологиясини аниқлаш учун иқтисодий маконларни аниқ ва географик таҳлил қилишга асосланади. Маркетинг назариясини геоматикадан ажратишга интиладиганлар бу маркетингни макон маркетинги деб атайдилар. Геоматика – географик ва картографик таркибий қисмлар билан рақамли маълумотларни тақдим этиш ва таҳлил қилишга бағишланган техникалар тўпламини бирлаштирадиган фандир. Микромаркетинг – геомаркетингдан кенгроқ тушунча бўлиб, реакция даражаси юқори бўлган истеъмолчилар микросегментларни аниқлаш ва хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган бозорларни жуда нозик сегментлашга асосланади. Муносабатлар маркетинги. Муносабатлар маркетингидан мақсад – корхона ва мижоз учун ўзаро манфаатли фойдани ифодалайдиган узоқ муддатли муносабатларни ўрнатиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашдир. Таҳлил мижознинг (корхона, харидор, истеъмолчи) индивидуаллашувига йўналтирилади ва ишончли мижозлар ва таъминотчилар ўртасида узоқ муносабатли муносабатларни бошқаришга қаратилади. Кейинги мақсад ушбу мижоз учун товарлар ва хизматларни тўғри танлашдан иборат (аксинча эмас). Агар аниқроқ айтадиган бўлсак, one-to-one маркетинг (ѐки муносабатлар маркетинги) мақсади – ҳар бир мижоз билан муносабатлар ўрнатиш ва ривожлантириш ва айнан унга хизмат кўрсатиш бўлиб, бунда мижозни персонификация қилиш учун ахборот технологиялари ва маълумотлар тўпламлари фойдаланилади. Таассуротлар маркетинги. Таассуротлар маркетинги учун истеъмолчи товар ва хизматларни уларнинг функционал атрибутларидан кўра кўпроқ уларни истеъмол қилиш, фойдаланишда олинадиган эмоционал самараси учун харид қилади. бошдан кечирилган ҳар бир кечинма, у жамоавий ѐки икка тартибдаги бўлишидан қатъи назар, алоҳида бир киши учун ўз шахсини, ўзига хсолигини мустаҳкамлаш усулидир. Шундай қилиб, оқилона сабабларнинг роли сезиларли пасайиб, биринчи ўринга иррационал, эмоционал сабаблар чиқиб олди. Истеъмолчи ннафақат ўзининг қониқтирилмаган эҳтиѐжларини, балки иррационал харид сабабларини ҳам ифодалашга қодир бўлмай қолди.

Download 24.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling