Хабарнома!!!
Download 13.24 Kb.
|
ХАБАРНОМА-21.09.2022 й.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таълим сифатини назорат қилиш бўлими.
ХАБАРНОМА!!! Соҳа проректорлари, тегишли бўлим бошлиқлари, факультет деканлари ва кафедра мудирларига! Университетда 2022-2023 ўқув йилида профессор-ўқитувчиларнинг фаолиятини 110 баллик тизим асосида баҳолашни холис, шаффоф ҳамда маълумотларни тезкор равишда алмашиш ва тайёрлаш мақсадида такомиллаштирилган “Профессор-ўқитувчилар фаолиятини 110 баллик тизим асосида баҳолашни онлайн тарзда амалга оширувчи электрон платформа”си https://110.jdpu.uz интернет адресида ишга туширилди. Ҳозирги вақтда кафедра профессор-ўқитувчилари ҳақидаги маълумотлар янгиланган ҳолда (ишдан бўшаган, янги ишга олинган ва ҳоказо ҳолатлар бўйича) электрон платформа (https://110.jdpu.uz) га рўйхатдан ўтказиш якунига етказилди. Рўйхатдан ўтмаган (янги ишга олинган, институт доирасида иш жойи ўзгарган ва ҳоказо ҳолатлар бўйича) профессор-ўқитувчиларни кафедра мудири зарур маълумотлар асосида Таълим сифатини назорат қилиш бўлимига келган ҳолда рўйхатдан ўтказишлари лозим. Шу муносабат билан ҳар бир соҳа проректори, тегишли бўлим бошлиқлари, факультет деканлари, кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилар шахсий кабинетларига ўзларининг логин ва пароли (ўтган ўқув йилидаги) орқали 110 баллик тизим асосида баҳолашга оид бажарилиши лозим бўлган вазифалар билан танишишлари ҳамда ўз материалларини киритиб боришлари мумкин. Сизлардан, шу тизим орқали рўйхатдан ўтган профессор-ўқитувчиларни электрон платформа (https://110.jdpu.uz)га ташриф буюриши ва материалларни ўз вақтида киритиб боришини назоратга олишларинг сўралади. Материалларни аниқ, сифатли ва ўз вақтида электрон платформа (https://110.jdpu.uz)га жойлаштиришлари лозим, акс ҳолда профессор-ўқитувчилар 110 баллик тизим асосида баҳолашда белгиланган баллни тўплай олмасликлари мумкин. Эслатма: “Профессор-ўқитувчилар фаолиятини 110 баллик тизим асосида баҳолашни онлайн тарзда амалга оширувчи электрон платформа (https://110.jdpu.uz)” юзасидан савол ва муаммолар бўйича Таълим сифатини назорат қилиш бўлимига мурожаат қилишларинг сўралади. Таълим сифатини назорат қилиш бўлими. Download 13.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling