Хайдаров Мирёқуб
Download 104.95 Kb.
|
byudzhet tashkilotlarida asosiy vositalar va bosh a uzo muddatli
- Bu sahifa navigatsiya:
- ВОСИТАЛАР ВА БОШҚА УЗОҚ МУДДАТЛИ НОМОЛИЯВИЙ АКТИВЛАР СЧЁТЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБ ЮРИТИШ ТАРТИБИ
Хайдаров Мирёқуб иқтисод фанлари номзоди, доцент БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ВА БОШҚА УЗОҚ МУДДАТЛИ НОМОЛИЯВИЙ АКТИВЛАР СЧЁТЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ХАЙДАРОВ М.Т. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ВА БОШҚА УЗОҚ МУДДАТЛИ НОМОЛИЯВИЙ АКТИВЛАР СЧЁТЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБ ЮРИТИШ ТАРТИБИМақолада бюджет ташкилотларида асосий воситалар тушунчаси, улар такрибига ни- малар кириши, киритилмаётган узоқ муддатли активлар хусусиятлари келтирилган. Асо- сий воситалар счётлари бўйича ҳисоб юритиш тартиби баъзи мисоллар орқали тавсиф- ланган. Таянч иборалар: асосий воситалар, ҳисоб, счётлар, хизмат муддати, эскириш. ХАЙДАРОВ М.Т. ПОРЯДОК ВЕДЕНИЯ СЧЕТОВ УЧЕТА ОСНОВНЫХ СРЕДСТВ И ДРУГИХ ДОЛГОСРОЧНЫХ НЕФИНАНСОВЫХ АКТИВОВ В БЮДЖЕТНЫХ ОРГАНИЗАЦИЯХВ статье обсуждаются вопросы отнесения к основным фондам тех или иных активов, и специфика долгосрочных активов не относящихся к основным фондам. Приводится по- рядок ведения счетов по учету основных фондов на основе конкретных примеров. Ключевые слова: основные фонды, учет, счета, срок службы, износ. KHAYDAROV M.T. THE ORDER OF BASIC CAPITAL AND LONG TERM NON FINANCIAL ASSETS ACCOUNTS ADMINISTRATION OF BUDGET ORGANIZATIONSThere is discussed in the article determination of basic capital, as well specifics of long term assets do not attributing to basic capital. There is provides as well order of basic capital accounting management based on practical cases. Keywords: basic capital, accounting, account management, life duration, depreciation. Асосий воситалар бухгалтерия ҳисобини юритиш- ни таҳлил қилишдан олдин, авваламбор, асосий восита- лар тушунчасини, уларнинг таркибига нималар киритила- ди, нималар киритилмайди ва бундан истисно бўладиган ҳолларни аниқлаштириб олиш лозим.Асосий воситалар – қонунчиликка муво- фиқ бюджет ташкилоти зиммасига юкла- тилган вазифаларни амалга ошириш мақ- садида ташкилот томонидан узоқ вақт давомида (бир йилдан ортиқ) фойдалана- диган, шунингдек, ижарага берилиши мум- кин бўлган моддий активлардир. Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳи- соби асосий воситаларнинг келиб тушиши, уларнинг ташкилот ичида жойдан-жойга ўтиши (кўчиши), ташкилот ҳисобидан чиқа- рилиши (жумладан, яроқсиз ҳолга келган- лиги сабабли), шунингдек, ҳар бир объ- ект (предмет, комплект)нинг сақланиши ва тўғри фойдаланиши устидан назорат қи- лишни ҳужжатларда тўғри расмийлаштири- лишини ҳамда ҳисоб регистрларида ўз вақ- тида акс эттирилишини таъминлаши керак. Ташкилотлар ўзларининг зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган фаолиятларини амалга оши- риши, шунингдек, ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) жараёнида фойдаланиладиган, қийматидан қатъи на- зар 1 йилдан ортиқ хизмат қилиш муддати- га эга бўлган моддий активларни бухгалте- рия ҳисобида асосий воситалар таркибида ҳисобга олади ва акс эттиради. Асосий воситалар таркибида қуйидагилар ҳисобга олинади: иморатлар, иншо- отлар, машина ва ускуналар, компьютер техникаси ва унга қўшимча қурилмалар, транспорт воситалари, кутубхона фонди, узаткич мосламалари, ишчи ва маҳсулот берувчи ҳайвонлар ва бошқа асосий воси- талар (музей бойликлари, ҳайвонот олами экспонатлари, саҳна-томоша воситалари, ўқув кинофильмлари, магнит дисклари ва ленталари, кассеталар ва ҳоказо). Қуйидагилар, қиймати ва хизмат мудда- тидан қатъи назар, асосий воситалар тар- кибига киради: қишлоқ хўжалиги машиналари ва уску- налари; катта ёшдаги ишчи ва маҳсулот берув- чи ҳайвонлар (шу жумладан, майдаси ҳам); кутубхона фондлари, музей бойликлари (музей экспонатларига қўшимча сифатида); ҳайвонот олами экспонатлари; намунавий лойиҳалаштиришга оид ҳуж- жатлар. Кўп йиллик кўчатларга доир капитал харажатлар ҳар йили, бутун ишлар маж- муи тугашидан қатъи назар, фойдаланишга қабул қилинган майдонларга тааллуқли ха- ражатлар суммасида асосий воситалар тар- кибига киритилади. Қуйидагилар, хизмат муддати ва қийма- тидан қатъи назар, асосий воситалар тар- кибига киритилмайди ва бухгалтерия ҳисо- бида – товар-моддий заҳиралар таркибида ҳисобга олинади: махсус асбоблар ва мосламалар (муай- ян буюмларни туркумлаб ва ёппасига иш- лаб чиқариш учун ёки якка тартибдаги бу- юртмаларни тайёрлаш учун мўлжалланган, мақсадли йўналтирилган асбоблар ва мос- ламалар); махсус ва санитария кийим-кечаклари, махсус пойабзаллар; кўрпа-тўшак анжомлари; ёзув-чизув анжомлари (калькулятор- лар, стол устига қўйиладиган асбоблар ва бошқалар); ошхона анжомлари, шунингдек ошхона учун дастурхон-сочиқлар; тикланиши бўйича харажатлар, қури- лиш-монтаж ишлари таннархига кирити- ладиган вақтинчалик (нотитул) иншоотлар мосламалар ва қурилмалар; бир йилдан кам фойдаланиш муддатига эга бўлган алмаштириладиган ускуналар; ов қуроллари (траллар, тўрлар, қар- моқлар, матраплар ва бошқалар) ва шу каби моддий қимматликлар. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республика- сининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ тартибга солинади1. Бюджет ташкилотларида асосий восита- лар ва бошқа узоқ муддатли номолиявий активлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 17 декабрдаги 105- сонли буйруғига илова бўлмиш, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тарафи- дан 2010 йил 22 декабрда 2169-рақам би- лан рўйхатга олинган «Бюджет ташкилот- ларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома»га асосланган ҳолда юритилади. Мазкур йўриқноманинг III бўлимида бух- галтерия ҳисобининг счётлар режасини қўллаш тартиби келтирилган. Асосий воситалар ва бошқа узоқ муд- датли номолиявий активларнинг қуйидаги счётлар бўйича ҳисоб юритиш тартиби келтиритилади: «Асосий воситалар»; «Асосий воситаларнинг эскириши»; 03 «Бошқа узоқ муддатли номолиявий активлар». Ваҳоланки, бухгалтерия ҳисобини юри- тишнинг асосий мақсади бюджет ташки- лоти барча мулкларидан самарали фойда- ланиш, ўзига керак бўлмай қолганларини бошқа ташкилотларга ўтказиб бериш- га имкон излаб топиш ҳамда эскирган ва яроқсиз холга келганларини ҳисобдан чиқариб юбориш экан, ушбу келтирилган счётлардан қандай юқори нафлик билан фойдаланишни ўрганиш ҳамон жуда дол- зарб масалалигича давом этиб келмоқда. Шу нуқтаи назардан ҳар битта счётни тах- лил қилиб кўрамиз. Демак, биринчиси – «Асосий воситалар» счёти. Бу счётда ташкилотларнинг барча асосий воситалари, шу жумладан, ижарага берилган асосий воситаларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотлар умум- лаштирилади. 01 «Асосий воситалар» счёти қуйидаги субсчётларга бўлинади: «Турар-жой иморатлар»; 1 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда. «Нотурар жой иморатлар»; 012 «Иншоотлар»; 013 «Машина ва жиҳозлар»; 015 «Транспорт воситалари»; «Кутубхона фонди»; «Бошқа асосий воситалар». «Турар-жой иморатлар» субсчётида тўлиқ ёки асосан турар-жой учун белги- ланган бинолар (турар-жой биноларининг умумий фойдали майдони барча майдон- нинг 50 фоизидан кам бўлмаган) ҳисобга олинади. Шунингдек, ушбу субсчётда таш- килотларнинг балансида бўлган ва ўз хо- димларининг, жумладан ҳарбий хизмат- чиларнинг яшаши учун фойдаланиладиган бинолари ҳам ҳисобга олинади. «Нотурар жой иморатлар» субсчёти- да турар-жой бўлмаган барча иморатлар, жумладан, ишлаб-чиқариш хўжалик би- нолари, бошқарув органлари, ижтимоий- маданий (ўқув юртлари, касалхоналар, поликлиникалар ва амбулаториялар, ин- тернатлар, қариялар ва ногиронлар уйлари, мактабгача таълим муассасалари, кутуб- хоналар, клублар, музейлар, лаборатория- лар ва бошқалар) ва ташкилотлар томони- дан банд қилинган бошқа бинолар ҳисобга олинади. «Иншоотлар» субсчётида қуйида- гилар ҳисобга олинади: водокачкалар, ста- дионлар, бассейнлар, йўллар, кўприклар, ёдгорлик-ҳайкаллари, парклар, ҳиёбонлар ва жамоат боғларининг, шунингдек, ташки- лотларнинг тўсиқлари ва бошқалар. Бундан ташқари, ушбу субсчётда электр узаткич тармоқлари, трансмиссиялар ва қувур ўтказгичлар (уларга тегишли барча оралиқ мосламалари билан), трансформа- ция (ўзгартириш) ва қувур ўтказгичларда суюқ ва газсимон моддаларни истеъмол- чиларга етказиш учун энергия узатгичлар ва бошқалар ҳам ҳисобга олинади. Бунда, электр станциялар, газкомпрессор, насос ва бошқа станцияларнинг бинолари 011 субсчётда, уларнинг жиҳозлари эса 013 субсчётда ҳисобга олинади. «Машина ва жиҳозлар» субсчё- тида қуйидагилар: кучланиш машина- лари ва жиҳозлари, иш машиналари ва жиҳозлари, ўлчов асбоблари, тартибга со- лувчи асбоблар ва мосламалар, лаборато- рия жиҳозлари, ҳисоблаш техникаси, тиб- биёт жиҳозлари ҳамда бошқа машина ва жиҳозлар алоҳида гуруҳларга ажратилиб ҳисобга олинади: кучланиш машиналари ва жиҳозлари, иссиқлик ва электр энергиясини ҳосил қилувчи машина-генераторлар ва тур- ли хил энергияни (сув, шамол, иссиқлик, электр энергияси ва ҳ.к.) механик, яъни ҳаракат энергиясига айлантириб берувчи машина двигателлар; иш машиналари ва жиҳозлари, маҳсулот яратиш ёки ишлаб чиқариш кўринишидаги хизматлар жараёнида меҳ- нат предметига механик, иссиқлик ва ки- мёвий таъсир кўрсатишга ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат предметини механик двигателлар, инсон ва ҳайвонлар кучи ёрдамида жойдан-жойга кўчириш учун мўлжалланган машиналар, аппарат- лар ва жиҳозлар; ўлчов асбоблари – дозаторлар, ампер- метрлар, барометрлар, ваттметрлар, ваа- кумметрлар, вапориметрлар, вольтметрлар, баландлик ўлчагичлар, гальвонометрлар, геодезия асбоблари, гидроскоплар, инди- каторлар, компасслар, монометрлар, хра- нометрлар, махсус тарозилар, ўлчагичлар, касса аппаратлари, электр энергияси, газ, сув ўлчаш асбоблари ва бошқалар; тартибга солувчи асбоблар ва мосла- малар, кислород нафас олдиргич асбоблар, электр, пневматик ва гидравлик мунтазам- лаштириб турувчи мосламалар, автоматик бошқариш пультлари, марказлаштириш, блокировка қилиш аппаратуралари, диспе- черлик назорати линияси мосламалари ва бошқалар; лаборатория жиҳозлари – пирометр- лар, регуляторлар, калориметрлар, нам ўлчагич асбоблар, тутиш кублари, лабора- тория копралари, газ ўтказмасликни синаш учун мўлжалланган асбоблар, микроскоп- лар, термостатлар, стабилизаторлар, суриб олувчи шкафлар ва шу кабилар; ҳисоблаш техникаси – электрон-ҳи- соблаш, бошқарувчи ва аналогли маши- налар, компьютерлар ва унга қўшимча қурилмалар, принтерлар, уяли ва мобил алоқа аппаратлари, рақамли ҳисоблаш машиналари ва мосламалари (клавиш- ли ҳисоблаш ва жамловчи машиналар, перфорацион ҳисоблаш машиналари) ва бошқалар; тиббиёт жиҳозлари – тиббиёт жиҳоз- лари (тиш даволаш креслолари, операция столлари, махсус жиҳозли каравотлар ва бошқалар), дезинфекцияловчи ва дезин- секцияловчи махсус жиҳозлар, сут ошхона- лари ва сут станциялари, қон қуйиш стан- цияларининг жиҳозлари ва бошқалар; асбоб-ускуналар – механизациялашти- рилган ва механизациялаштирилмаган уму- мий фойдаланишга мўлжалланган меҳнат қуроллари, шунингдек, материалларга иш- лов берувчи машиналарга бириктириб қўйилган предметлар. Уларга қуйидагилар киради: кесувчи, зарбберувчи, прессловчи ва зичловчи қўл меҳнати қуроллари, булар- га электр энергияси, сиқилган ҳаво ва шун- га ўхшашлар ёрдамида ишловчи механи- зациялаштирилган қўл меҳнати қуроллари ҳам киради (электродреллар, краскопульт- лар, электр вибраторлар, гайка бурагичлар ва бошқалар), шунингдек, материалларга ишлов беришга, монтаж ишларини бажа- ришга ва шунга ўхшашларга мўлжалланган турли хил мосламалар (тискилар, патрон- лар, бўлгич головкалар, автомобиль двига- телларини ўрнатиш учун ва карданли вални айлантириш учун мўлжалланган мослама- лар) ва бошқалар; ишлаб-чиқариш инвентарлари ва буюмлари – иш вақтида ишлаб чиқариш операцияларини енгиллатишга хизмат қи- ладиган предметлари, иш столлари, вер- стаклар, кафедралар, парталар ва бошқа- лар, меҳнатни муҳофаза қилишга қаратилган жиҳозлар: суюқ ва сочилувчан жисмларни сақлашга мўлжалланган мосламалар (бак- лар, танлар, омборлар ва бошқалар), савдо шкафлари ва стелажлари, инвентарлар, иш машиналари қаторига қўшиб бўлмайдиган техника предметлари; хўжалик инвентарлари – идора жи- ҳозлари, кўчма барьерлар, кийим илгич, гардероблар, турли хил шкафлар, диван- лар, столлар, креслолар, ёнмайдиган (ён- ғинга чидамли) шкафлар ва қутилар, ёзув машинкалари, гектографлар, копирограф- лар ва бошқа аппаратлар, кўчма ўтовлар, палаткалар (кислородлилардан ташқари), каравотлар (махсус жиҳозли каравотлардан ташқари), гиламлар, пардалар ва бошқа хўжалик инвентарлари ва шунингдек, ён- ғинга қарши предметлар – гидропультлар, стендлар, қўл нарвонлари ва ҳ.к; бошқа машина ва жиҳозлар – юқо- ридаги гуруҳларда номи келтирилмаган машиналар, аппаратлар, спорт майдон- лари, стадионлар ва спорт биноларининг жиҳозлари (шу жумладан спорт анжом- лари), ўқув юртларидаги хоналар ва уста- хоналарнинг жиҳозлари, музика асбобла- ри, телевизорлар, радиоаппаратуралар, илмий-тадқиқот муассасалари ва илмий иш билан шуғулланувчи бошқа муассасалар- нинг махсус жиҳозлари, АТС жиҳозлари, ўт ўчиришда ишлатиладиган механик нарвон- лар, кир ювадиган ва тикув машиналари, совиткичлар (музлаткичлар), чанг ютгич- лар ва бошқалар. 015 «Транспорт воситалари» субсчёти- да қуйидагилар алоҳида гуруҳларга аж- ратилиб одамларни ва юкларни ташишга мўлжалланган барча турдаги воситалар ҳисобга олинади: темир йўл, сув ва автомобиль транс- портининг ҳаракатдаги таркиби (электро- возлар, тепловозлар, паровозлар, мотовоз- лар, мотодрезиналар, вагонлар, платшакллар, цистерналар, теплоходлар, пароходлар, дизель-электроходлар, буксирлар, баржа- лар ва баркалар, қутқарувчи қайиқлар, су- зувчи пристанлар, парусли кемалар, юк ав- томобиллари ва енгил автомобиллар, прицеплар, автосамосваллар, автоцистер- налар, автобуслар, тортувчи тракторлар ва бошқалар); ҳаво транспортининг ҳаракатдаги тар- киби (самолётлар, верталётлар ва бош- қалар); от-аравалар (аравалар ва бошқалар); ишлаб-чиқариш транспорти (электро- каралар, мотоцикллар, моторолерлар, ве- лосипедлар, аравачалар ва бошқалар); спорт транспортининг ҳамма турлари. Бунда юк тортадиган ва спорт отлари ҳамда бошқа иш ҳайвонлари 019 «Бошқа асосий воситалар» субсчётида ҳисобга олинади. «Кутубхона фонди» субсчётида ку- тубхона фондлари, китобларнинг айрим нусхаларининг қийматидан қатъи назар ҳисобга олинади. Кутубхона фондига ил- мий, бадиий ва ўқув адабиётлари, адаби- ётнинг махсус турлари ва бошқа нашрлар киради. «Бошқа асосий воситалар» субсчё- тида алоҳида гуруҳларга ажратилиб қуйи- дагилар ҳисобга олинади: кўп йиллик дарахтлар ва экинлар. Кўп йиллик дарахтлар ва экинларга сунъий кўп йиллик кўчатлар (уларнинг ёшидан қатъи назар), мевали кўчатларнинг ҳамма турлари (дарахт ва буталар), кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонлар, муасса- салар ҳудудида турар-жой уйларининг ҳовлиларидаги кўкаламзорлаштирувчи ва манзарали дарахт ва буталар, яшил тўсиқлар, қордан тўсувчи ва далалар- ни ҳимоя қилувчи, қумларни ва дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш учун экилади- ган дарахтлар, жар ва сой ёқаларига эки- ладиган дарахтлар ва шунга ўхшашлар, бо- таника боғлари ва бошқа илмий-тадқиқот муассасаларининг ҳамда ўқув юртларининг илмий мақсадларга мўлжалланган сунъий дарахтлари ва бошқа кўп йиллик сунъий дарахтлар (ҳамма турдаги ёш дарахтлар тўлиқ етилган, яъни мева берадиган да- рахтлардан алоҳида ҳисобга олинади); музей қимматликлари (уларнинг қий- матидан қатъи назар) давлат музейларида ҳисобга олинадиган музей экспонатларидан (санъат ва табиатшунослик предметлари, қадимий ва турмуш маданияти предмет- лари ҳамда илмий, тарихий ва техника- вий аҳамиятга эга бўлган экспонатлардан) ташқари; ҳайвонот боғлари ва шунга ўхшаш муассасалардаги ҳайвонат олами экспонат- лари (уларнинг қийматидан қатъи назар); саҳна-томоша воситалари, декорация- лар, мебель ва реквизитлар, бутафория, театр костюмлари ва миллий костюмлар, бош кийимлар, ич кийимлар, пойафзаллар, париклар ва бошқалар; ўқув кинофильмлари, магнит дисклар, кассеталар ва бошқалар; иш ҳайвонлари – отлар, ҳўкизлар, туя- лар, эшаклар ва бошқа иш ҳайвонлари (юк ташувчи ва спорт отлари ҳамда бошқа юк ташувчи ҳайвонларни ҳам қўшиб); маҳсулдор ва зотдор моллар – си- гирлар, буқалар қўтослар ва буйволлар (иш ҳайвонларидан ташқари), айғирлар ва зотдор биялар (иш ҳайвонлари сифа- тида фойдаланилмайдиганлари), йилқида боқишга ўтказилган биялар, туялар (иш ҳайвонлари сифатида фойдаланилмайди- ганлари), буғулар, чўчқалар, қўйлар, эчки- лар, қўчқорлар ва бошқалар; бошқа инвентарлар (болалар ўйин- чоқлари, махсус чанғилар ва бошқалар); бошқа махсус, шу жумладан ҳарбий асосий воситалар. Бюджет ташкилоти балансига асосий во- ситалар қуйидагилар натижасида кирим қилинади: олди-сотди шартномаси бўйича объект- ни сотиб олиш; капитал қўйилмалар тугаганидан сўнг тикланган объектни қабул қилиш-топшириш; беғараз келиб тушиш; товар-моддий заҳиралар таркибидан ўтказиш; асосий воситаларнинг ортиқча (ҳисоб- га олинмаган) объектларини аниқлаш; қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар. Бухгалтерия ҳисобига асосий восита- ларнинг кирим қилиниши асосий восита- ларнинг дастлабки қиймати бўйича амалга оширилади: сотиб олинган асосий воситалар; тугалланган қурилишлар ва иншоот- лар, шунингдек, ташкилотнинг ўзида тайёр- ланган асосий воситаларнинг дастлабки қийматига уларнинг сотиб олиш нархи ва уларга қилинган барча харажатларнинг тўлиқ суммасида, жумладан: мазкур асосий воситаларни фойдала- ниш учун ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган етказиб бериш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда киритилади. Сотиб олинган асосий воситаларнинг дастлабки қиймати қуйидаги харажатлар- дан ташкил топади: етказиб берувчиларга ҳамда шартно- ма бўйича қурилиш-монтаж ишларини ба- жарганлик учун пудратчиларга тўланадиган суммалар; асосий воситаларни сотиб олиш (қу- риш) муносабати билан қонунчиликда бел- гиланган тартибда тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммалари, шу жумладан божхона божлари ва йиғимлари (агар улар қопланмаса); асосий воситаларни сотиб олиш (қу- риш) билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар; асосий воситаларни етказиб бериш (қуриш) хатарини суғурталаш бўйича хара- жатлар; асосий воситалар объектини сотган воситачиларга тўланадиган ҳақлар; асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга оид ха- ражатлар; активдан фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар (1-мисол). Бюджет ташкилотнинг ўзида тайёрлан- ган (қурилган) асосий воситаларнинг даст- лабки қиймати асосий воситаларни тиклаш (қуриш, қуриб битказиш) бўйича амал- га оширилган барча ҳақиқий харажатлар суммаси (таннархи) бўйича акс эттирилади (2-мисол). Беғараз олинган асосий воситанинг дастлабки қиймати бухгалтерия ҳисобида мазкур бандда назарда тутилган харажат- ларни ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган санадаги улар- нинг белгиланган тартибда аниқланган жо- рий қиймати бўйича акс эттирилади. Ҳисобга қабул қилинган асосий восита- ларнинг дастлабки қийматини ўзгартиришга Download 104.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling