Хажибакиев шухрат хужаёрович
-расм. Яшил ўсиш индексининг таркибий тузилиши80
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Глобал яшил иқтисодиёт индекси кўрсаткичлар тизими 82
- 3.5.1-расм. 2018 йилда Глобал яшил иқтисодиёт индекси бўйича етакчи мамлакатлар. 84
- Назорат саволлари
- Асосий тушунчалар
3.5.1-расм. Яшил ўсиш индексининг таркибий тузилиши80GGI томонидан 2019 йилда амалга оширилган рейтинг 115 та мамлакатларни қамраб олган ва мамлакатлар 0 дан 100 баллгача баҳоланади (3.5.1-жадвал). 3.5.1-жадвал Дунё мамлакатларининг Яшил ўсиш индексидаги ўрни, 2019 й.81
80 Acosta, L. A., Maharjan, P., Peyriere, H., Galotto, L., Mamiit, R. J., Ho, C., … Anastasia., O. (2019). Green Growth Index:Concept, Methods and Applications. GGGI Technical report No. 5, Green Growth Performance Measurement (GGPM) Program, Global Green Growth Institute, Seoul. 81 Ўша манба Dual Citizen халқаро агентлиги томонидан қўлланиладиган “яшил иқтисодиёт” кўрсаткичи Глобал яшил иқтисодиёт индекси (Global Green Economy Index - GGEI) деб аталади ва 130 та мамлакатлар миқёсида “яшил иқтисодиёт”нинг амал қилиш даражасини ифодалайди. Рейтинг 2010 йилдан бошлаб эксперт сўровномалари асосида аниқланади. 3.5.2-жадвал Глобал яшил иқтисодиёт индекси кўрсаткичлар тизими 82
82 http://dualcitizeninc.com/global-green-economy-index Ушбу индекс “яшил иқтисодиёт” ҳолатини қуйидаги йўналишларда миқдор ва сифат кўрсаткичлари орқали баҳолайди (3.5.2-жадвал)83: ташаббускорлик ва иқлим ўзгариши (leadership & climate change) - иқлим ўзгаришларига қарши курашда қатнашиш ва етакчилик; самарадорлик (efficiency sectors) - иқтисодиёт тармоқларида ресурслар ва энергиядан фойдаланиш самарадорлиги; бозорлар ва инвестициялар (markets & investment) - “яшил” инновациялар, инвестицияларни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва бошқарувда “яшил” технологияларни жорий этиш; атроф-муҳит (environment) - атроф-муҳит сифати ва экотизим ҳолати. Рейтинг жадвалда келтирилган кўрсаткичлар бўйича ўртача фоизни ҳисоблаш асосида шакллантирилади ва глобал яшил иқтисодиёт индекси аниқланади. 2018 йилда рейтингда 130 мамлакат қатнашган бўлиб, унда биринчи ўнталикни Швеция, Швейцария, Исландия, Норвегия, Финляндия, Германия, Дания, Тайвань, Австрия, Франция эгаллаган (3.5.1-расм). 3.5.1-расм. 2018 йилда Глобал яшил иқтисодиёт индекси бўйича етакчи мамлакатлар.84Глобал “яшил иқтисодиёт” индекси коэффициентда ҳисобланиб, ҳисоботда мамлакатларнинг яшил иқтисодиётга ўтиш даражаси рейтинг шаклида келтирилади. Айрим ҳолларда маълумотлар мамлакатлар бўйича алоҳида келтирилганда кўрсаткичлар тегишли категориялар гуруҳлари бўйича тақдим қилинади. 83 https://www.dualcitizeninc.com/global-green-economy-index/ 84 http://dualcitizeninc.com/global-green-economy-index Назорат саволлари“Яшил иқтисодиёт” ва “яшил ўсиш”ни баҳолаш заруратини асослаб беринг? “Яшил иқтисодиёт”ни тавсифловчи кўрсаткичлар моҳиятини тушунтириб беринг? “Яшил иқтисодиёт”ни тавсифловчи кўрсаткичлар тизимини аниқлаш бўйича қандай ёндашувлар мавжуд? UNEP доирасида ишлаб чиқилган “яшил иқтисодиёт” ва “яшил ўсиш” кўрсаткичларининг гуруҳланиш мезонларини тушунтиринг? Жаҳон Банкининг “яшил ўсиш” натижавий наф кўрсаткичлари қайси кўрсаткичларни ўз ичига олади? ИҲТТ томонидан “яшил иқтисодиёт”ни тавсифловчи кўрсаткичлар гуруҳини тавсифлаб беринг? Глобал яшил иқтисодиёт индекси кўрсаткичлари тизими қайси кўрсаткичлардан ташкил топган? Асосий тушунчаларЯшил ўсиш – ижтимоий ва экологик бойликларни ўзида мужассамлаштирувчи, яратувчи ва барқарорлаштирувчи инклюзив иқтисодий ривожланиш. Бирлaшгaн миллaтлaр тaшкилoти (БМТ) – ер юзидa тинчликни мустaҳкaмлaш вa xaвфсизликни тaъминлaш, дaвлaтлaрнинг ўзaрo ҳaмкoрлигини ривoжлaнтириш мaқсaдидa тaшкил этилгaн xaлқaрo тaшкилoт. БМТ Атроф-муҳит дастури (United Nations Environment Programme - UNEP) – БМТ тизими доирасида тузилган, халқаро даражада табиатни муҳофаза қилишни мувофиқлаштиришга кўмаклашувчи дастур. Дастур 1972 йил 15 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг №2997-сон резолюцияси билан таъсис этилган. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (Organisation for Economic Co-operation and Development - OECD) – вакиллик демократияси ва эркин бозор иқтисодиёти тамойилларини тан оладиган ривожланган мамлакатларнинг халқаро иқтисодий ташкилоти. Жаҳон Банки (The World Bank) – ривожланаётган мамлакатларга молиявий ва техник ёрдам кўрсатиш мақсадида тузилган халқаро молия ташкилоти. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling