Хажибакиев шухрат хужаёрович
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДАРСЛИК
- UDK: 338.502.52(075)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИВАХАБОВ АБДУРАХИМ ВАСИКОВИЧ ХАЖИБАКИЕВ ШУХРАТ ХУЖАЁРОВИЧ ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИКЎзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 5230100 - Иқтисодиёт, 5520100 – Ижтимоий иш (пенсия таъминоти), 5232300 – Минтақавий иқтисодиёт, 5232200 – Эконометрика бакалавриат таълим йўналишлари ва 5А230103 – Макроиқтисодиёт мутахассислиги талабалари учун дарслик сифатида тавсия этилади UDK: 338.502.52(075)Яшил иқтисодиёт: Дарслик. /А.В.Вахабов, Ш.Х.Хажибакиев ва бошқалар. –Тошкент.: “Universitet”, 2020. -262 б. Дарсликда “Яшил иқтисодиёт” фанининг муҳим масалалари ўқитишнинг интерфаол ва замонавий педагогик услубларига асосланган ҳолда тушунарли ва равон тилда баён этилган. “Яшил иқтисодиёт” концепциясининг шаклланиши, ривожланиш босқичлари, “яшил иқтисодиёт”га ўтиш зарурияти, омиллари, тамойиллари ва индикаторлари таҳлил этилган. “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёнини молиялаштириш, “яшил энергетика”ни барқарор ривожлантириш, экологик сиёсат ва уни амалга оширишнинг иқтисодий механизми, “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг устувор йўналишлари ва хориж тажрибаси, моделлари, Ўзбекистонда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегиясининг мақсади, вазифалари, ривожланиш босқичлари ва устувор йўналишларининг мазмуни баён этилган. Жаҳон амалиётида “яшил ўсиш”ни таъминлашнинг бой, илғор тажрибасидан Ўзбекистонда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегиясини амалга ошириш амалиётида иқтисодий қўллаш имкониятлари ўрганилган. Ушбу дарслик олий ўқув юртларининг иқтисодиёт йўналишида таълим олаётган бакалавр, магистрантларига, катта илмий ходим, таянч докторантлар, мустақил тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар ва “яшил иқтисодиёт” билан қизиқувчиларга мўлжалланган. Дарслик Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Ф-1-176 “Барқарор иқтисодий ривожланишни “яшил иқтисодиёт” асосида таъминлашнинг концептуал асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги фундаментал давлат илмий гранти доирасида тайёрланди ва нашр этилди.
Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling