Хажибакиев шухрат хужаёрович


“Яшил иқтисодиёт” концепциясининг моҳияти ва ривожланиш босқичлари


Download 4.29 Mb.
bet7/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

“Яшил иқтисодиёт” концепциясининг моҳияти ва ривожланиш босқичлари




Юқорида қайд этилганидек, “барқарор ривожланиш” концепцияси дунё мамлакатларининг бош мақсадига айланиб бормоқда 7 . Ушбу масаланинг кульминацион чўққиси 2015 йилда Франциянинг Париж шаҳрида ўтказилган БМТнинг иқлим исишига бағишланган конференцияда 195 мамлакат томонидан глобал исиш даражасини +2 С да ушлаб туриш сиёсатини қабул қилиши билан белгиланди. Конференцияда 147 та мамлакат “яшил иқтисодиёт” режаларини, 147 та мамлакат тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш дастурларини ва 167 та мамлакат энергия самарадорлигини иқлим ўзгаришларига муносиб равишда ошириш тавсияларини тақдим этишди8.
“Яшил иқтисодиёт”га ўтиш концепцияси ўз ривожланиш тарихига эга ва қуйидаги босқичларга бўлинади.
Биринчи босқич – 1950-1960 йиллар иқтисодиётнинг атроф-муҳит ва инсонга салбий таъсирини англаб етиш даври ҳисобланади. Бу даврда иқтисодий ривожланиш ва атроф-муҳитнинг деградациялашуви ўртасидаги боғлиқлик тўлиқ англаб етилган бўлса-да, экологик муаммолар иқтисодий


6 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 841-сонли қарори.
7 Jonathan M. Harris. Sustainability and Sustainable Development. International Society for Ecological Economics. -
P. 1.
8 http://www.un.org/sustainabledevelopment/ru/cop21/
ривожланиш жараёнида табиатни муҳофаза қилиш зарурлигини эътиборга олиш билан чекланиб қолган.
Бу даврда атроф-муҳитнинг деградациялашувига бағишланган қатор халқаро анжуманлар ўтказилди. Жумладан, 1955 йилда дунёнинг йирик шаҳарларида заҳарли газлардан ўлим ҳолатларининг кўпайиши атмосферанинг ифлосланишига бағишланган биринчи халқаро конференция ўтказилди. Халқаро даражада мувофиқлаштириш ва келишувнинг йўқлиги, бизнес ва атроф-муҳит муҳофазаси борасидаги вазифаларнинг бир бирига тўғри келмаслиги халқаро миқёсда экологик кучларни тўлиқ ишга солиш имконини бермас эди. БМТ Бош Ассамблеяси1962 йил 18 декабрда “Иқтисодий ривожланиш ва табиатни муҳофаза қилиш” (1831(XVII) тўғрисидаги резолюциясини қабул қилди9.










1950-1960

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling