Хажибакиев шухрат хужаёрович
Барқарор ривожланишни таъминлашда “яшил иқтисодиёт”нинг ўрни
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
Барқарор ривожланишни таъминлашда “яшил иқтисодиёт”нинг ўрниЖамиятда аста-секинлик билан табиий ресурсларни рекреация ва илмий тадқиқот мақсадлари учун асраб қолиш зарурияти тўғрисидаги ғоялар, келажак авлод олдида экологик масъулиятга асосланган илмий концепциялар шаклланашига олиб келди. Ушбу ғояларнинг амалиётга тадбиқи барқарор ривожланишни таъминлаш орқали ҳал этилиши зарур. Барқарор ривожланиш дейилганда, аҳоли эҳтиёжларини тўла қондириш мақсадида келажак авлод эҳтиёжларини қондириш имкониятларини эса хавф остига қўймасликка асосланган ривожланиш тушунилади. Барқарор ривожланишни “ижтимоий”- “иқтисодий”-“экологик” учликнинг ўзаро боғлиқликда ривожланишига асосланган синергетик самара ҳисобидан тараққий этадиган жараён сифатида тасаввур этиш мумкин. Барқарор ривожланишни таъминлашдаги иқтисодий ёндашув чекланган ресурслардан оқилона фойдаланишни назарда тутади. Ижтимоий ёндашув глобал миқёсда ижтимоий барқарорлик ва маданий хилма-хилликни таъминлашга йўналтирилган бўлади. Экологик ёндашув эса ҳар қандай экологик тизимларнинг нормал фаолият юритишини таъминлашга хизмат қилиши зарур бўлади. Барқарор ривожланиш концепциясига нисбатан иқтисодий ёндашувга Е.Р.Линдаль ва Ж.Р.Хикслар асос солишган 5 . Хикс-Линдаль ялпи даромадларнинг максимал оқими назариясига мувофиқ даромад ялпи капитални сақлаб қолган ҳолда яратилиши зарур. Бунда чекланган ресурслар ва экологик (табиий ресурслар, энергия ва материалларни тежовчи) технологиялардан оқилона фойдаланиш, экологик маҳсулотлар яратиш, чиқиндиларни бошқариш назарда тутилади. Ушбу масалани ҳал этишдаги бош муаммо қайси капитал (жисмоний, табиий ёки инсон капитали) сақланиб қолиши ва турли хил капитал турлари қанчалик ўзаро ўрин алмашиниши ҳамда ушбу активлар (экологик ресурслар) қийматини баҳолаш муаммоси ҳисобланади. Натижада иқтисодий барқарорликнинг қуйидаги икки тури пайдо бўлди: кучсиз – вақт бўйича камаймайдиган табиий ва жамғарилган капитал иқтисодий барқарорлик; кучли – табиий капиталнинг камаймаслигига (қайта тикланмайдиган ресурсларни сотишдан тушган фойданинг бир қисми тикланадиган табиий капитал қийматини оширишга йўналтирилиши зарурлигига) асосланган иқтисодий барқарорлик. Барқарор ривожланишнинг ижтимоий таркиби инсонга қаратилган бўлиб, ижтимоий ва маданий тизимларнинг барқарорлигини таъминлашга 5https://www.researchgate.net/publication/301638196_The_concept_of_sustainable_development_as_a_methodolog ical_base_to_form_strategy_for_enterprises_of_oil_complex йўналтирилгандир. Ижтимоий барқарорликнинг муҳим жиҳати неъматларни адолатли тақсимлаш ҳисобланади. Инсон тараққиёти концепциясига мувофиқ инсон тараққиёт объекти эмас, балки унинг субъекти саналади. Барқарор ривожланиш концепцияси инсон танловини кенгайтириш асосий ғоя эканлигига таянган ҳолда инсоннинг ўз ҳаёт фаолиятини шакллантириш, қарорлар қабул қилиш, уларни амалга ошириш ва бажарилишини назорат қилиш жараёнида тўлақонли қатнашиши лозимлигини назарда тутади. Экология нуқтаи назаридан барқарор ривожланиш жисмоний ва биологик табиат тизимининг яхлитлигини таъминлаши зарур. Бунда глобал биосферанинг барқарорлигини таъминлаб берувчи экотизим муҳим аҳамият касб этади. Табиий ресурсларнинг деградациялашуви, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва биологик хилма-хилликнинг йўқолиб бориши экология тизимининг қайта тикланиш қобилияти, имкониятларининг қисқаришига олиб келади. Барқарор ривожланишга эришиш воситалари ҳисобланган иқтисодий, ижтимоий ва экологик компонентларни ўзаро мувофиқлаштириш мураккаб вазифа ҳисобланади. Ушбу жараёнда уч концепциянинг ўзаро таъсир механизмлари муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий ва ижтимоий компонентлар жамият олдига бир авлод мобайнида (масалан, даромадларни тақсимлаш) адолатга эришиш ва аҳолининг камбағал гуруҳларига мақсадли ёрдам кўрсатиш каби янги вазифларни қўймоқда. Иқтисодий ва экологик компонентлар атроф-муҳитга ташқи таъсир қийматини баҳолаш (корхоналарнинг иқтисодий ҳисоботида ҳисобга олиниши) зарурлиги билан боғлиқ янги ғояларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Ижтимоий ва экологик компонентлар эса авлодлар ичида ва ўртасида тенгликни таъминлаш (кейинги авлод ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, аҳолининг қарорлар қабул қилиш жараёнида қатнашиши) каби масалаларнинг долзарблигини оширмоқда. Барқарор ривожланишни таъминлаш борасидаги халқаро амалий фаолият БМТ ташаббуси билан илгари сурилган. 2000 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Минг йиллик ривожланиш мақсадлари қабул қилинди ва 2015 йил қўйилган мақсадларга эришишни ҳисоблаш йили сифатида белгилаб олинди. 2012 йилда БМТда Минг йиллик ривожланиш доирасида амалга оширилиши якунланмай қолган мақсадларга эришиш учун жаҳон ҳамжамиятини 2015 йилдан кейинги ривожланиш мақсадларини белгилаб олиш зарурияти таъкидланди. Шу тарзда, БМТнинг 2012 йили барқарор ривожланиш мавзусида ўтказилган “Рио+20” Конференциясида дунё мамлакатлари раҳбарлари Барқарор ривожланиш мақсадларини (Sustainable Development Goals (SDGs)) ишлаб чиқишга келишиб олдилар. Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳар бир инсон учун фаровон турмуш тарзини яратишга хизмат қилувчи иқтисодий, ижтимоий, экологик кўрсаткичларни ўз ичига олади. Ушбу мақсадлар БМТга аъзо барча давлатлар томонидан 2015-2030 йилларда амалга оширилиши кун тартибига киритилган. Барқарор ривожланиш мақсадлари дастури 17 та глобал мақсадларни ва улар билан боғлиқ 169 та вазифаларни ўз таркибига олади: 1) қашшоқликни йўқотиш; 2) очликни тугатиш; 3) соғлик ва фаровонлик; 4) сифатли таълим; 5) гендер тенглиги; 6) тоза сув ва санитария; 7) арзон ва тоза энергия; 8) муносиб иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ўсиш; 9) саноатлаштириш, инновациялар, инфратузилма; 10) тенгсизликни камайтириш; 11) барқарор шаҳарлар ва қулай яшаш жойларини яратиш; 12) масъулиятли истеъмол ва ишлаб чиқариш; 13) иқлим ўзгаришига қарши курашиш; 14) денгиз экотизимларини асраш; 15) қуруқликдаги экотизимларни асраш; 16) тинчлик, адолат ва самарали бошқарув; 17) барқарор ривожланиш йўлида ҳамкорлик. Ўзбекистон ушбу мақсадлардан 16 тасини миллийлаштириш ва амалга ошириш вазифасини ўз олдига қўйган. Республика ҳудудида денгиз ҳавзалари мавжуд бўлмагани боис, 14-мақсад (денгиз экотизимларини асраш) Ўзбекистон томонидан миллийлаштирилмаган6. Барқарор ривожланиш доирасида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, “соф технологиялар”га нисбатан инновацион ёндашишни кучайтириш, “яшил иқтисодиёт”ни шакллантириш муаммолари халқаро иқтисодий, экологик, инвестицион форумларда мунтазам равишда муҳокама этиб келинмоқда. “Яшил иқтисодиёт” концепциясини амалиётга тадбиқ этиш масалалари ушбу муҳокамаларнинг негизини ташкил этади. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling