Хажибакиев шухрат хужаёрович


Энергоменежмент тизимини жорий қилиш


Download 4.29 Mb.
bet76/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Энергоменежмент тизимини жорий қилиш. АҚШ, Дания, Ирландия ва Швеция каби давлатларида ихтиёрий тарзда энергоменежментни жорий қилиш тартиби белгиланган бўлиб, бунда ҳукумат томонидан энергия самарадорлик бўйича мақсадли параметрларга эришиш учун саноатни техник қўллаб-қувватлаш, маслаҳат ва иқтисодий рағбатлар кўрсатилади.
Грантлар. Ривожланган давлатлар ҳукуматлари томонидан корхоналарга энергия самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш учун грантлар шаклида ёрдам бериш қонун билан белгилаб қўйилган. Масалан, Қўшма Штатларда ушбу дастурларни амалга оширишда саноат бирлашмаларини қўллаб-қувватлаш қонун билан рухсат этилади. Дания ҳудудида иссиқлик тармоқларини қуриш ва таъмирлаш учун инвестиция грантлари мавжуд бўлиб, капитал қўйилмаларнинг 30-60 фоизи қопланади.
Энергия ресурслари нархини тартибга солиш. Швецияда электр энергиясини охирги истеъмолчиларга сотиш баҳоси бевосита электр нархидан, энергетик самарадорлик учун “яшил сертификатлар”, тармоқдан фойдаланиш ҳақи ва солиқлардан (энергия солиғи ва қўшилган қиймат солиғи) иборат бўлса, Қозоғистонда қайта тикланувчи манбалардан электр энергияси ишлаб чиқаришни амалга оширувчи инвесторларга солиқ имтиёзлари, муддати кафолатли ва қатъий белгиланган тарифларда сотиш бўйича узоқ муддатли шартномалар тузиш қонун билан мустаҳкамланган.

      1. Ахборот дастаклари. Ушбу дастаклар “яшил энергетика”ни оммалаштиришга хизмат қилувчи чора-тадбирлардан иборат бўлади. АҚШда 1992 йилдан бошлаб Энергетика вазирлиги ва Атроф-муҳит муҳофазаси агентликлари томонидан ишлаб чиқилган “Energy Star” дастури амал қилади. Мазкур дастур доирасида энергия истеъмоли ўртача энергия истеъмоли кўрсаткичидан 20-30%га паст бўлган қурилмалар “Energy Star” дастурининг обрўли логотипи билан маркировкаланади. Ҳозирда “Energy Star” логотипини 60 дан ортиқ гуруҳ товарларда кўриш мумкин. Бу дастур доирасида лицензион





152 Frankfurt School-UNEP Centre/BNEF. 2020. Global Trends in Renewable Energy Investment 2020, http://www.fs-unep-centre.org Copyright © Frankfurt School of Finance & Management GmbH 2020. Р.65.
153 https://www.energy.gov/eere/amo/superior-energy-performance
ва ҳамкорлик келишувлари саноат соҳаси (2000 дан ортиқ), чакана савдо (2000 дан ортиқ), қурилиш компаниялари (6000 дан ортиқ) ва бизнеснинг бошқа соҳаларида амал қилади. 2017 йилда “Energy Star” маҳсулотларини сертификатлаш билан 23 та мустақил ташкилот ва 255 та лабораториялар фаолият олиб борган154.



    1. Download 4.29 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling