Халқ Қабулхонаси “уйимизда “чироқ ёнмайди”
Download 22.2 Kb.
|
халқ қабулхонаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нигора Амонова, Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Д.Болтаев, “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ техник директори
- МОДДИЙ ЁРДАМГА МУҲТОЖМАН”
- Ойсара Қўчқорова, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани З.Хидирова, Сурхондарё вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари
- КЎЗИМНИ ДАВОЛАТИШИМ КЕРАК, АММО...
- Нодир Ўроқов, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани О.Жўраев Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи
- “11 ЙИЛ ЕРИМНИ ИШЛАТИБ, “БИР ТИЙИН” ҲАМ ТЎЛАМАДИ”
- Садий Аминжонов, Бухоро вилояти Бухоро шаҳри Р.Зайниев, Бухоро вилояти прокурори ўринбосари
- Дилбар Абдунабиева тайёрлади
ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ “УЙИМИЗДА “ЧИРОҚ ЁНМАЙДИ” – 35ёшдаман. Шу вақтга қадар Қашқадарёнинг Ғузор туманида яшаб келаман. Бир нафар фарзандимни ўзим катта қиляпман. Бундан 5 йил аввал шу тумандаги маҳаллалардан биридан аукцион орқали ер олгандим. Ушбу ҳудудга икки хонали уй қурдик. Аммо уйимизда электр билан боғлиқ муаммо бор. Уни барараф қилиш учун пул сўрашяпти. Нима қилсам бўлади. Нигора Амонова, Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Д.Болтаев, “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ техник директори: – Фуқаро Аманова Нилуфар Норсафарованинг хонадонини тармоққа улаб бериш бўйича йўллаган мурожаати “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида унда қайд этилган Ғузор туман Хумдон қишлоғида яшовчи Нигоранинг хонадони электр тармоғига улаб берилди. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан ҳозирда фуқаронинг яшаётган ҳудудида электр таъминотини яхшилаш мақсадида мавжуд тармоқларининг барчасини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда мурожаатингиз юзасидан кўнглингиз тўлмаган ёки қаноатланмаган бўлсангиз амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларингиздан фойдаланишингиз мумкинлигини маълум қиламиз. “МОДДИЙ ЁРДАМГА МУҲТОЖМАН” – Ёшим 60да. Боқувчиси йўқ, ёлғиз онаман. Мана 5 йилдирки куним ётоқда ўтади. Икки ўғлим мендан айро яшайди. Уларнинг оилавий ҳолати меникиданда ночор. Яшаш аҳволим оғирлиги, бир хоналик уйда қийналиб яшаётганим сабабли мен ҳам моддий ёрдам олишим мумкинми? Ойсара Қўчқорова, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани З.Хидирова, Сурхондарё вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари: – Қумқўрғон тумани “Янги обод” маҳалласида яшовчи Қўчқорова Ойсаранинг Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходимлари, маҳалла фуқаролари йиғини вакиллари томонидан ўрганиб чиқилди. Мурожаатни ўрганиб чиқиш жараёнида фуқаро уй-жойининг том қисми сектор раҳбари ташаббуси билан ёпиб, таъмирлаб берилди. Бироқ унинг моддий ёрдам сўраб қилган илтимоси Пенсия жамғармаси томоидан белгиланган мезонга тўғри келмаганлиги учун рад этилгани маълум бўлди. Бу бўйича фуқарога тегишлича маслаҳат берилганлигини маълум қиламиз. КЎЗИМНИ ДАВОЛАТИШИМ КЕРАК, АММО... – Кўзимни даволашим керак, аммо бунга маблағимиз йўқ. Мунтазам даволаниш учун махсус ордер олишим керак экан. Маҳаллага мурожаат қилсам, ҳозир чораклик ва ярим йиллик ҳисобот топшириш вақти эканлиги, ундан кейин тушган ҳужжатлар кейинроқ шакллантирилиши айтилди. Шу ордер орқалигина кўп назорат қилувчи ташкилотлар кўригидан ўта оларканман. Ўз ҳисобимдан маълум муддат шифохонада даволаниш бўлса, “фалон” нархларда. Нима қилсам бўлади? Нодир Ўроқов, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани О.Жўраев Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи: Фуқаро Нодир Ўроқовнинг кўз касаллиги бўйича имтиёзли даволанишни сўраб қилган мурожаати бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз. 1979 йилда туғилган Нодирга окулист врач кўригига борган. Унга “OU миоптик астигматизм, OD глаукома” ташхиси қўйилган ва тегишли тавсиялар берилгн. Орадан бир муддат ўтиб, бемор яна қабулига келган ва унга кўз ксалликлари шифокорига учраши айтилган. Шундан сўнг Ўроқов Вилоят кўз касалликлари шифохонасида стационар шароитда бепул даволанишга ордер сўраб мурожаат қилган. Унга керакли ҳужжатлар ҳақда маълумот берилган. Ўтказилган суҳбат жараёнида фуқаро ордер олиш учун имтиёз тоифасига кирмаслиги маълум бўлган. Ўроқовга амбулатор поликлиника шароитида тиббий хизмат бепул амалга оширилиши тушунтирилди. Республика ихтсослаштирилган кўз микроҳирургияси илмий амалий тиббий маркази Қарши филиалига амбулатория поликлиника шароитида бепул кўрикдан ўтиши учун йўлланма таклиф этилди. Туман КТМП кўз касалликлари шифокори назоратида даволаниши мумкинлиги айтилди. Фуқаро Нодир Ўроқов тушунтиришлардан қониқиш ҳосил қилди ва йуқоридагиларга кўра даволанишини маълум қилди. “11 ЙИЛ ЕРИМНИ ИШЛАТИБ, “БИР ТИЙИН” ҲАМ ТЎЛАМАДИ” – Ўз хоҳишим билан 2010 йилда менга тегишли ер участкасини вақтичалик Феруз Ниёзовга машиналар таъмилаш цехи сифатида ишлатиш учун берган эдим. Бироқ шунча вақт мобайнида бу учун менга ҳеч қандай маблағ тўламасдан келмоқда. Шу сабабли унга жойни бўшатишини, бошқа ҳудудни топишини айтдим. Суд қарор чиқарди, аммо у бу жойдан чиқишни истамаяпти... Садий Аминжонов, Бухоро вилояти Бухоро шаҳри Р.Зайниев, Бухоро вилояти прокурори ўринбосари: Аниқланишича, ФИБ Бухоро туманлараро судининг 30.08.2021йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар С.Амижоновнинг жавобгар Ниязовга нисбатан “техник хизмат кўрсатиш фаолиятини тўхтатиш мажбуриятини юклаш ҳақида)ги даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, Ф.Ниязовнинг зиммасига “автомобиллар кузов қисмларини таъмирлаш ва ранглаш, бўёқлаш каби техник хизмат турлари билан амалдаги санитария қоидаларига кўра турар-жой биносидан 100 метр радиус узоқликдаги масофа оралиғида шуғулланмаслик” мажбурияти юклатилди. Мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг, унинг ижросини таъминлаш (ижро қилишлиқ учун) МИБнинг Бухоро шаҳар бўлимига ижро варақаси юборилади. Шу боис, С.Аминжонов суд қарорининг ижроси хусусида МИБ Бухоро шаҳар бўлимига мурожаат қилиши лозим бўлади. Дилбар Абдунабиева тайёрлади Download 22.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling