Хунармандчилик аҳолининг тирикчилик манбаи бўлган ижодий меҳнат бўлганчалиги учун ҳам унда тадбиркорлик ва кичик бизнес учун катта имкониятлар мавжуд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 17-ноябрдаги “Хунармандчилиг.кни янада ривожлантириш ва хунармандларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПФ 5242 – сонли фармонида : Хунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар ва оилалар, айникса, янгитдан ўз фаолиятини бошлаган хунармандларни хар томонлама қуллаб қувватлаш, “Уста - шогирд” мактаблари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш; Хунармандчилик субьектларига давлат рўйхатидан ўтишда кўмаклашиши, уларга ер майлонлари ва бинолар ажратиш, мухандислик коммуникация (сув, электр, газ) тармоқларига уланиш, уларни асбоб – ускуна, жихозлар, хомашё ва материаллар билан узлуксиз таьминлаш, уларга имтиёзли кредитлар бериш; Халқ хунармандчилиги ва ижодий аньаналари кенг ривожланган шаҳар ва туманларда хунармандчиликни ривожлантириш марказлари ташкил этиш, хунармандчиликнинг ноёб турларини қайта тиклаш ва янада ривожлантириш, истеьмолчиларга хунармандчилик махсулотлари етказиб бериш бозор инфратузилмасини шакллантириш; Хунармандчилик маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантириш, хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кургазма ва ярмаркаларда миллий хунармандчилик махсулотларини тақдимот қилишга кўмаклашиш каби масалалар кўриб чиқилган “Хунар”га таьриф берилганда уни тиричилик манбаи эканлигидан, хунармандчиликда тадбиркорлик ва кичик бизнесни йўлга қўйиши учун катта имкониятлар мавжудлигини билиш мумкин Тадбиркорлик – бу иқтисодий фаолиятнинг алоҳида тури бўлиб, унинг замирида мустақил ташаббус, жаводгарлик, тадбиркорлик ғояси асосланган, фойда олишга йўналтирилган мақсадга мувофиқ фаолиятдир Тадбиркорлик фаолиятининг асосини: 1. Капитал (маблағ); 2. Ишлаб чикариш воситалари ва ер; 3. Тадбиркорлик фаолияти; 4 ишчининг мехнати ташкил этади. Бугунги кунда тадбиркор конун томонидан тақиқланмаган барча хўжалик фаолияти, шу жумладан, воситачилик, сотиб олиш,сотиш, маслахат бериш, қиммат баҳо қоғозлар билан ишлаш ва хизмат қўрсатиш каби ишлар билан шуғулланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |