«Халқ ҳокимияти» тушунчаси ва унинг асосий мазмун-моҳияти. Халқ ҳокимиятчилиги – давлат ҳокимияти қурилишининг асосий принципи


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ


Download 74.87 Kb.
bet3/24
Sana19.04.2023
Hajmi74.87 Kb.
#1362728
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
1-50

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 15 ноябрь,
ПФ-5876-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 ноябрдаги ПФ-5876-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати
КОНЦЕПЦИЯСИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг мақсадлари, принциплари ва асосий йўналишларини белгилаб берувчи нуқтаи назарлар ягона тизимидан иборатдир.
2. Ушбу Концепцияда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш — миллатлар ва элатларнинг вакиллари ўртасида конструктив ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларни шакллантириш;
миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсати — жамиятда миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш ва тартибга солиш соҳасида давлатнинг тизимли фаолиятидан иборат бўлиб, фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенглигини таъминлашга қаратилган;
миллатлараро бағрикенглик — фуқаролик жамиятининг ижтимоий нормаси бўлиб, бошқа миллат ва элатлар вакилларининг умуминсоний қадриятларга зид бўлмаган нуқтаи назарларига, динлари, урф-одатлари, анъаналари ва маданиятига нисбатан муросаи мадорада намоён бўлади;
миллатлараро муносабатлар — мамлакат ҳудудида истиқомат қиладиган миллатлар ва элатлар ўртасидаги, жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олган муносабатлардир.
3. Мазкур Концепция Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, шунингдек, кўп миллатли Ўзбекистон халқининг тарихий тажрибаси ва анъаналарига асосланади.
4. Концепция инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга, Ўзбекистоннинг бирлиги ва яхлитлигини мустаҳкамлашга, унинг ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг этник-маданий ўзига хослигини сақлашга, жамиятда миллатлараро бағрикенглик, тотувлик ва тинчликни сақлаб туришга йўналтирилган.

Download 74.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling