«Халқ ҳокимияти» тушунчаси ва унинг асосий мазмун-моҳияти. Халқ ҳокимиятчилиги – давлат ҳокимияти қурилишининг асосий принципи
Download 74.87 Kb.
|
1-50
«Халқ ҳокимияти» тушунчаси ва унинг асосий мазмун-моҳияти. Халқ ҳокимиятчилиги – давлат ҳокимияти қурилишининг асосий принципи. ХАЛҚ ҲОКИМИЯТЧИЛИГИ халқ чекланмаган ҳокимиятга эгалиги. ЎзР Конституциясининг аксарият моддаларида, энг аввало - 7-моддасида акс эттирилган. Унга мувофиқ, ЎзР да халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Халқ суверенитети, биринчидан, айни мамлакатда халқ чекланмаган ҳокимиятга эгалигини, иккинчидан, халқ ўз ҳокимиятини бевосита ҳамда давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари орқали амалга ошириши мумкинлигини билдиради (яна қ.: Суверенитет). ЎзР да халқ ҳокимияти - оммавий ҳокимият: у омма манфаатларини кўзлаб амалга оширилади; у бутун жамият ва унинг ҳар бир аъзоси манфаатларини кўзлайди; унинг муайян функциялари ва шаклларини амалга оширишда ҳар ким иштирок этишга ҳақли. Ҳокимият: бутун халқ, унинг маълум ҳудудда яшайдиган қисми, халқ томонидан сайланган вакиллар, халқ томонидан таркиб топтирилган ва халқ вакилларини ўз ичига олган органлар томонидан амалга оширилади. Ҳокимият: аҳолини ишонтириш, тарбиялаш, рағбатлантириш, уюштириш, зарур ҳолда эса - мажбурлаш усулларини қўллайди; у ошкора (очиқ) амалга оширилади, унинг барча тадбирлари жамоатчилик муҳокамасидан ўтади (ўтиши лозим). Ҳокимиятни амалга ошириш - жамият, давлат, алоҳида ҳудудлар, фуқароларнинг бирлашмалари ишларини бошқариш, маълум мақсадларни кўзлаб фаолият кўрсатиш ва кўзланган мақсадга (натижага) эришиш демак. Халқ ҳокимияти ЎзР да уч асосий шаклда амалга оширилади: 1) Д а в л а т ҳ о к и м и я т и - унинг мазмуни давлат томонидан мажбурий кучга эга ҳужжатларни қабул қилиш (фаолият кўрсатиш), уларнинг ижро этилишини ўз нуфузи, ташкилий тадбирлар, зарур ҳолда эса - мажбурлов йўли билан таъминлашдан иборат. Ижтимоий ҳокимиятдан фарқли ўлароқ, у барча фуқароларга нисбатан амал қилади. Давлат ҳокимияти бевосита халқ ёки давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. Референдум ҳамда қонун чиқарувчи ҳокимият органлари (ЎзР парламенти), сайлаб қўйиладиган давлат мансабдор шахслари (ЎзР Президенти) сайлови давлат ҳокимиятини халқ томонидан бевосита (тўғридан-тўғри) амалга оширишнинг олий ифодасидир. Халқ ҳокимиятини амалга оширувчи давлат ҳокимияти органларининг уч тури - қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органлари, даражасига кўра эса - республика органлари ва маҳаллий органлар фарқланади. ЎзР да давлат ҳокимиятини ЎзР Президенти, Олий Мажлис - парламент (икки палата: Қонунчилик палатаси ва Сенатдан ташкил топган), ЎзР Ҳукумати, ЎзР судлари (ЎзР нинг ягона суд тизими мавжуд бўлиб, унинг олий бўғинларини ЎзР Конституциявий суди, Олий суди ва Олий хўжалик суди ташкил этади) амалга оширади. ЎзР нинг вилоятлари, туманлари ва шаҳарларида қонун чиқарувчи ҳокимият органлари (халқ депутатлари Кенгашлари), ижро этувчи ҳокимият органлари (ҳокимлар), судлар фаолият кўрсатади. 2) И ж т и м о и й ҳ о к и м и я т - сиёсий партиялар, бошқа жамоат ташкилотлари ва ҳаракатлар, диний ташкилотлар, оила, меҳнат жамоалари ичида, оммавий тадбирлар (митинг, йиғилиш, намойиш ва б.) ўтказиш вақтида фуқаролар алоҳида гуруҳларининг (баъзан оммавий) бирлашмаси. Жамоат бирлашмаларининг аъзолари ва оммавий тадбирларнинг иштирокчилари жамоавий тартибда белгиланган қоидаларга ихтиёрий тарзда бўйсунадилар, ижтимоий таъсир кўрсатиш усулларига таянадилар. Айни ҳолда мажбурлаш усуллари ҳам қўлланиши мумкин. Аммо мазкур усуллар давлат ва унинг органлари томонидан қўлланмайди. Мажбурлаш ташкилий чоралар кўриш (бирлашма таркибидан чиқариш, жамоатчилик танбеҳи ва ш.к.)ни назарда тутади. 3) Х а л қ ҳ о к и м и я т и н и н г а р а л а ш ш а к л и - ижтимоий-давлат ҳокимияти. У шаҳарлар, туманлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, маҳаллаларда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ҳокимияти шаклида амалга оширилади. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш - халқ ҳокимиятчилигининг аҳолига маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал қилиш, яъни тегишли ҳудудда ўз ҳаёти ва ишларини бошқариш имкониятини берувчи шакли. У фуқароларнинг яшаш жойларидаги йиғинларда ёки маҳаллий референдумларда амалга оширилади. Маҳаллий аҳамиятга молик масалалар сайлаб қўйиладиган маҳаллий ўзини ўзи бошқариш вакиллик органлари (халқ депутатлари Кенгашлари) ҳамда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш мансабдор шахслари (маҳаллий тузилмаларнинг бошлиқлари ва б.) томонидан ҳал қилиниши мумкин. Соф маҳаллий хусусиятга эга масалаларни ҳал қилишда маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг ижтимоий (нодавлат) табиати намоён бўлади. Шунга қарамай, унинг қарорлари айни ҳудуд аҳолиси учун мажбурийдир. ЎзР Конституциясининг 101-моддасига мувофиқ, маҳаллий ҳокимият органлари ЎзР нинг қонунларини, ЎзР Президентининг фармонларини, давлат ҳокимияти юқори органларининг қарорларини амалга оширадилар, республика ва маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни муҳокама қилишда қатнашадилар. Бунда юқори органларнинг ўзларига берилган ваколат доирасида қабул қилган қарорлари қуйи органлар ижро этиши учун мажбурийдир. Икки хил вазифани қўшиб амалга оширганлиги туфайли маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ҳокимияти ЎзР даги халқ ҳокимиятининг аралаш шакли - ижтимоий-давлат ҳокимиятини ташкил этади. Download 74.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling