«Халқ ҳокимияти» тушунчаси ва унинг асосий мазмун-моҳияти. Халқ ҳокимиятчилиги – давлат ҳокимияти қурилишининг асосий принципи


-боб. Миллий маданий марказларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари


Download 74.87 Kb.
bet6/24
Sana19.04.2023
Hajmi74.87 Kb.
#1362728
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
1-50

5-боб. Миллий маданий марказларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари
9. Ўзбекистонни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишга, унинг маданий, илмий, маънавий мероси ва замонавий ютуқларини сақлаш ва оммалаштиришга кўмаклашишга интилаётган миллий маданий марказлар ўз фаолиятини амалга оширишида Ўзбекистон ҳар томонлама ёрдам кўрсатади.
Миллатлараро муносабатларни янада уйғунлаштиришни таъминлаш, мамлакатда миллатлараро тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистонда яшаётган миллат ва элатларнинг маданияти, тили ва анъаналарини сақлаш бўйича чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ, ҳамкорлик кўламлари ва шаклларига қараб миллий маданий марказларга давлат томонидан қуйидаги қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чоралари кўрсатилиши мумкин:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган миллат ва элатларнинг тили, маданияти, урф-одатлари ва анъаналарини ўрганиш, шу жумладан бадиий, театр жамоалари ва клублари учун зарур ташкилий шарт-шароитларни яратиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағлари ҳисобидан давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалар тақдим этиш;
миллий маданий марказлар негизида ёшлар бўлинмаларини ташкил этишга кўмаклашиш;
Ўзбекистоннинг ривожига салмоқли ҳисса қўшган миллий маданий марказлар фаолларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва уларга фахрий унвонлар бериш;
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришнинг бошқа чоралари.
6-боб. Якунловчи қоидалар
10. Қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш ва унинг натижалари, миллий мансублигидан қатъи назар фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги кафолатларини, шунингдек, миллатлараро адоватни авж олдириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ишларини олиб боришни таъминлаш юзасидан жавобгар бўлган асосий субъектлар этиб қуйидаги давлат органлари белгиланган:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, мазкур қўмита давлат бошқаруви органи бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг миллатлараро муносабатларни ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган ягона давлат сиёсати юритилишини таъминлайди, унинг зиммасига:
мамлакат ва жамиятда миллатлараро тотувлик ҳамда бағрикенгликни таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини изчил амалга ошириш;
миллатлараро муносабатлар мониторингининг давлат тизимини яратиш, дўстлик муҳитини ва ягона кўп миллатли катта оила туйғусини мустаҳкамлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш;
давлат органларининг республика ҳудудида жойлашган миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари билан баҳамжиҳат ҳаракати ва ҳамкорлиги мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
республикада истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ва маросимларини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш;
миллатлараро муносабатларни ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш ва уйғунлаштиришга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини ташкил этишга кўмаклашиш ва уларни ўтказишда бевосита иштирок этиш вазифалари юкланган;
б) хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантиришда дўстлик жамиятларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасига кўмаклашувчи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги;
в) миллий маданий марказларни ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказувчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
г) тегишли ҳудудларда миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари соҳасидаги ишларни мувофиқлаштирувчи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;
д) миллатлараро адоватни авж олдириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларга қарши курашишни амалга оширувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари.
11. Ўзбекистон Республикасининг миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро шартномалар ва бошқа халқаро ҳужжатларни тузади, Ўзбекистоннинг давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан хорижий мамлакатларнинг турдош ташкилотлари ва фуқаролик жамиятлари институтлари ўртасидаги кўп томонлама алоқалар ва алмашинувлар ривожланишини рағбатлантиради ва қўллаб-қувватлайди.
12. Концепцияни самарали амалга ошириш жамиятда дўстлик, ҳамжиҳатлик ва жипслик муҳитини янги даражага кўтариш имконини беради ва қуйидагиларга кўмаклашади:
мамлакатимизда яшаб турган барча миллат ва элатларнинг маданий ва миллий ўзига хосликларини сақлаб қолиш асосида кўп миллатли Ўзбекистон Республикаси халқининг бирлиги ҳис-туйғусини мустаҳкамлаш;
жамиятда вужудга келиши мумкин бўлган миллатлараро келишмовчилик ва можароларнинг барвақт олдини олиш ва уларни профилактика қилиш учун миллатлараро муносабатлар соҳасида таъсирчан мониторинг механизмларини шакллантириш, миллатчиликнинг ҳар қандай кўринишларига йўл қўймаслик;
миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари соҳасида ҳудудий дастурларни амалга ошириш;
Ўзбекистонда яшаб турган барча миллат ва элатларнинг миллий-маданий ўзига хослигини сақлаб қолиш ва ҳозирги шароитда эркин ривожланиши учун шарт-шароитларни такомиллаштириш.



Download 74.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling