Режа: Ўзбекистонда тиббиётни замонавий ташкил этиш вазифалари


Download 245.86 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana04.02.2023
Hajmi245.86 Kb.
#1161650
  1   2   3   4   5
Bog'liq
11.Тиббий хизматни ривожлантириш



VII Мавзу. Тиббий хизмат кўрсатишни ривожланиши ва иқтисодиёти 
Режа: 
1. Ўзбекистонда тиббиётни замонавий ташкил этиш вазифалари 
2. Тиббий хизмат аҳволи 
3. Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг асослари 
4. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш йўллари 
 
1.Ўзбекистонда тиббиётни замонавий ташкил этиш 
вазифалари 
Ижтимоий 
иқтисодий ривожланиш якунлари ишлаб чиқариш 
кучларининг қувватига ва ишлаб чиқариш муносабатлари хусусиятларига
техника билан жиҳозлаш ва ишловчиларнинг касбкор тайёргарлигига боғлиқ 
бўлиб қолмай, балки кўп жиҳатдан демография жараёнларининг ҳолатига, 
аҳоли соғлиғига ва соғлиқни сақлаш даражасига боғлиқдир. Бу хизматни
республика тиббиёт соҳаси амалга оширади. 
Саломатлик инсоннинг жисмонинй психологик ва ақлий лаёқатининг 
юқори салохиятини таъминлайди ва унинг тўлақонли яшашининг гарови 
бўлади. Ахолининг саломатлиги жамият иқтисодий ривожланишининг 
динимикасига нихоятда улкан таъсир кўрсатади, унинг ижтимоий етуклиги
давлатнинг ўз фуқоролари соғлиғи учун қайғуриш даражасининг ўлчови 
бўлиб хизмат қилади. Фақат соғлом кишигина тўлақонли мехнат қилиб, 
оиласи ва жамиятига катта фойда беришга қодир бўлади. Шу сабабли ахоли 
саломатлигини мухофаза қилиш Президентимиз ва хукуматнинг диққат 
марказида бўлиб мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ соғлиқни сақлаш 
сохасига алоҳида эътибор қаратди.
Тиббиётни 
замонавий 
ташкил 
этишнинг 
асосий 
вазифалари 
қуйидагилардан иборат:

Соғлиқни сақлаш тизимининг таркибий шакллантириш; 

Аҳолига ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам 
кўрсатадиган республика ихтисослаштирилган илмий-амалий 


тиббиёт марказлари тармоғини янада ривожлантириш ва 
шундай янги марказлар ташкил қилиш; 

Тиббий диагностика тубдан такомиллаштириш, республика 
худудида 
диагностика 
хизматлари 
тармоғини 
кенг 
ривожлантириш; 

Аҳолини вирусли ва юқумли касалликлардан химоя қилиш, 
ОИВ ва ОИТС билан касалланишнинг олдини олиш тизимини 
ишончлиги ва самарадорлигини ошириш; 

Аёллар ва болалар саломатлигини мухофаза қилиш тизимини 
тубдан яхшилаш, педиатрия ва туғриқ масалалари моддий 
теҳник базасини янада ривожлантириш ва мустахкамлаш; 

Кадрларни 
тайёрлаш 
ва 
қайта 
тайёрлаш 
тизимини 
такомиллаштириш, тиббий ходимларнинг малакаси ва касб 
махоратини муттасил ошириб бориш учун шарт шароитларни 
таъминлаш; 

Аҳолига даволаш жараёнининг тасдиқланган стандартларга 
мувофиқ равишда сифатли, ихтисослаштирилган тиббий хизмат 
кўрсатадиган 
хусусий 
тиббий 
муассасаларининг 
ривожланишига кўмаклашиш;

Давлат дастурини мухим йўналишларидан бири қишлоқ 
ахолисига бирламчи тиббий санитария ёрдами қўрсатишни 
такомиллаштиришдан иборат. 

Download 245.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling